48
Ушбу ўхшатишдаги ҳолат А - А Б – Б тарзида. Яьни ёрнинг
юзи ва
зулфи жуфт ҳолда келган бўлиб, юз фирдавси ризвон (жаннат боғи)га, зулф
товусга қиёсланган.
Қошу қадду зулфидин пайваста то
наълу алиф
Танда кестим, ноладин озурда жисмим нол эрур. [167, ҒС]
Бу қурилмада А – А – А
(асос) қош, қад, зулф, Б – Б – Б (тимсол)
пайваста, наьл, алиф. Шоир машуқанинг ташқи гўзаллигини таьрифлар экан,
унда гўзаллик унсурларидан бўлмиш қошни пайвастага, қаддини алифга,
зулфини наьлга ўхшатади.
Кўнгул бирла
сўнгак манқал аро
ўту ўтундекдур,
Маломат тошларин то ишқ теграмда ҳисор этмиш. [202, ҒС]
Ушбу байтда шоир ошиқнинг ишқ алангасидан кўнгили ва тани манқал
(оташдон) ичра ўту ўтин каби алангалаши, бу ҳам етмагандек таьна тошлари
ишқ атрофини мустаҳкам қальа каби ўраб олганлигини тасвирламоқда.
Ўхшатиш қурилмасининг формуласи А А Б Б В тарзида намоён бўлиб, А – А
кўнгил, сўнгак (ўхшаган) Б – Б
ўт, ўтин (ўхшатилган), В
– -дек (ўхшатиш
қайди. Мазкур ўхшатиш қурилмали ўхшатишда ўхшаган
битта эмас,
балки
иккита:
кўнгил, сўнгак. Ўхшатилган ҳам иккита:
ўт ва ўтин
1.5.Мураккаб ўхшатишлар
Мураккаб ўхшатишларда эса ўхшаган бир неча бор ўхшатилганга
қиёсланади. Мураккаб ўхшатишларда асос қайта-қайта у ёки бу тимсолга
қиёслаб ўхшатилиши, шунингдек бирор обьектнинг-кўпроқ машуқанинг
турли тана аьзолари кетма-кет равишта тавсиф учун ўхшатилади. Шунга кўра
ўхшатишлар
кетма-кет ва чоғиштирувчи мураккаб ўхшатишларга
бўлинади.