Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

тўлиқсиз ўхшатиш бўлиб, ўхшатилган битта сўз билан ифодаланган.
Ўрнида тишлар дури манзум эрур,
Чун сочилур қиймати маълум эрур. [НН, 59].
Мазкур шеърий парчада маъшуқанинг тиши– ўхшатилган, дур эса – 
ўхшагандир. Бу ўхшатишнинг қурилмавий формуласини А – ўхшаган, Б – 
ўхшатилган тарзида ифодалаш мумкин.
Зулфинг очилиб, орази дилжў била ўйнар, 
Ҳинду бачаэ шўхдурур, сув билан ўйнар. [НН, 164]
Байтдаифодаланган зулф — аёлнинг чакка кокили, ёки умуман, аёл 
сочи; ораз – юз, чеҳра; дилжў – истовчи, қидирувчи деган маъноларни 
билдиради. Демак, орази дилжў — юрак томонидан изланаётган, исталаётган 
юз, чеҳра. Иккинчи мисрадаги ташбиҳлар биринчи мисрадаги образларга 
аниқлик киритади, ранг беради. Маълумки, ҳиндлар қора тусли одамлар
бинобарин, улар зулф билан, яъни ёрнинг сочи билан бир тусда. Қолаверса, 
бу қиёсда ҳаракат ўхшашлиги ҳам, руҳ ўхшашлиги ҳам бор: аёлларнинг 
кокили, хусусан, чакка сочи ўйноқидир. Ўзининг бундай хусусияти билан бу 
соч кичкинтойларнинг шўхлигини эслатади. Бу ўхшатишдаги тағин бир 
фазилат шундан иборатки, ҳиндлар, асосан, дарё ва уммоннинг соҳилларида 
истиқомат қилишади. Англашиладики, ёрнинг юзи уммон сатҳи каби 
осойишта ва тип-тиниқ. Сув каби мусаффо чеҳра билан ўйнаётган кокиллар 
сув билан ўйнаётган қора рангли болакай сингаридир. Энди очилиб сўзига 


34 
эътибор қилайлик. Бу сўзнинг бирламчи — очилмоқ феъли билан 
ифодаланадиган маъносидан ташқари, хурсанд бўлмоқ, хуш кайфиятда 
ўтирмоқ деган мазмунни ҳам англатади. Бу сўзнинг, шунингдек, дарддан 
фориғ бўлмоқ маъноси ҳам бор. Энди навбатдаги мазмун жилосига эътибор 
қилайлик. Маълумки, ёш бола сувни кўрганда қувониб-қийқириб, очилиб 
кетади, соч ҳам чеҳранинг тиниқилигидан, сувдек мусаффолигидан қувониб, 
«очилади». Бу ерда сувнинг ҳам, норасида боланинг ҳам поклик, тозалик 
рамзи эканлигини бир эсласак, шоир ўз маҳбубасини нақадар улуғлаётганини 
янада теранроқ англаб этамиз. Ушбу шеърий парчада маҳбубанинг зулфи – 
ўхшатилган, ҳинд боласи эса – ўхшагандир. Бундай ўхшатиш қурилмаси 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling