1.3. Таълим менежменти ва унинг олий таълим муассасаларини бошкарувидаги урни
Олий ўқув юртлари Республика узлуксиз таълим тизимининг етакчи бўғини ҳисобланади. Узбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги қонунларига мувофиқ Узбекистоннинг илмий – техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишини масаласини ривожланган мамлакатлар даражасида хал этишга қодир, юксак даражада маънавий, маданий ва ахлоқий сифатларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш олий таълим тизимининг вазифаси ҳисобланади.
Республика олий таълимининг мақсади – ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган, республиканинг илмий-техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишини таъминлашга қодир бўлган малакали кадрлар тайёрлашни таъминлашдан иборат.
Таълим муассасасининг бош вазифаси - таълим олиш ёки малака оширишга бўлган эҳтиёжларни янги таълим технологиялари ёрдамида ва ўқув жараёнини сифатли таъминлаш йўли билан қондириш.
Мутахассислар тайёрлаш бўйича таълим технологияларини самарали амалга ошириш тегишли ташкилий, кадрлар ва моддий шароитлар яратишни тақозо этади. Бу кўп микдорда ресурслар талаб қилади. Мазкур ресурслардан __________________________________________________________________
2 Василькова С. Технология работы социального педагога. – М.: Академия. 2009. 39 с.
оптимал фойдаланиш бошқарувнинг мослашувчан тузилимасини назарда тутади. Бошқарув тузилмасининг сифати, қабул қилинаётган қарорларнинг тўгрилиги гунга боғлиқ бўлади.
Олий таълим соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги принципларга асосланади:
• таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;
• ўрта махсус, касб-ҳунар, олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
• таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
• билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
• олий таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш;
• олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришни бирлаштириш.
Менежмент янги фалсафаси “раҳбарлик” тушунчасининг мазмунини ўзгартирди. Илгари раҳбар ҳокимият ва буйруқ кучига таянган бўлса, эндиликда у одамларнинг келишув ва ҳамкорлиги асосида иш кўрмокда. Бозор шароитида олий ўқув юртлари фаолияти ҳам раҳбарлардан бошқарув янги фалсафасига қараб мўлжал олишни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |