Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


Download 423.88 Kb.
bet15/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

См.ф. = Ич.м.қ./ Иҳ ўрт.
См.ф. – меҳнат фаолияти самарадорлиги;
Ич.м.қ. – ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати;
Иҳ ўрт. – ўртача йиллик иш ҳақи.
Тадбиркорлик фаолиятининг молиявий самарадорлиги молиявий натижаларни умумий харажат ва фойдаланилган ресурсларга нисбати орқали аниқланади.
См.ф. = Ф / (Иҳ.ф. + (Ам.ўрт. + Аф.ўрт.) * Мк.)
См.ф. – Молиявий самарадорлик;
Ф – фойда (солиқ олингунга қадар);
Иҳ.ф – иш ҳақи фонди;
Ам.ўрт. – айланма маблағларнинг йиллик ўртача қиймати;
Аф.ўрт. – асосий фонднинг йиллик ўртача қиймати;
Мк. – меъёрий коэффициент, 0,12 га тенг.
Ушбу формула орқали қайси ресурслар ҳисобига асосий молиявий натижага эришилгани ва бу ресурслар қанчалик даражада самарали фойдаланилганлигини аниқлаш мумкин.
Тадбиркорликни ижтимоий функциясининг самарадорлигини аниқлаш мураккаб жараён ҳисобланади.
Одатда тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлигини аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланамиз.
S=F/X*100%
Бу ерда, S – самарадорлик; F – фойда; X – харажат.
Лекин ижтимоий функция самарадорлигини аниқлашда бошқача ёндашув талаб этилади, сабаби ижтимоий наф бу иқтисодий самарадорлик мезонлари асосида баҳоланмайди. Масалан, янги бир ишчи ўрнини яратилиши тадбиркор учун қанча самара олиб келди (қўшимча бир бирлик ресурсни жалб этилиши самарадорлиги), иккинчи томондан жамиятда бир ишчи кучини иш билан бандлиги давлатга қанчалик наф келтиради.
Самарадорлик турли мазмунда фойдаланилади, лекин Г.Эмирсон ёндошувига кўра албатта функционаллик шарти бажарилиши керак. Бу ўз навбатида, натижани харажатга тақсимлаш каби самарадорликни аниқлашдаги чекланган муносабатни ўзгаришига имкон берди.


1.3-жадвал
Г.Эмирсон самарадорликнинг 12 тамойили29

1-тамойил

Аниқ кўйилган мақсад ёки компания мақсадлари

2-тамойил

Соғлом муҳит, фикр

3-тамойил

Ваколатли маслаҳат (Компенент консултация)

4-тамойил

Тартиб-интизом

5-тамойил

Персоналга нисбатан ҳаққоний муносабат

6-тамойил

Тез, ишончли, тўлиқ, аниқ ва доимий ҳисоб

7-тамойил

Логистика (фаолиятни координациялаш, диспечерлик)

8-тамойил

Меъёр ва жадвал (меҳнат фаолияти бўйича)

9-тамойил

Меҳнат шароитларни меъёрлаштириш (меҳнат қилиш, хавфсизлик қоидалари)

10-тамойил

Жараёнларни меъёрлаштириш (вақт, харажат)

11-тамойил

Стандарт ёзма инструкцияни мавжудлиги

12-тамойил

Меҳнат унумдорлигини рағбатлантириш

Г.Эмирсон тамойилларига эътибор қаратадиган бўлсак, тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлиги бевосита ижтимоий омилларга боғлиқлигини кўришимиз мумкин.


Умумий ҳолда ижтимоий самарадорликни ўлчаш ёки баҳолашда ушбу жараённинг бевосита иштирокчиси, алоқадор субъект ва жамиятда аҳолининг турмуш даражасини кўтарилиши, сифат жиҳатидан яхшиланиши каби натижа ва самаралар ҳисобга олинади.
Ижтимоий самарадорликни объектив ҳисоблаш имкони паст, у бир томондан пулда ифодаланиши мумкин бўлган (жамиятга таъсир этиш даражаси) ижтимоий натижалар, самаралар ва мазкур ижтимоий мақсадларга йўналтирилиган пул маблағлари нисбатида ифодаланиши мумкин.
Ижтимоий натижа ва самаралар
Ис = ----------------------------------------------------------------------- .
Ижтимоий мақсадларга йўналтирилган маблағ

Ис – ижтимоий самарадорлик.



Мазкур баҳолаш ижтимоий функция самарасини монетар кўринишда тўлиқ кўрсатиб бера олмайди, лекин фойдаланиш мумкин бўлган қиймат кўрсаткичларида ҳисобга олиш имконини беради (1.4-расм).
Қиймат бирликларида ўлчаш ва акс этиши мумкин бўлган ижтимоий натижалар (outcomes) ва фаолиятнинг ижтимоий самаралари (impacts), қуйидагича ижтимоий ўзгаришлар шаклида ифодаланиши мумкин:

  • Фаолият натижасида келажакда ишчи ва унинг оиласининг даромадларини ортиши ёки харажатлар тежалиши;

  • Тадбиркорлик корхонасида фаолият олиб бораётган ишчилар ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар натижасида жамиятнинг бошқа вакиллари даромад ва ҳаражатларидаги ўзгаришлар;

  • Фуқароларнинг маълум гуруҳлари давлат томонидан қўллаб-қувватлашга бўлган эхтиёжларини қисқариши натижасида ижтимоий ресурсларни тежалиши;

  • Тадбиркорлик корхоналарида бандлик ва меҳнат унумдорлигини ортиши натижасида ижтимоий даромадни кўпайиши.

Ижтимоий-иқтисодий самарадорликни баҳолашда, самарадорликни мазкур турларини бошқа турлардан ажратган ҳолда тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ30.





Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling