Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


Download 423.88 Kb.
bet6/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
тадбиркорликнинг ижтимоий функцияси тушунчасининг иқтисодий мазмуни, унинг турлари ва хусусиятлари, ёндашувлар тизимлаштириш асосида мазкур тушунчанинг муаллифлик таърифи шакллантирилган;
тадбиркорликнинг ижтимоий функцияси унинг фаолияти ривожланишига таъсири тадқиқ этилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий функцияси даражасини баҳолаш борасидаги мавжуд услубий ёндашувлар тизимли равишда таҳлил этилиб, илмий йўналишлар аниқланган;
кичик тадбиркорлик фаолиятини ижтимоий функцияларини амал қилишини банлик даражасига таъсири тадқиқ этилган;
тадбиркорлик ижтимоий функциялари аҳоли даромадлари ва турмуш фаровонлигини ортишидаги аҳамияти очиб берилган;
тадбиркорлик ижтимоий функцияларини самарали амал қилишида ўрта қатламни тутган ўрни ва бозор дастаклари аҳамияти аниқлаштирилган.
Тадқиқот натижаларнинг ишончлилиги унда қўлланилган ёндашув ва усулларнинг хорижий ва миллий олим ва мутахассисларнинг мазкур муаммога нисбатан назарий-услубий ёндашув ва қарашларига мувофиқлиги, маълумотларнинг расмий манбалардан, жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг статистик маълумотлари ва даврий ҳисоботларидан олингани, тегишли хулоса ва таклифларнинг мутасадди ташкилотлар томонидан амалиётга жорий қилингани билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти унда илгари сурилган асосий таклиф ва тавсиялардан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ижтимоий функцияларини такомиллаштиришга оид тадқиқотларнинг илмий-услубий аппаратини ишлаб чиқиш, мавзуга оид илмий-тадқиқотларни амалга оширишнинг услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларнинг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган таклифлар ва амалий тавсиялардан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ижтимоий функцияларини меъёрий-ташкилий жиҳатдан тартибга солиш, тармоқ ва ҳудудий дастурларни такомиллаштириш, соҳани янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling