Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги


Download 423.88 Kb.
bet4/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-аҳлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Хусусий тадбиркорликнинг назарий асослари ва унинг иқтисодий табиати А.Смит., Р.Кантильон., Ж.Б.Сей., А.Хоскин., Й.Шумпетер., Хизрич Р., Питерс М.2 ва бошқаларнинг асарларида ёритилган. Хусусий тадбиркорликнинг моҳияти, назарий асослари ва унинг минтақавий хусусиятлари бўйича рус олимларидан А.Г.Гранберг, В.Г.Гутман, И.А.Родионова, А.В.Бусыгин, В.М.Власова, А.М.Самозкин, С.Ф.Борисов, В.В.Радаев3 ва бошқалар илмий тадқиқотлар олиб борганлар. Ўзбекистонда ва унинг минтақаларида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг назарий жиҳатлари ва айрим минтақавий хусусиятлари иқтисодчи олимларимиз М.Абдусалямов, Т.М.Ахмедов, А.М.Содиқов, А.С.Солиев, О.Абдуллаев, А.А.Қаюмов, Ф.Т.Эгамбердиев, Ш.Ш.Шодмонов, Т.Т.Жўраев, К.Муфтайдинов, Д.С.Алиматова, А.А.Қулматов, Н.К.Мурадоваларнинг4 илмий ишларида тадқиқ этилган. Юқорида келтирилган илмий ишларда тадбиркорликнинг назарий асослари, моҳияти, уни ривожлантириш хусусиятлари, истиқболлари атрофлича тадқиқ этилган. Бироқ тадбиркорликни ижтимоий вазифалари мустақил мавзу сифатида чуқур тадқиқ этилмаган. Тадбиркорликни ижтимоий вазифаларини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишнинг зарурлиги ушбу мавзуни танлашга асос бўлди. Ушбу ҳолат мазкур тадқиқот иши мавзусининг долзарблигини кўрсатади.
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ ФМ-1 «Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни прогнозлашнинг илмий-методик асослари ва усулларини такомиллаштириш» йўналиши доирасида бажарилган.

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling