Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 423.88 Kb.
bet7/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ижтимоий функцияларини кенгайтириш ва такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайиши ва аҳоли бандлигини таъминланиш даражасини ижтимоий функцияларга таъсирини баҳолаш услуби орқали тадбиркорлик ижтимоий функциясини самарали амал қилиш механизми такомиллаштирилган услубидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 сентябрдаги «Ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-4836-сон Қарорининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг чора-тадбирлар дастурининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 2 декабрдаги 12/07-23-1210-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши қўмитанинг кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ижтимоий функциялари ҳисобланган тадбиркорлик субъектларини кўпайиши ва аҳоли бандлигини таъминланиш даражасини ортишига имкон яратилади ва улар асосида мамлакатда ижтимоий муҳит барқарорлашади; 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат мулки асосида фаолият юритаётган корхоналарни ўзаро таққослаш орқали тадбиркорлик секторида ижтимоий функцияларни амал қилиши ва бажарилиши самарали эканлиги аниқланган ва асослаб берилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 сентябрдаги «Ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-4836-сон Қарорининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг чора-тадбирлар дастурининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 2 декабрдаги 12/07-23-1210-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш йўналишлари ва имкониятларининг кенгайиши уларнинг ижтимоий функциялари жадаллашувига имкон яратган;
аҳоли бандлиги таъминлаш ва турмуш фарофонлигини оширишда “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенгайтириш йўли орқали тадбиркорликни ижтимоий функцияларини такомиллаштириш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 сентябрдаги «Ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-4836-сон Қарорининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг чора-тадбирлар дастурининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 2 декабрдаги 12/07-23-1210-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши палатанинг ижтимоий муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан «Ўзбекистон Республикасида кичик тадбиркорлик» номли пресс-релизларни шакллантиришда мамлакатдаги кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ижтимоий функциялари бўйича таҳлил қилиш имкониятларини кенгайтирган;
ўрта мулкдорлар қатламини шакллантириш ва тадбиркорликда бозор дастакларидан фойдаланиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш асосида тадбиркорликни ижтимоий функцияларини сифат ва миқдор кўрсаткичини ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 сентябрдаги «Ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-4836-сон Қарорининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг чора-тадбирлар дастурининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 2 декабрдаги 12/07-23-1210-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кичик бизнес субъектларининг мамлакат ҳудудлари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича ўрта қатламни шаклланиши ва бозор дастакларини амал қилиши асосида ижтимоий функцияларини даражаси ҳамда фаолият барқарорлигини оширишга эришилган.

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling