47
Элга қилиб ул ҳамла
ёмон ит киби,
Қайси ёмон ит,
қопоғон ит киби. [ҲА, 275]
Шоирнинг ушбу байтида А –
ул, Б –
ит, В –
киби, Г –
ёмон, қопоғон.
Англашиладики, унинг структурал қурилмаси А Б В Г Г дир. Ушбу байтдаги
ўхшатиш эталони бўлиб келган
ит лексемаси салбий кўчма маьнода
қўлланган. Бу ўринда ит сўзи
жуда ёвуз, бутун ҳаёти ивғо ва бўҳтон
қилишдан иборат кишилар кўчма маьносида қўлланилади. Изоҳ
сифатида
айтиш мумкинки, Ўзбек тилининг изоҳли луғатида
ит сўзининг бошқаларга
зулм ўтказувчи одам, малай кўчма маьноси изоҳланган. Мазкур ўхшатиш
қурилмали ўхшатишда ўхшаш
белгиси битта эмас, балки иккита:
ёмон ва
қопоғон. Шунга кўра бундай структурали ўхшатишларни
қўш белгили
мураккаблашган ўхшатишлар сифатида белгилаш мумкин.
5.
Қўш тимсолли ва қўш белгили мураккаблашган ўхшатишлар:
Не гармлиғни қўяр, не фусурдалиғни
башар
Нечаки
куюб эрир ўту муз кеби қишу ёз
. [ҒС, 170]
Тавсифи: “Чархи кажрафтор тос каби бу дунёнинг остига ўт қалаб, на
ўзининг ёндириб-куйдиришига тин беради, на аҳли дунё ҳам ўзининг ғафлат
оғушидаги руҳсизлигу сўлғинлигига чек қўяди. Ҳолбуки, дунё оламида қанча
қишу ёзлар ўтиб, инсон ўтдек куйиб, муздек эриб бораётир”. Ўхшатиш
қурилмасининг формуласи Б Б В Г Г тарзида намоён бўлиб, Б –
ўт, муз
(ўхшатилган), В – -
киби (ўхшатиш қайди), Г -
куймоқ, эримоқ (ўхшаш).
Мазкур ўхшатиш қурилмали ўхшатишда ўхшатилган
битта эмас,
балки
иккита:
ўт ва
муз. Ўхшаш ҳам иккита:
эримоқ ва
куймоқ.
Do'stlaringiz bilan baham: