Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-расм. Тадбиркорлик функцияларидан кўзлаган мақсадлар14


Download 423.88 Kb.
bet10/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

1.1-расм. Тадбиркорлик функцияларидан кўзлаган мақсадлар14.
Мамлакатдаги ижтимоий ҳолат, мамлакатда амал қилаётган иқтисодий жараёнлар ҳосиласи сифатида намоён бўлади, ва ўз навбатида иқтисодий ривожланишга катта таъсир қилади. Жамиятдаги иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар биргаликда тизимни шакллантиради, уларнинг унсурлари ривожланиш воситалари ва мақсадлари ўзаро боғлиқ ва бир-бирларини тақазо этади, бу боғлиқликни бузилиши тизимни барбод этади.
Давлат ислоҳотларни амалга оширар экан, иккита ҳолатни чуқур англаб етиши керак: биринчидан, давлатнинг ислоҳотчилик фаолияти жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденция ва ҳолатини яхши билишига асосланиши керак; иккинчидан, агар хўжалик юритувчи субъектларнинг ташаббус ва мустақиллиги қўллаб-қувватламаса, давлатнинг ислоҳотчилик мавқеи пасаяди.


1.2-§. Тадбиркорлик ижтимоий функциясининг хусусиятлари ва асосий тамойиллари
Биз ижтимоий функция хусусида тўҳталганимизда биринчи навбатда давлатнинг ижтимоий функцияларини кўз олдимизга келтириб олишимиз, тадбиркорликни ижтимоий функциялари йўналишларига аниқлик киритишимизда енгилликни пайдо қилади. Давлатнинг ижтимоий вазифалари ўзининг мазмунига кўра кўп қирралидир. Унинг энг муҳими меҳнатга лаёқатли инсонларни иш билан банд қилиш, давлатни қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлганларни ижтимоий ҳимоялаш, барча инсонларга фаровон ҳаёт учун тенг имкониятларни яратиб беришдан иборат.
Шунингдек, давлатнинг ижтимоий функциялари таълим, фан, маданият, фуқаролар соғлигини сақлаш кабиларни қамраб олади. Мазкур функция давлатнинг ички функциялари тизимида муҳим ўрин эгаллайди. Давлатнинг ижтимоий ҳуқуқий жамият қуришга бўлган интилиши ижтимоий функция қисмини янги мазмун билан бойишига олиб келмоқда15.
Тадбиркорликнинг ижтимоий функциясининг ўзига хос хусусиятларидан бири, у томонидан жамият учун келтирилаётган нафни ўлчаб бўлмаслигидадир. Масалан, ишчиларга кўрсатаётган ижтимоий ёрдам, соғлом меҳнат қилиш муҳити, фаолият юритаётган ҳудудда атроф-муҳитни тозалиги, ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятларни камайиши ва бошқалар. Буларни ҳисобга олиш нафақат мураккаб балқи бахслидир.
Ҳуқуқий давлат ўз ижтимоий сиёсатини амалга оширар экан, у соғлиқни сақлаш, маданий ҳордиқ, таълим, қурилиш, транспорт ва алоқага зарурий маблағларни ажратиши керак ва улардан ҳар бир фуқаро фойдалана олишлари муҳимдир.
Мамлакатимиз ижтимоий йўналтирилган давлат сифатида намоён бўлмоқда. Давлат томонидан турли ижтимоий дастурлар ишлаб чиқилмоқда ва уларни амалга оширишга устиворлик бермоқда. Яна шуни таъкидлаш керакки, ушбу жараёнда давлат ҳокимияти асосий ўринга чиқиб олган, бу эса фуқаролик жамияти институтларининг жамият ҳаётида ижтимоий аҳамиятини кучайишига тўсқинликни юзага келтиради.
Турли инқирозлар натижасида давлат томонидан иқтисодий, ижтимоий ва экологик дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш муаммога айланади. Бу жараёнда хусусий инвестиция ва ташаббуслар иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал этишда асосий ечим бўлиши мумкин.
Жумладан, 2008 йилда рўй берган жаҳон молиявий инқирозидан сўнг “импакт-инвестиция” номи билан қайта шакллантириш инвестицияси пайдо бўлди. Унинг асосий мақсадларидан бири бу фойдадан ташқари, ижтимоий соҳага, экологияга ижобий таъсирга йўналтирилган.
“Импакт-инвестиция” бозори 2009 йилда 50 миллярд АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб унинг ҳажми 502 миллярд АҚШ долларини ташкил этди16. Бундай ўсиш бизнеснинг ижтимоий ва экологик масалаларга бўлган эътибори ва ҳайриҳоҳлигини ортаётганлигини ифодалайди.
Бугунги кунда барча ижтимоий масалалар, жумладан, аҳоли саломатлиги, жисмоний маданият ва спорт, экологик ва санитар-эпидемиологик дастурлар, асосан давлат томонидан молиялаштирилмоқда, бу албатта тахсинга лойиқ. Лекин, 2020 йилда юз берган эпидемиологик инқироз “Ковид 2020” бу масалага янгича ёндошув зарурлигини долзарб масалага айлантирди. Яъни давлат маълум бир ижтимоий функцияларини бошқа иқтисодий субъектларга ўтказиши мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатди.
Давлат томонидан ижтимоий соҳага йўналтирилаётган маблағлар 2022 йил давлат бюджетига назар солсак таҳминан 95 трлн. сўмни ташкил қилмоқда17.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлатнинг ижтимоий функцияларини маълум бир қисмини ўз зиммаларига олиши, давлат томонидан молиявий ресурсларни яняда самарали сарфлаш билан бирга бошқа ижтимоий йўналиш ҳамда дастурларни молиялаштиришга имкон беради.
Тадбиркорликни чуқур тадқиқ этиш асосида, давлатнинг ижтимоий фукцияларини бир қисмини бошқа субъектлар жумладан тадбиркорлик зиммасига бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз (-расм).


Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling