Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 423.88 Kb.
bet8/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларида маъруза қилинган ва муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 9 та илмий иш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 3 та мақола, жумладан, 2 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация ҳажми 130 бетни ташкил этган.


1-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ИЖТИМОИЙ ФУНКЦИЯСИНИНГ МАЗМУНИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ

    1. Тадбиркорлик ижтимоий функциясининг мазмуни ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги роли

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамиятни шакллантиришга йўналтирилган. Демократик жамиятнинг асосини халқ ҳокимияти ташкил этади, халқ манфаатини устун кўйиш, уларнинг тинч, фаровон хаёт кечиришлари учун барча шарт-шароитларни таъминлаш мазкур жамиятнинг асосий тамойили сифатида намоён бўлади.
Мамлакат аҳолисининг фаровон турмушини таъминлаш учун ижтимоий-иқтисодий масалаларни: товар ва хизматларга бўлган талаб, иш ҳақи, даромаднинг камлиги, ижтимоий тенгсизлик, ишсизлик, камбағаллик кабиларни ижобий ҳал этилишини тақазо қилади. Ушбу масаларни ижобий ечимини топишда турлича ёндошувлар бўлиши мумкин, лекин, бозор иқтисодиётига асосланган тизимда тадбиркорлик, кичик бизнес уларни энг самарали ечими ҳисобланади.
Тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги билим, иқтисодиёт назарияси каби, инсоният тараққиёти асоси бўлган иқтисодий фаолиятга нисбатан кечроқ шаклланди.
Тадбиркорлик қачон пайдо бўлганини айтиш қийин, сабаби бу борада ёзма манбалар мавжуд эмас. Бу инсонлар, олимлар тадбиркорлик ҳақида фикр юритишларидан аввал бу фаолият мавжуд бўлмаган деган фикрни шакллантирмайди.
Марказий Осиё ҳудудида археологик тадқиқотлар натижасида топилган ёдгорликлар, буюмлар ва тангалар, ўша даврларда ҳам ҳунармандчилик, савдо-сотиқни мавжуд бўлганини ифодалайди. Яъни қадимда ҳам тадбиркорлик фаолиятини амал қилганини англатади. Тадбиркорликка тарихий нуқтаи-назардан ёндошсак жуда катта даврни ўз ичига олиши мумкин. Дастлабки Антик ва ўрта аср даврларида тадбиркорликка нисбатан жамият элитаси томонидан сальбий қарашлар шаклланган, чунки тадбиркорлик анашу жамиятларнинг асоси бўлмаган. Инсонлар фаолияти фойда олишга қаратилмаган, асосий эътибор эхтиёжларни қондиришга йўналтирилган. Шунингдек, у даврда савдо ва ниманидир эвазига пул бериш, судхўрлик сальбий жиҳатни ифодалаган.
Ўз даврида Аристотель пулга боғланган тадбиркорлик муносабатларини “Хрематистика” (пулни кўпайтириш, асосан судхўрлик орқали) деб атаган5.
Тадбиркорлик, иқтисодиёт назарияси фанини шаклланиши билан илмий асосда ўрганила бошланди.
Р.Кантильон ўзининг “Савдо табиати ҳақида очерк” номли асарида биринчилардан бўлиб, тадбиркорни ижтимоий-иқтисодий тизимнинг мустақил субъекти эканлигини таъкидлайди.
У тадбиркорликка қуйидагича таъриф беради: “Тадбиркор – бу таввакалчилик шароитида фаолият юритувчи шахс; капиталнинг функцияси, тадбиркорлик функциясидан фарқ қилади” (1725 йил).
Жамият ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида катта аҳамият касб этган классик мактаб вакиллари томонидан тадбиркорликка нисбатан эътибор паст бўлди. Хусусан, А.Смит томонидан илгари сурилган “кўринмас қўл” назарияси тадбиркорликни иқтисодий жараёнлардаги аҳамиятини пасайтирди. Унинг фикрига кўра тадбиркор қандайдир сабабга кўра “бозорнинг кўринмас қўл”ига бўйсунмас экан у иқтисодий ўлади.
Тадбиркорлик термини француз иқтисодиётида “ўз зиммасига олиш”ни (“undertakes”) англатган. 19-асрда классик мактаб вакили, француз иқтисодчиси Ж.Б.Сей ушбу терминга катта эътибор қаратган у қуйидагича таъриф берган “Тадбиркор ресурсларни унумдорлиги паст бўлган соҳадан, унумдорлиги ва даромадлилиги юқори бўлган соҳага йўналтиради”6. Тадбиркорлар қиймат яратади дейди.
Ж.Б.Сей тадбиркорликка нисбатан кенгроқ қаради, унинг фикрига кўра тадбиркор барча ишлаб чиқариш омиллари – ер, меҳнат ва капитални бирлаштирувчи иқтисодий агент деб билди. Олинган даромаднинг барчаси иш ҳақи, рента, фоизга тақсимлангандан сўнг қолгани тадбиркорнинг фойдаси бўлади. У ишлаб чиқариш ресурсларини даромад кам бўлган соҳа ва йўналишлардан даромади юқорироқ бўлган томонга йўналтиради.
Мазкур мактаб намоёндаси бўлган Д.Рикардо тадбиркорликни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиши шарт бўлган ва унинг самарадорлигини таъминловчи деб билди. Лекин, тадбиркорликни бошқа ер, меҳнат ва капитал билан бир қаторга қўймади. Унга кўра, тадбиркор фақатгина инвестор сифатида намоён бўлади.
Тадбиркорликни сальбий жараён сифатида қараган олимлар ҳам бўлган, жумладан, К.Маркс тадбиркорлик фойдаси бу номутаносиб равишда ишчилар меҳнатини ўзлаштириш деб ҳисоблаган.
ХХ асрга келиб Й.Шумпетер томонидан тадбиркорликка нисбатан янгича ёндашувга асос солинди, тадбиркорлик янги ғояларни топиш ва амалга ошириш кўринишида намоён бўлди.
Й.Шумпетер тадбиркорликни бошқа омиллардан кўра асосий деб ҳисоблайди ва иқтисодий ривожланишни энг муҳим омили сифатида қарайди. Унга кўра, тадбиркор бу инновациялар, ишлаб чиқариш омилларининг янги бирикмасини амалга оширувчи шахс. Й.Шумпетернинг фикрича тадбиркор иқтисодиётдаги ўзгаришларни амалга оширувчи агент. Улар янги бозорларга хизмат кўрсатиш ёки янгича иш юритиш орқали иқтисодиётни олдига харакаткатга келтирувчи куч.
Гарвард бизнес мактабининг тадбиркорлик бўйича етакчи олими Говард Стивенсон мавжуд таърифга, тадбиркорнинг кашфиётчилик элементини қўшди. Бу тушунчани англаган Элизабет Барретт Браунинг ифодалашича тадбиркор бу - “унинг имкониятлари унинг имкониятларидан ортиқча бўлган шахс”7.
Дастлабки ёндошувга кўра тадбиркорлик бу фойда келтирувчи ҳар қандай фаолият деб қаралган.
Ривожланишнинг ҳозирги даврида тадбиркорлик юқори интенсивлик, товар ва хизмат турларини янгиланиши, замонавий техника ва технологиялардан фойдаланишни назарда тутувчи субъект сифатида намоён бўлади. Бундай ҳолатда тадбиркорнинг асосий мақсади максимал фойда олиш эмас балки, узоқ вақт давомида корхона фаолиятини молиявий ва иқтисодий барқарорлигини таъминлашга қаратилади8.
Тадбиркорликка Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўпламида унга қуйидагича таъриф берилган. “Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир”9. Тадбиркорликнинг иқтисодий моҳияти янада кенгроқ мазмунга эга.
Ғарб мамлакатларида тадбиркорлик ўзига ҳос новаторлик, антибюрократик хўжалик юритиш тизими сифатида тавсифланади. Тадбиркорликнинг асоси янги бозор имкониятларини топиш, инновацияларга асосланиш, турли ресурс манбаларини топиш ва фойдаланиш кабиларда ўз ифодасини топади. Шу жараёнда бизнес ва тадбиркорлик ўртасидаги фарқга тўхталсак, бизнес бу тадбиркорликка нисбатан кенг тушунча, у қонун доирасида фойда олишга қаратилган бўлиб, ҳаттоки бир маротабалик савдо келишуви ҳам бўлиши мумкин. Тадбиркорлик эса бозор талабларини шакллантириш ва қондиришда янги ғоя ва ёндошувларни қўллаган ҳолда доимийлик асосида фаолият олиб боришни ифодалайди.
Ҳар бир иқтисодий субъект жамият олдида ҳисобдор, шунингдек ижтимоий жавобгардир ҳам, тадбиркорлик субъектида ҳам ижтимоий жавобгарлик мавжуд.
Ҳар бир тадбиркорлик субъекти ишлаб чиқариш самарадорлигига эришиб, фойда олишни мақсад қилади. Унга эришиш учун рухсат этилган (баъзида эса рухсат этилмаган) омил ва воситалардан фойдаланади. Тадбиркорлик жамиятда амал қилаётган тизимни яъни, истеъмолчилар, ишчилар, акционерлар, мулкдорлар ва оммавий ахборот воситалари ва бошқаларнинг бир бўлаги сифатида намоён бўлади. Бу эса тадбиркорлик субъекти ўзининг иқтисодий мақсадларини жамият манфаатлари (иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқалар) билан мослаштириши зарур бўлади. Тадбиркорлик субъекти ўзи фаолият олиб бораётган жамоа ва жамият олдида масъулиятлидир. Бу эса тадбиркор ўзининг маҳсулот ва маблағларидан маълум бир қисмини, бевосита ўзи ёки ижтимоий фонд кабилар орқали жамият равнақи ва фаровонлиги учун сарф этишини тақазо қилади. Бунинг асосида тадбиркорларнинг ижтимоий масъулияти, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда бевосита амалий ёки молиявий ёрдам кўрсатишларини назарда тутади.
АҚШ, Ғарб мамлакатлари бизнесмен ва тадбиркорлари ихтиёрий равишда жамият ҳаётида иштирок этиш бўйича жуд ҳам илғор саналади. Таниқли тадбиркор Дж.Рокфеллер 550 млн. долл. ҳайрия қилиб, ҳайрия фондини ташкил қилган, Б.Гейтс Америка кутубхоналарини компютерлаштириш учун 200 млн. долл. ва яна 200 млн. долл. компютерларни дастурлаш учун ажратди.
Тадбиркор ва жамият манфаатлари бир-бирларига мувофиқлигини таъминлаш зарур.
Тадбиркорлик истеъмолчилар манфаатларига эътибор берган ҳолда сифатли, ҳамёнбоп товар ва хизматлар ишлаб чиқариши керак. Катта фойдага эга бўлиш мақсадида сифатсиз товар ишлаб чиқариш, савдо белгиларини соҳталаштириш, реклама, товар қадоғида ишонсиз ёки тўлиқсиз маълумотлар бериш, товар сифатига мос бўлмаган нархларни белгилаш кабилар – катъий қонун, жарима санкциялари ва жиноий жавобгарликларга сабаб бўлади.
Тадбиркорлар ўзларининг чекланган иқтисодий ресурсларидан самарали фойдаланишга интиладилар, лекин баъзи ҳолатларда бошқа ресурслар (сув хавзалари, ҳаво, ер кабилар)дан самарасиз ёки зарар етказадиган даражада муносабатда бўлиши мумкин. Бундай муаммоларни ҳал этиш, атроф-муҳит масаласини давлат, ижтимоий ташкилотлар ўз зиммасига олиши керак.
Тадбиркорлик фаолияти даромадлар табақаланишига, жамият аъзоларини бой ва камбағалга бўлинишига сабаб бўлиши мумкин. Тадбиркорлар фойдани максималлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш ва иш ҳақи ҳаражатларидан тежашга харакат қилади – бу йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат. Мазкур ҳолатда давлат меҳнат қонунчилиги асосида энг кам иш ҳақи меъёрини белгилаш орқали муаммони ҳал қилади.
Энг юқори даражадаги фойдага эга бўлиш мақсади тадбиркорлар томонидан рақобатчиларни сиқиб чиқариш, бозорни каттароқ улушини қўлга киритишга ундайди. Бу эса салбий ҳолатларни келтириб чиқаради, товарлар таклифини қисқариши, нархни ошиши, истеъмолчилар танловини чекланишларига олиб келади. Монополист томонидан маҳсулот сифатини оширишга бўлган манфаатдорликни мавжуд эмаслиги уни сифати пасайиши сабаб бўлади. Бу жараёнда давлат антимонопол қонунчилиги асосида кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлайди.
Баъзида тадбиркорлар ўз фойдасини ўйлаб мамлакат манфаатларига эътибор қилмайди, масалан, стратегик товарларни қарши томонга етказиб бериши, қимматбаҳо ҳомашёларни пасайтирилган нархларда олиб чиқиб кетиши кабилар. Бундан ташқари ҳорижий капитал, ҳар доим ҳам у жалб этилган мамлакат манфаатларига, уни гуллаб-яшнашина хизмат қиламайди. Трансмилллий корпорациялар у ёки бу мамлакатда фаолият олиб бориб уларнинг қимматбаҳо ресурсларини эксплуатация қилади. Шу билан бирга фойда давлатдан ташқарига олиб чиқиб кетилади, давлат эса иқтисодий ўсиш манбаларидан маҳрум бўлади. Ўз давлати манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида, ҳукумат ташқи савдо ва капитал харакати бўйича маълум қоидаларни ўрнатади, хусусан, импорт ва экспортга чеклов қўяди.
Юқорида таъкидланган тадбикорликнинг ижтимоий маъсулияти таҳлили асосида унинг ижтимоий ҳулқини намоён бўлиши қуйидаги жадвалда ўз ифодасини топади (1.1-жадвал).

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling