1.3-расм. Ижтимоий йўналтирилган тадбикорлик модели27.
Мазкур йўналиш, тадбиркорликнинг ижтимоий функцияси бизнинг ўлкаларимизда аввалдан бўлган, улар бошқача номлар билан ифодаланган бўлиши мумкин, лекин уларни бундай янги ном билан юритилиши уларни эски қобиғдан чиқиб қамров доирасини кенгайтириш, янги имкониятларни вужудга келтириш орқали янги йўналишларни кашф этишга чорлайди. Тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларига эътибор қилаётган тадбиркорнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у нафақат ўзини шахсий манфаати, балки ишчилари, фаолият юритаётган ҳудуд аҳолиси, бутун жамиятга фойдаси тегаётганидан олаётган мамнунлик ҳисси, тадбиркорлигини янада ривожлантиришга чорлайди.
Тадбиркорга у томонидан амалга ошираётган ижтимоий функция куч беради, унда янгидан-янги шижоат, ғайрат пайдо бўлаверади. Муаммо олдида бошқа тадбиркорлар енгилаётган вақтда у янги руҳият билан муаммони ечишга харакат қилади.
Давлат ва тадбиркорлик ўзаро самарали фаолият юритганда, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш ва муҳтож ижтимоий гуруҳларга ёрдам кўрсатиш имкони пайдо бўлади. Давлат томонидан қўллаб-қувватлашлар тижорат тадбиркорлиги субъектларини, бизнесни ижтимоий функцияларни амалга оширишга, ижтимоий хизматларни кўрсатишга ундовчи асосий ресурс ҳисобланади. Ўз навбатида ҳал этиладиган ижтимоий муаммолар умумий ҳолда аҳолини, турли ижтимоий гуруҳларнинг турмуш фаровонлигини ортишига, мамлакатда умум иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга имкон беради.
Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари томонидан малакали ишчи ва ходимларни жалб қилиш, уларни самарали меҳнатини таъминлаш ҳамда мазкур корхонада ушлаб қолиш, маълум даражада муаммо сифатида шаклланиб улгурди. Яъни баъзи ишчи – ходимлар ойлик маоши кўпроқ бўлган корхоналарга кетиб қолишлари ёки чет мамлакатларга кўпроқ маош олиш мақсадидаги ишчи миграцияси кўпайган.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ишчиларни меҳнатга ва иш жойига бўлган муносабатларини яхшилаш мақсадида “Ижтимоий сават”ни жорий қилиниши ишчи-ходимлар қўнимсизлигини камайишига имкон беради. Тадбиркорликнинг ижтимоий функцияларидан яна бири бу ижтимоий қадриятларни қайта шакллантириш, ишлаб чиқаришни унутилган усулларини қайта йўлга қўйиш, инсоний муносабатларни устун қўйиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |