Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


Download 0.6 Mb.
bet10/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

I боб учун хулосалар
Майдон тушунчаси тилнинг лексик қатламини тадқиқ қилишнинг самарили воситаларидан бири хисобланади. Бу соха анча сермахсул сохалардан бўлиб лексик қатламга бундай ёндашув тилнинг тизимий характерини ёритиб беришга ва унинг универсал хамда хусусий характерини очиб беришга имкон беради. Майдон системали тарзда бир-бири билан узвий боғланган эламенларнинг мажмуасидир. Бу элементлар ўзаро семантик умумийлик асосида тилда мавжуд бўлади ва бир хил вазифа бажаради.
Майдон лисоний ҳодиса сифатида ўзида тилнинг турли сатҳлари орасидаги муносабатини акс эттиради. Чунончи, майдон воситалари ўртасидаги муносабат лисоний аҳамиятга эга. “Майдон” тушунчасида асосий эътибор бир хил маънони ифода этишга қаратилади.
Майдон назарияси, кўплаб нуқтаи назарларни, ўзида кўплаб умумий фикрларни мужассам этган – тилда сўзларнинг бир-бири билан семантик боғланиш ғоясини ўз ичига олади. Майдон назариясини аҳамиятли томони шундаки, унда сўзлар бир лексик-семантик майдонга тўпланиб, ўзининг маъно нуқтаи назаридан доминант семасига эга бўлади.
Бугунги кунга қадар майдон назарияси устида олиб борилган илмий тадқиқот ишлариталайгина бўлсада, у ҳали ҳануз муайян бир тарифга эга эмас, яъни майдоннинг аниқ хусусиятлари тилшунослик адабиётларида бир хилликни ташкил этмайди. Майдон айрим олимлар томонидан лексик-грамматик тизимни ташкил этувчи ўзаро таъсирланувчи воситалар тўплами сифатида қаралса, бошқа олимлар уни семантик тизимни ташкил этувчи восита деб баҳолайдилар.
Семантик майдон – лексик жихатдан умумий семага эга бўлган ва объектив реалликни акс эттиришда ўзаро уйғунлашадиган турли сўз туркумларининг энг йирик лексик-семантик парадигмасидир. Функционал- семантик майдон – тилнинг турли қатламларига мансуб воситалар (мафологик, лексик, синтактик сўз ясаш воситалари) шунингдек, лексик-синтактик жихатдан уйишган умумий характердаги тизимдир. Ушбу компонентлар орасида динотатив ва сигнификатив маънолар албатта ифодаланган бўлиши шарт. Динотатив компонент ўзида коммуникатив жихатдан аҳамиятга молик бўлган предмет( тушунча)ни мужассам этади ва ўша предметнинг белгиси ва хусусиятларини англатади. Коннотатив макро компонент динотатга нисбатан сўзловчининг эмоционал баъхо муносабатини англатади, шунингдек сўзнинг қайси функционал стилга мансуб эканлигини кўрсатади.
Сўз маъноси мураккаб тузилишга эга бўлган купгина майда компонентлардан ташкил топган тизимга асосланади. Лексик бирликнинг бу тизимни ташкил қилувчи минимал бирлик “сема” деб аталади. Бизнингча “сема” тилнинг бошқа бўлакларга ажрамайдиган энг минимал компонентидир. Функционал семантик майдон икки ёқлама (билетерал) характердаги бир-бири билан боғланган, маъно планигагина эмас, балки ифода планига эга бўлган бир бутунликдир.


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling