Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг 
илмий 
аҳамияти 
ўзбек 
тили 
ва 
адабиётидаги 
ўхшатишларнинг 
ўрни, 
таркибий 
тузилиши, 
лингвопоэтик 
ва 
лингвокультурологик хусусиятлари ҳамда бадиий-эстетик вазифалари 
хусусидаги билимларни мукаммаллаштиришда, уларни аниқ тизим бўйича 
ўрганишда, лингвопоэтика, тил ва маданият алоқаларини ўрганувчи 
соҳалардаги илмий-назарий муаммоларни ҳал қилишда, ўхшатишлар ёки 
ташбиҳ бадиий санъати бўйича луғат-маълумотномалар яратишда, уларнинг 
бадиий-эстетик ва лингвомаданий табиатига дахлдор масалаларни тадқиқ 
этишда асос бўлиб хизмат қилиши билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, унинг илмий-
фактик материалларидан ўзбек тилшунослигининг услубшунослик, нутқ 
маданияти 
ва 
бадиий 
матннинг 
лингвистик, 
луғавий-бадиий, 
лингвокультурологик таҳлилини амалга ошириш, «Ҳозирги ўзбек тили», 
«Ўзбек тили тарихи», «Матн лингвистикаси», «Лингвопоэтика» ва 
«Лингвокультурология» фанларидан ўқув қўлланмалар яратиш, семинарлар 
ташкил қилиш ҳамда амалий машғулотлар учун ўқув қўлланмалар ва 
методик тавсиялар яратиш, танланма курслар ҳамда семинарлар ташкил 


11 
қилишда фойдаланиш мумкинлиги, оммавий ахборот воситаларида Алишер 
Навоийнинг бадиий санъатлар борасидаги маҳоратини тарғиб этишга хизмат 
қилиши билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Алишер Навоий бадиий 
асарларидаги 
ўхшатишларнинг 
структурал, 
лингвопоэтик 
ва 
лингвокультурологик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Алишер 
Навоий 
шеъриятидаги 
ўхшатишларнинг 
структурал-
композицион жиҳатларини аниқлаш, бадиий матндаги функциялари, 
шаклланиш механизми ва узвлари доирасидаги ўзаро муносабатни очиб 
бериш, бадиий санъатлар тизимида образлиликни шакллантиришдаги ўрнини 
белгилаш, лингвопоэтик ва лингвокультурологик хусусиятларини тадқиқ 
этиш ва шоирнинг ўхшатишлардан фойдаланишдаги бадиий маҳоратини 
ёритишга доир хулоса ва материаллардан ФA-Ф-1-Г003-рақамли“Ҳозирги 
қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” (2012-2016 й.й.) номли 
фундаментал 
лойиҳани 
бажаришда 
фойдаланилган 
(Ўзбекистон 
Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 29 ноябрдаги 368/1 сонли 
маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши ўхшатишлар халқнинг 
ижтимоий ҳаёти, маданияти, қадриятлари, оғзаки ва ёзма адабиётида муҳим 
аҳамиятга эгалиги, мумтоз адабиётда асосий тасвирий воситалардан бири 
бўлганлиги, образлиликни шакллантирувчи асос эканлиги, маънавий 
санъатлар тизимида энг муҳим бадиий санъат сифатида алоҳида ўрин 
тутиши, уларнинг таркибий тузилиши, луғавий-бадиий ҳамда лингвомаданий 
хусусиятлари бўйича илмий-назарий қарашларни аниқ баҳолаш имконини 
берган;
бадиий асарлар тилининг лексик-семантик, лингвопоэтик ва 
лингвокультурологик таҳлиллари асосидаги хулосалардан 5120100 – 
Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавриат таълим йўналиши 
учун мўлжалланган «Ўзбек адабий тили тарихи» номли ўқув қўлланманинг 
«Алишер Навоий асарлари тилида лексик ва грамматик меъёрлар», 


12 
«Муҳокаматул-луғатайн» асарининг ўзбек адабий тили тараққиётида тутган 
ўрни» 
каби 
мавзуларини 
ёритишда 
фойдаланилган 
(Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 
ноябрдаги 
02-02/01-2215-сонли 
маълумотномаси). 
Натижада 
ўқув 
қўлланманинг мазмуни ва сифатини мукаммаллаштиришга ҳамда янги 
мавзулар билан унинг кўламини бойишига эришилган; 
Алишер Навоий поэтик асарлари тилидаги ўхшатишларнинг таркибий 
тузилишини аниқлаш, ташбиҳ бадиий санъатини воқелантиришдаги ўрни, 
вазифаси ва аҳмиятини кўрсатиш, шоирнинг бадиий матнда улардан 
фойдаланиш даражасини белгилаш ҳамда индивидуал маҳоратни очиб 
беришга доир хулоса ва фактик материаллардан 5120100 – Филология ва 
тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавриат таълим йўналиши учун 
мўлжаллаб Ё.Саидов муаллифлигида тайёрланган «Ўзбек адабий тили 
тарихи» номли дарсликнинг “Эски ўзбек адабий тили манбалари ва уларнинг 
тил хусусиятлар”, “Алишер Навоий – ўзбек адабий тилини мумтозлик 
даражасига кўтарган сиймо” каби мавзуларини ёритишда фойдаланилган 
(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 
йил 23 ноябрдаги 02-02/01-2214-сонли маълумотномаси). Натижада Алишер 
Навоийнинг ўзбек маданияти, адабий тили ва бадиий санъатлари 
тараққиётида тутган ўрнини белгилашга оид илмий фикрларни 
такомиллаштиришга ҳамда талаба-ёшларнинг бу борадаги назарий 
билимларини мукаммаллашишига хизмат қилган;
Алишер Навоий шеърий асарларида ижтимоий-иқтисодий, маданий-
маънавий, диний соҳалар, халқнинг турмуш тарзида кўп учрайдиган предмет, 
воқеа-ҳодисалар ҳамда онгида чуқур синган тушунчаларга доир 
ўхшатишлардан маҳорат билан фойдалангани, турли-туман, ўз даври учун 
янги ўхшатишлар яратиб, ташбиҳ бадиий санъатини юксак даражада 
ривожлантирганлиги ҳақидаги илмий натижалардан Бухоро вилоят 
телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Асрларнинг асраганлари” 


13 
кўрсатувларини 
тайёрлашда 
фойдаланилган 
(Бухоро 
вилоят 
телерадиокомпаниясининг 2021 йил 24 июлдаги 1/197-маълумотномаси). 
Натижада телекўрсатувларнинг томошабоплиги даражаси кўтарилган, 
томошабинлар Алишер Навоийнинг юксак бадиий маҳорати, ташбиҳ бадиий 
санъати, шоирнинг ўзбек мумтоз адабиёти тараққиётидаги ўрни ҳақида янги 
маълумотларга эга бўлган, уларнинг маънавий меросимизга муҳаббат 
туйғуларини мукаммалаштиришига хизмат қилган. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling