Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти


Download 0.6 Mb.
bet7/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти. Мазкур тадқиқот иши натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, “қулоқ” лексик–семантик майдонининг чоғиштирма тадқиқи асосида эришилган илмий-назарий натижа ва хулосалар лингвистик майдонининг умумий назарияси, лингвокогнитология, чоғиштирма лексикология борасидаги мавжуд парадигмаларнинг такомиллаштиришда фойдаланиш имконини беради.
Шунингдек, тадқиқот натижаларига тааллуқли умумий хулосалардан олий таълим муассасалари хорижий филология факультетларида когнитив лингвистика, қиёсий лингвистика, лексикология, стилистика, таржима назарияси каби фанларини ўқитиш, махсус курс ва семинарлар ташкил этиш, ўқув-услубий қўлланмалар, илмий рисолалар ва икки тилли луғатлар яратишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тилларда “қулоқ” лексик–семантик майдонининг чоғиштирма тадқиқи бўйича олинган натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
илмий ишнинг назарий ва амалий хулосаларидан олий таълим муассасаларида инглиз тили лексикологияси, қиёсий типология каби назарий курслар бўйича ўқув услубий қўлланмалар яратишда, глоссарийлар тузишда, амалий машғулотлар олиб бориш учун материаллар мажмуасини тузишда самарали фойдаланилди (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2021-йил 20-декабрдаги ФТА 02-11/11/8479 сонли маълумотномаси). Натижада давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курси учун электрон платформасини яратишда қўлланилди;
тадқиқотнинг натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги доирасида “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунига асосан “Quloq” semantikasini ifodalovchi birliklarning inglizcha-o`zbekcha, o`zbekcha-inglizcha lug`ati” тузилди (Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома №DGU 2021 3130. 19.10.2021)
илмий ишнинг назарий ва амалий хулосаларидан ”O`zbekiston“ телеканалининг ”Oydin hayot live“ ҳамда ”Assalom, O`zbekiston!“ кўрсатувлари сценарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2021-йил 8-ноябрдаги ФТА 01-14-1750 сонли маълумотнома)
тадқиқот иши натижалари ва материалларидан ўзбек халқининг бой миллий тил анъананалари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тузилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш”га доир услубий кўрсатмаларни тайёрлашда фойданилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар ва номоддий миллий меросни ривожлантириш шўъбасининг 1.03.2022 йил 01-12-05-781 сонли маълумотномаси). Натижада “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш”га доир услубий кўрсатмаларни такомиллаштириш ҳамда ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилди.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling