Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

2.8. Киноя, имо-ишора ва таъкид йўли
билан ўхшатишлар
 
Бу ташбеҳнинг моҳияти шундан иборатки, шоир ўхшатиш 
воситаларини ишлатмаган ҳолда ўхшалган нарсанинг номини аташ йўли 
билан нимага ўхшатилганлигига имо-ишора қилади (Ватвот). Шунинг учун 
ҳам бу ёпиқ ташбиҳ ҳисобланади (очиқ ташбеҳда «юзинг гулдай чиройли» 
дейилса, 
бунда 
«гул 
юзинг 
каби 
қизил» 
дейилади). 
Мумтоз 
адабиётшуносликда бундай турдаги ўхшатишлар ташбиҳи киноят деб 
аталади. Мисол:  
Сен лабинг сўрғон сойи мен қон ютарман, эй ҳабиб,


102 
Сен май ичгилким, манга хуну жигар насиб бўлмиш. [ББ, 77]
Тавсифи. “Эй ҳабиб, сен лабингни сўрганинг сари мен қон ютармен, 
сен май ичгинки, у менга хуну жигардек (қону жигар) насиб бўлади”. Ушбу 
байтда машъуқанинг лаби қонга, май эса хуну жигарга қиёсланган. Байтда 
ўхшатиш воситалари ишлатилмаган, ўхшалган нарсанинг номини аташ йўли 
билан нимага ўхшатилганлигига имо-ишора қилинган.
Кўнгиллар ноласи зулфунг камандии ногаҳон кўргач,
Эрур андоқки, қушлар кичқиришқайлар йилон кўргач. [ҒС, 75] 
Мумтоз шеъриятда кўнгилни қушга, маъшуқанинг зулфини эса илонга 
ташбиҳ этилиши кўп кузатилади. Бундай ўхшатишлар ҳаётий воқеликлар ва 
руҳий тасаввурлар асосида келиб чиққан, десак хато қилмаган бўламиз. 
Кўнгил чиндан ҳам қушга ўхшайди, парвозни хуш кўради, маъшуқанинг 
зулфи эса шаклига кўра ҳам, моҳиятига кўра ҳам илонга ўхшайди, кишига 
хавф солиб, унинг азиз жонини олиш ҳолатида бўлиб туради. Маъшуқанинг 
зулфи тасаввуфга кўра ўзгарувчан олам тимсоли, беқарорлик рамзидир. Шу 
сабабга кўра шоир юқоридаги байтда ёрнинг зулфини илонга ўхшатган. 
Маълумки, илон ҳамиша беқарордир, ҳамиша ўзгариб туради. Шоир 
айтмоқчи, ошиқ кўнгиллар маъшуқа зулфи ҳалқасини кўргач, бамисли илон 
олдида турган қушларнинг қичқирганларидай нолалар қилади. Шунингдек
мазкур байт мазмунига сингдирилган шоирнинг бошқа фикрини ҳам илғаш 
мумкин: киши бу оламнинг беқарорлигидан азоб тортади, унинг тузоқларида 
нола чекади. Иккинчи сатрдаги қуш энди қуш эмас, у одам, илон эса бу 
оламнинг бало-қазолари тимсолидир.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling