Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-жадвал Тадбиркорлик ижтимоий ҳулқини намоён бўлиши10


Download 423.88 Kb.
bet9/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

1.1-жадвал
Тадбиркорлик ижтимоий ҳулқини намоён бўлиши10

Жамият ва истеъмолчилар талаблари

Тадбиркорларнинг ижтимоий ҳулқи

Бозорни истеъмолчилар учун зарур бўлган товарлар (маҳсулот, хизмат, иш турлари) билан тўйинтириш.

Барқарор талабга эга товарлар (маҳсулот, хизмат, иш) ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.

Товар ишлаб чиқарувчилар товарлари ассортиментини яхшилаш.

Товар бўйича истеъмолчилар талаблари ҳисобини юритиш.
Ишлаб чиқарилаётган товарлар ассартименти ва самарадорлиги таҳлили.
Истеъмолчилар учун зарур бўлган энг фойдали товарни танлаш.

Товар сифатини ошириш.

Фан-техника ютуғларини тезлаштирилган ҳолда жорий қилиш.
Ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва фойдаланиш.

Товар нархларини пасайтириш.

Ҳомашё манбалари ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, атроф-муҳит ҳимояси.

Товар дизайнини яхшилаш.

Янги дизайнни ишлаб чиқиш

Товар сервис хизматларини яхшилаш.

Илғор тадбиркорлар томонидан фойдаланилаётган товар ва истеъмолчиларга кўрсатилаётган сервис хизматларини жорий қилиш.

Ижро ҳокимияти турли бўғинлари томонидан амалга оширилаётган ижтимоий дастурларда иштироки.

Ишчилар ва уларнинг оила-азолари ижтимоий таъминоти кабиларга ўз даромадидан маблағлар йўналтириш.

Мамлакатда ишсизлик даражасини пасайтириш.

Мамлакат бўйлаб ўз корхонаси филиалларини очиш.
Доимий равишда ишчилар малакасини ошириш.

Давлат мустаҳкамлиги ва бюджет даромадларини тўлдириш.

Доимий солиқ тўлаш

Умум эътироф этилган қоидаларга амал қилиш.

Товар тўғрисида ишончли маълумотни бериш, истеъмолчилар, жамият ва атроф-муҳитга зарар етказмаслик ва б.

Тадбиркорлик фаолияти мазмуни ва моҳияти унинг функцияларида ўз ифодасини топади. Тадбиркорлик функцияси хусусида ҳам кўплаб ёндошувлар мавжуд, биз уларни қуйидагича тартибланиши, гуруҳларинишини мақсадга мувофиқ деб биламиз:



  1. Иқтисодий функция – истеъмолчилар учун товар ва хизматлар ишлаб чиқариш.

  2. Ижодий (инновацион) функция – янги ғояларни шакллантириш ва мақсадга эришиш янги восита, омилларини, технологияларни шакллантириш.

  3. Ресурс функцияси – иқтисодий ресурслар, ишлаб чиқариш омилларини самарали бирлаштириш.

  4. Ташкилий функция – корхона тактик ва стратегик йўналишини белгилайди ва унинг мувоффақитли фаолияти учун жавобгар.

  5. Ижтимоий функция – ҳар бир шахсни тадбиркор бўла олиши ва иш жойларини ташкил этиш, ёлланма ишчиларнинг турмуш даражасини, ижтимоий ҳолатини яхшилаш.

Тадбиркорликнинг ижтимоий функцияси – тадбиркор томонидан (олинган даромад ва фойдани бир қисмини) ишчилар даромадларини кўпайтириш, малакасини ошириш, маданий ҳордиқ олиши ва соғликларини яхшилаши ҳамда оилавий турмуш фаровонлигини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиши, шунингдек, ҳудуднинг ижтимоий инфратузилмасини яхшилашини ифодалайди11.
Биз тадқиқотимиз давомида тадбиркорликнинг ижтимоий функциясини ўрганиш давомида уни юзага келиши ва амал қилишида мамлакатда амал қилаётган ижтимоий-иқтисодий тизимлар билан боғлиқликни ҳам тадқиқ этамиз.
20-асрнинг охирларидан бошлаб, дунёда неолиберал концепция устиворлик қила бошлади, бу энг аввало иқтисодий ва ижтимоий соҳалар эркинлиги сифатида намоён бўлди. Ўзбекистон Республикасини Мустақил Давлат сифатида шаклланиши ва ривожланишига ҳам ушбу концепцияга асосланган ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти туртки берди. Мамлакатимизда иқтисодий устиворлик, мулк эркинлиги, танлов эркинлиги, фаолият эркинлиги кабилар таъминланди, лекин баъзи камчиликларга ҳам йўл қўйилди жумладан, мамлакатимизда ҳукумат томонидан иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ҳал этишда ижтимоий мувозанатлик ва мутаносиблик масалаларига бўлган эътиборнинг етарли даражада самарали бўлмаганлиги “камбағаллар синфи”ни пайдо бўлишига олиб келди.
“Бир ҳақиқатни аниқ тушуниб олишимиз керак: камбағалликни қисқартириш учун биринчи навбатда ишсизликни камайтириш керак. Аввало, аҳолини замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг иқтисодий ва молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда, айниқса аёлларимизда тадбиркорликка иштиёқни уйғотиш зарур”.12
Ҳар бир даврда давлатнинг ижтимоий-иқтисодий вазифалари муҳим аҳамият касб этиб келган ва бу ҳусусда кўплаб қарашлар мавжуд. Давлатнинг ижтимоий вазифаларини ўрганиш, жамият дуч келаётган муаммоларни ҳал этишга имкон беради, яъни уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар илгари сурилади.
Ҳозирги даврда тадбиркорликни ривожлантиришда унинг ижтимоий функцияларига эътибор қаратиш устивор йўналишлардан бири сифатида намоён бўлмоқда. Тадбиркорликнинг ижтимоий функциялари ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишга йўналтирилганлиги мамлакат иқтисодиёти учун янгича ёндошув эканлигини ифодалайди.
Тарихий нуқтаи-назардан қаралганда инсонларни бир-бирларига доимо ёрдам берганликларини кўришимиз мумкин, масалан, ночорларга озиқ-овқат, кийим-кечак, халқ учун қудуқ қазитиб сув чиқариш, йўлларни созлаш, кўприклар қўриш, илм аҳли учун мадрасалар қўриш, нафақалар ажратиш кабилар. Бу кўринишдаги ишларни амалга ошириш даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланаётган хунармандлар, деҳқонлар ва бой қатлам ўзларининг вазифаси ва бурчи сифатида қараган.
Кўплаб олимлар тадбиркорликнинг ижтимоий жиҳатларига тўхталиб ўтганлар. Жумладан, А.Смитнинг фикрига кўра эркин бозор қонунлари тадбиркорни жамият манфаатлари учун ишлашга мажбур қилади. Яъни зарур товар ва хизматларни керакли миқдорда, керакли сифатда, керакли вақтда ва керакли жойда ишлаб чиқаради.
Д.Рикардо биринчилардан бўлиб бизнеснинг ижтимоий жавобгарлик масаласини шакллантирди. Тадбиркорлик фаолияти натижасидан нафақат алоҳида шахс балки, жамият ҳам маълум даражада наф кўриши зарурлигини таъкидалан. Унинг фикрига кўра тадбиркорнинг мақсади фақатгина фойдани максималлаштириш бўлмаслиги керак.
Тадбиркорликнинг ижтимоий вазифалари хусусидаги илмий-назарий фикрларни тизимлаштириш 19 асрнинг бошларида амалга оширила бошланди. Ушбу босқич ривожланган мамлакатларда жамият ижтимоий таркибининг муракккаблашуви, шунингдек, тадбиркорлик давлатни ички сиёсий фаолият йўналиши сифатида намоён бўлиши билан тавсифланади (75, 148-б.). Тадбиркорликнинг ижтимоий функцияси масаласи кўпчилик томонидан тан олиниши, уни ривожланиш жараёни масалаларини ўрганиш эса, улар томонидан ўз фаолияти доирасида ҳал этаётган ижтимоий муаммолар ялпи ҳажмини ортиши билан, 20-асрнинг 80-90-йилларига келиб бошланди (56, 85-б.). Бу бир томондан давлатнинг имкониятларини чекланганлиги билан тавсифланса, бошқа томондан ижтимоий муаммоларнинг ортиши ва кескинлашиши билан ифодаланади, шунингдек, бозор механизмлари жамиятнинг барча ижтимоий муаммоларини самарали ҳал эта олмаслигини кўрсатади.
Дэвид Борнштейн ўз асарида (21, 126-б.) тадбиркорликнинг ижтимоий функцияси тушунчасини пайдо бўлиши хусусида бир нечта омилларни очиб беради:

  • жамиятда ижтимоий фаровонликни ортиши, ўрта синфни шаклланиши ва миллий бойликни кўпайиши натижасида, тадбиркорликни ижтимоий функцияларини қўллаб-қувватлашда фойдаланилиши мумкин;

  • демократик ва шунга яқин жамиятда, давлат ва бизнес таъсир доирасидан ташқарида бўлган ижтимоий ва экологик ҳатоларни ўз фуқароларига тартиблашга, тўғрилашга имкон беради;

  • информацион тизимни ривожланиши глобал ижтимоий муаммолар ва уларнинг оқибатлари бўйича жамиятнинг ҳабардорлик даражасини ортишига имкон берди;

  • саводхонлик даражасини ортиши, колледж даражасидаги инсонларни кўпайиши турмуш фаровонлигини ўсишига имкон берди, шунингдек жамият янгиликларидан танишишлик даражасига ҳам;

  • аёллар ва бошқа манфаатлари камситиладиган гуруҳларни жамият ҳаётидаги фаолиятига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф бўлиши.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиши иқтисодий ҳолатни барқарорлигини таъминлашда, ижтимоий муаммоларни, тенгсизликни бартараф этишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.
О.Н. Руднева тадбиркорликни бир қанча функцияларини ажратиб кўрсатади: новаторлик, ташкилий, хужалик юритиш, ижтимоий ва шахсий.
Тадбиркорликни ижтимоий функцияси жамият учун зарур бўлган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизлик даражасини пасайтириш эканлигини кўрсатиб ўтган.
Бизнесни ижтимоий маъсулияти, тадбиркорликни ижтимоий функциясини тадқиқ этиш ва амалиётда жорий этиш асосчиларидан бири Нобел мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус ҳисобланади. У 1976 йилда Бангладешда, камбағал инсонларга ўзини-ўзи банд қилиш орқали иқтисодий эркинликни берувчи микрокредитни жорий қилган Grameen Bankга асос солди. Кейинчалик ушбу тажриба дунёнинг 58 та мамлакатида жорий этилди.
Шунингдек, тадбиркорликни ижтимоий функциялари янги ижтимоий гуруҳни шакллантиради (тадбиркорлар ва бизнесменлар); ўрта мулкдорлар синфини шакллантиради (иқтисодий таъминланган инсонлар); жамиятни бизнесга бўлган сальбий муносабатини ижобий томонга ўзгартириш (ишчи ва хизматчиларга мақбул маош тўлаш, қулай меҳнат шароитини таъминлаш орқали)13.




Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling