Муаммонинг урганилганлик даражаси: Умуман, таълим менежменти муаммолари буйича куплаб психологлар тадқиқот олиб борганлар. Республикамизда ва хорижий мамлакатларда таълим менежментида эмоциоанал барқарорликни шакллантириш хусусида қатор илмий изланишлар олиб борилган. Курбонов Ш, Сейтхалилов Э, Бердиева Д шулар жумласидандир. Айниқса тадқиқотимиз муаммосига яқин булган Ахлиддинов Р.Ш, В.Каримова, Джалолов С ва Жураев Р.Х рахбарлигида олиб борилган изланишларда таълимда бошқарувнинг ахамияти, таълим менежментининг хозирги кундаги ахамиятига эътибор қаратилган. Шунингдек, таълим бошқарувида эмоционал барқарорликни шакллантириш йуналишларида яратилган илмий – назарий рисолалардаги гояларда хам асосландик.
Тадқиқотнинг мақсади : Таълим менежментида эмоцианал баркарорликни шакллантиришнинг ижтимоий – психологик хусусиятларини урганиш.
Тадқиқотнинг вазифалари :
1. Назарий манбалар асосида тадкикотимиз мавзусига оид маълумотлар тўплаш;
Таълим менежментида эмоцианал баркарорликни шакллантиришнинг ижтимоий – психологик хусусиятларини ўрганиш;
Амалий тадқиқотлар асосида таълим менежментида эмоцианал баркарорликни шакллантириш хусусиятларини ўрганиш;
Олинган натижалар асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг илмий фарази : 1. Таълим бошкарувида хиссий баркарорликни шакллантиришда талабаларнинг ижтимоий – психологих хусусиятлари катта таъсир курсатади.
2. Эмоцианал баркарорликни шакллантиришнинг ижтимоий – психологик хусусиятларини урганиш таълим бошкарувида ижобий роль ўйнайди.
Тадқиқотнинг предмети : Таълим бошкарувида эмоцианал баркарорликни шакллантиришнинг ижтимоий – психологик хусусиятларини назарий ва амалий ўрганиш жараёни.
Тадқиқотнинг объекти : Олий таълим муассасаси талабалари.
Тадқиқотнинг методлари : Кузатиш, суҳбат, Лири методикаси, Смалл методикаси.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Do'stlaringiz bilan baham: |