Диссертация илмий раҳбар: п ф. д., профессор Д. Г. Мухамедова Тошкент-2022 мундарижа


Download 173.5 Kb.
bet8/10
Sana04.02.2023
Hajmi173.5 Kb.
#1163330
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИДА ЭМОЦИОНАЛ БАРҚАРОРЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ – ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Таълим муассасасининг мақсади – аниқ мақсадга қаратилган дастурлар, юқори малакали ўқитувчиларни жалб қилиш, таълим инновацион технологиялари ва замонавий асбоб-ускуналарни давлат таълим стандартларига мувофиқ қўллаш йули билан таълимнинг юксак даражадаги сифатини таъминлаш.
Таълим муассасасининг вазифалари:
- шахснинг таълим олиш йўли билан акдий, маданий ва ахлоқий камол тогапнга бўлган эҳтиёжларини қондириш;
- фанни илмий тадқиқотлар ва илмий-педагогик кадрларнинг ижодий фаолияти воситасида ривожлантириш;
- олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- таълим олувчиларда фуқаролик позициясини, миллий мустақиллик ғояларини, жамиятнинг ахлоқий ва маданий қадриятларини шакллантириш;
- аҳоли ўртасида билимларни тарқатиш, унинг маълумоти ва маданий савиясини ошириш.
Олий таълим тизимининг асосий вазифалари қуйидагилар
ҳисобланади:
- давлат таълим стандартларига мувофиқ замонавий таълим-касб дастурлари асосида сифатли ўқитувни таъминлаш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш;
- юқори малакали илмий-педагог кадрларни, жумладан хорижий илмий марказларда, тайёрлаш;
- мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболи, жамият эҳтиёжи, фан, техника, технология, иқтисод ва маданият замонавий ютуқларидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлашнинг ташкил этилиши ва усулини мунтазам такомиллаштириш;
- таьлимни индиввдуаллаштириш, масофадан ўқитишнинг янги педагогик ва информацион технологиялари, воситаларини жорий этиш;
- мустақиллик ғояларига содиқлик, Ватанга, оилага ва атроф муҳитга муҳаббат руҳида, миллий уйғониш мафкураси ҳамда умуминсоний қадриягларни чуқур ҳис этиш асосида олий таълимнниг гуманитар йўналишини, ёшлар тарбиясини таъминлаш;
- таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали уйғунланувчи усулларини амалиётга татбиқ этиш;
- таълим хизмати кўрсатиш бозорида, рақобат мухитини юзага келтириш;
- олий таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштириш ва мустақиллигини кенгайтириш.
Олий ўқув юрти бу вазифаларни хал қилишда Узбекистон Республикасининг “Таълим тўгрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган стратегик вазифаларга таянади. Ўз хусусиятини сақлаган ҳолда, таълимнинг халқаро миқёсда интеграциялашувига мумкин қадар кўмаклашиш лозим.
1993 йилдан республиканинг барча олий ўқув юртларига тест синовлари орқали абитуриентлар қабул этилмокда. Талабалар олий ўқув юртларида икки босқичли таълим асосида бакалавр ва магистр даражаларини эгаллашлари мумкин.

Download 173.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling