Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
ўхшатишларда А - ўхшаган Б – ўхшатилгандан олдин келади. Масалан:
Девона кўнгул қайди жунундин не қутулсун Ким, ҳар хами зулфунг анга қуллобдек эрмиш. [ҲА, 210] Мазмуни: “Кўнгилга ишқ дарди тушган. Ошиқ кўнгилнинг энди телба, савдойи боғланишдан қутула олмаслигига амин. Чунки ёрнинг ҳар бир зулфи ошиқни чангакдек ўзига асир этган”. Ушбу байтнинг иккинчи мисрасида чангак ва машуқанинг зулфини шоир шакл жиҳатидан ўзаро ўхшатган. Аёнки, чангак (илмоқ, илгак)нинг вазифаси бирор буюмни илиш учун мўлжалланган ва у ёғоч, темир ва шу кабилардан ясалган. лингвистик таҳлил қилинди) Шоир мазкур байтида айтмоқчи: «Менинг девона кўнглим савдойи боғланишдан қандоқ қутулсин? Чунки мен ишқда асир бўлганман. Ҳатто сенинг ҳар бир зулфинг мени чангакдек мубтало этди». Мазкур ўхшатиш қурилмасининг формуласи А Б В Г тарзида намоён бўлиб, А –зулф (ўхшаган), Б –қуллоб (ўхшатилган), В – -дек (ўхшатиш қайди), Г –шакли (ўхшаш). Телба итдекдур Навоий ул паривашсиз, не тонг, Оғзидин гар ўт сочиб, аъзоси гардолуд эрур. [ҒС, 125] Мазкур байт ишқий мавзуда бўлиб, ҳажрдан қийналган ошиқ ҳолати ўхшатишлар воситасида ёрқин, аниқ ва таъсирли ифодаланган: «Навоий 42 гўзал ёрсиз телба итга ўхшар, Не ажаб, оғзидан гар ўт сочса, менинг танам гўё чангга ботгандек бўлур». Байтда изоҳталаб сўзлар қуйидагилар: пари форсча сўз бўлиб, «гўзал аёл», «яхшилик қилувчи руҳ» маъноларини англатади. Пари – Шарқ халқлари фольклорида кенг тарқалган, жуда гўзал қиз қиёфасидаги, нурдан яратилган, кишиларни инсу жинсдан сақлайдиган афсонавий образ, гўзаллик рамзи [НАЛ, 222]. Кўчма маънода эса «жуда гўзал», «хушрўй аёл», «нозанин» маъноларини билдиради. Шу билан бирга парилар афсун кучига эга деб тасаввур қилинади, ёр маъносида қўлланганда ҳам айни шу семасини сақлаб қолади. Пари сўзига –ваш қўшимчаси қўшилиши натижасида «парига ўхшаш», «фариштадек мулойим», «сулув» каби маъноларини англатади. Гардолуд сўзи эса форс-тожикча сўз бўлиб, чангга ботган, чанг босган маъноларини билдиради [НАЛ, 396]. Бу мисрада ошиқ ўзини вафодорлик тимсоли бўлмиш итга қиёслайди. Ушбу шеърда ошиқ – ўхшаган, ит – ўхшатилган, -дек – ўхшатиш қайди, телба – ўхшаш. Бўлди юз минг пора жисмимда сўнгак, қон қолмади, Молиши ҳажрингдин ўлмишмен сиқилған нор киби. [НН, 314] Тавсифи: «Ҳажр молишингдан жисмимдаги суякларим юз минг парча бўлди, жисмимда қон қолмади, сиқилган нордек бўлиб қолдим». Байтда изоҳталаб сўзлар қуйидагилар: сўнгак – суяк, қадимги туркий сўз; молиш – ишқалаш, суйкаш, форсий [НАЛ, 396]; нор – анор, форсий [НАЛ, 468]. Шоир ошиқнинг жисми ҳажр (айрилиқ, жудолик)дан юз парча бўлганлигини, жисмида бир томчи ҳам қон қолмаганлигини, жисми гўёки сиқилган анорга ўхшаб қолганлигини мазкур байтда таъсирли ифодалай олган. Эътибор берилса, ошиқнинг танасидаги қон ранг жихатидан анорнинг қип-қизил сувига, айрилиқдаги ҳолати эса сиқилган анорга ҳам ўхшатилган. Жисм – ўхшаган, нор – ўхшатилган, киби – ўхшатиш қайди, ҳажр – ўхшашдир. Бунинг формуласи қуйидагича: А – жисм, Б – нор, В – киби, Г– ҳажр. Бодайи лаълинг мизожи руҳпарвардур басе, Гўйиё мамзуж этибсен оби ҳайвондин анга. [ББ, 324] 43 Афсоналарга кўра, эр остида оби ҳаёт булоғи мавжуд бўлиб, уни ичган киши туганмас қувватга, абадий ҳаётга мушарраф бўлади. Шу халқона тушунчаларга таяниб, шоир ёрнинг сўзларини абадий ҳаёт, мангу барҳаётлик, битмас-туганмас руҳий куч бағишловчи тириклик сувига ўхшатади. Ушбу байтда А –лаъл, Б –оби ҳайвон, В –гўйиё, Г –мамзуж этмоқ. Англашиладики, унинг структурал қурилмаси А В Г Б дир. Сабо дебон хабар ул гулдин, элни тиргузди, Масиҳчадеса бўлғай анинг рисолати бор. [ББ, 181] Биринчи мисрада сабо тонгги ёқимли, майин шамол, ул гулдан, яъни ёрдан хабар бериб элни тирилтирди дейилса, иккинчи мисрада айнан мана шу сабо Масиҳдек пайғамбар даражасига кўтарилиб ошиқ томонидан мақталади. Имом Исмоил ал-Бухорий ҳадисларида қайд этилишича, Исо алайҳиссалом яқин келажакда икки фариштанинг икки қанотига кафтини тутган ҳолда ерга тушиб, хочни ва тўнғизларни йўқ қилишни буюради, жон солиғи, жизяни бекор қилади. Ислом дини ақидаларига мувофиқ иш кўришни тарғиб қилади. Мана шу маълумотларга асосан байт мазмунини умумий хулосалаганда, Исо Масиҳнинг Аллоҳнинг элчиси сифатидаги ишлари билан тонгги шамолнинг ёрдан дарак беришини ошиқ мувофиқ кўрмоқда ва бундан қувончда экани яққол сезилиб турибди. Ушбу байтда А – сабо, Б – Исо Масиҳ, В –-ча, Г –рисолат. Англашиладики, унинг структурал қурилмаси А Б В Г дир. Айтилганидек, содда ўхшатишларнинг структурал формуласи А Б В Г, Б В Г А, Г Б В А тарзида бўлиб, унда ўхшатиш узвларининг барчаси мавжуд бўлганлиги сабаб шоирнинг нимани нимага ташбиҳ этаётгани аниқ кўриниб туради. Китобхон бу каби ўхшатишларни ҳеч қийналмай тушуниб олади, уларнинг мазмун-моҳиятини бир ўқишда англайди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling