Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 0.6 Mb.
bet5/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Ўзбекистон миллий университетининг “Турли генетик тизимга мансуб тиллар тараққиётининг асосий йўналишлари“ тадқиқот режаси доирасида ва унга мос равишда турли тизимдаги тилларда “қулоқ” лексик-семантик майдони ва уни ташкил этувчи тил бирликлари типологияси мавзусида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади. Инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” лексик-семантик майдонини ҳосил қилувчи лисоний бирликларнинг структурал-семантик, функционал хусусиятларига асосланган тавсиф ва таснифини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” семантикасининг лексик-семантик майдон мақоми ва умумий тавсифини аниқлаш;
қиёсланаётган ва чоғиштирилаётган тилларда “қулоқ” лексик-семантик гуруҳларининг структурал жиҳатларини очиб бериш;
ҳар бир умумкатегориал белгилари жиҳатидан “қулоқ” семантикасининг дифференциал семантик хусусиятларини ўрнатиш ва қиёсланаётган тилларда мазкур лексик-семантик гуруҳларнинг моделларини ва фрейм таҳлилини ишлаб чиқиш;
инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” лексемасининг семантик майдонини ташкил қилувчи лисоний бирликларини парадигматик ва синтагматик планда тадқиқ қилиш;
“қулоқ” семантикасига эга тил бирликлари иштирокида ҳосил бўлган фразеологизмларнинг структурал-семантик хусусиятларини қиёсий-чоғиштириб таҳлил қилиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида инглиз ёзувчиларининг асарларида ҳамда икки тилдаги изоҳли луғатларда учрайдиган “қулоқ” семасига эга лисоний бирликлар танланган.
Тадқиқотнинг предметини инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” семантикасини лексик, морфологик ва синтактик сатҳларда ифода этувчи лисоний бирликларининг маъновий, структур, функционал, прагматик, валентлик, асимметрик каби хусусиятлари ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Мавзуни ёритишда қиёсий-чоғиштирма, лингвистик моделлаштириш, контекстуал, дистрибутив, статистик ва фрейм таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling