Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


Ўзбек тилида “қулоқ” лексик-семнтик майдонини ташкилловчи бирликларнинг структур-семантик, функционал тадқиқи


Download 0.6 Mb.
bet18/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

2.3. Ўзбек тилида “қулоқ” лексик-семнтик майдонини ташкилловчи бирликларнинг структур-семантик, функционал тадқиқи
Лексик-семантик майдонни ўрганишда семасиоиологик ёндошув кенг семантик маънога эга бўлган сўзларнинг майдон тизимини шакллантиришда, майдон ичидаги айрим сўзларнинг парадигматик алоқаларини аниқлашни назарда тутади. Лексик-семантик майдон марказида кенг семантик маънога эга бўлган сўз туради, унинг атрофида эса семантик жиҳатдан унга яқин маънодаги сўзлар гуруҳи туради.
Майдон назарияси ўша тилда сўзлашувчи халққа ҳаётнинг маълум бир соҳасида мулоқот юритиш жараёнида қўлланилувчи сўзлар (лексик бирликлар)нинг асосий фондини бутун кўлами билан англаш, мулоқот жараёнида бу тизимдан зарур бўлган сўзларни танлаш имкониятини беради ва бу сўзларнинг бир-бири билан ўзаро маъно жиҳатидан боғлиқлигини таъминлайди131.
Сезги органларининг ўзаро мураккаб алоқалари орқали олинган ва инсон тафаккури ва онгида ҳосил бўлган информация инсоннинг тафаккур фаолияти натижасида маъно ва мазмун кашф қилади ва улар тил орқали тингловчига етказилади132.
Семиотиканинг асосчиларидан бири Ч. Моррис семиотиканинг уч тармоғини ажратиб кўрсатади: 1) сўзнинг ўзи англатаётган нарса (семантика)га, 2) сўзнинг бошқа сўзларга бўлган муносбати (синтактика) ва 3) сўзнинг нутқ иштирокчиларига(прагматика) нисбатан бўлган муносабати.
Агар семантика сўзловчи нимани гапираётганини англатса, синтактика у қай тарзда гапираётганини англатади, прагматика эса унинг (сўзловчининг) нега ундай гапираётганини ифодалайди.
Нутқ фаолияти қуйидаги уч компонентдан иборат бўлади: сўзловчи, мурожаат қилинаётган адресат (суҳбатдош), нутқда ифодаланётган ахборот (шу жумладан, пресупозиция (нутқдан фаҳмланадиган маълумот), берилаётган ахборот мақсади, нутқ вазияти, нутқ иштирокчиларининг шахсий муносабатлари. Бу компонентлар нутқда акс этаётган қатор категорияар орқали ифодаланади, яъни улардан бири сўзловчига қаратилган, бўлса, иккинчиси тингловчига (берилаётган информацияга), учинчиси эса нутқ иштирокчиларининг ўзаро шахсий муносабатларига (муомала маданияти, стилистик воситалар)га қаратилади.
Нутқ типологияси – маълум мақсадга йўналтирилган нутқ фаолияти сўзловчининг мақсдлари асосида белгиланади. Нутқ информатив ва ноинформатив характерда бўлиши мумкин. Ноинформатив характердаги нутқ (сўлашув) тингловчига аниқ бир мақсадли информация бермайди, балки суҳбатдош билан бўладиган салом-алик, ҳол-аҳвол сўрашуви ёки об-ҳаво ҳақидаги маълумотлардан ташкил топади ва улар суҳбатдош билан контакт ўрнатиб олиш учун хизмат қилади. (Масалан, - “Эшитяпсизми?, - Ёмон эмас., - Пастми? - Дуруст каби).
Информатив характердаги нутқ тингловчига бирон-бир маълумот (хабар) етказиш ёки ундан ана шундай хабарни олишга қаратилган бўлади. Улар оддий хабарни англатиши (Тингла.) буйруқ, ваъда ёки илтимос (қулоқ тутинг)ни ёки саволни ифодалаши мумкин (Бу ердан қулоқ тутиб бўлмайдими?)
Гапнинг барча турлари асосий информация ташувчи етакчи феъл семантикаси ва феъл шакли асоосида шаклланади. Прагматика эса турли нутқ элементларини – нутқда қўлланиладиган ёрдамчи воситалар – менимча, эҳтимол, ҳайриятки, албатта, ахир, ҳам каби воситаларнинг моҳиятини чуқурроқ таҳлил қилиш билан шуғулланади.
Ўзининг семантик маъноси билан бир қаторда айтилган гап (фикр) ўзининг прагматик маъносига эга, яъни прагматик вазифани ҳам бажаради. Масалан, навбатда турган кишиинг ёнида турган кишига айтган “Менга қулоқ солинг” деган гапи ортида вазиятга кўра “Мени тушунишга харакат қилинг” деган маъно ҳам англашилади. Бу унинг прагматик маъносидир.
Гапнинг семантик маъноси унинг функционал-прагматик маъносига тўла мос тушмайдиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Масалан, Қулоқ-мияни еб юбордиз гапи Гапирманг! маъносини тақозо қилади.
Бундай типдаги гаплар лисоний, мантиқий асосда, нутқ вазияти тақозоси билан боғлиқ ҳолда ҳосил бўлади. Масалан: Унинг қулоғи борми? –У гап уқмас. Бу гапда лингвистик пресуппозиция ўрин олаяпти, яъни икки иборанинг синонимик қатори ҳосил бўлаяпти.
- Қачон эшитдинг? - 2019 йилда эълон қилинди. Бу гапда мантиқий пресуппозиция ҳодисаси ўрин олаяпти, яъни янгиликни йил асосида аниқланяпти.
- Қулоғингиз битканми? Бу гапда Мен сизга гапиряпман маъноси англашилаяпти, яъни ситуатив пресуппозиция ҳодисаси кузатилаяпти.
Бирон нарсанинг етишмаётгани ёки камлиги ҳақидаги эслатма ўша етишмаётган нарсани тўлдириб қўйиш зарурати ҳақидаги истакни ифодалаши мумкин. Масалан: Қулоқлашиб туринг гапида Соғлигидан хабар олиб туринг деган маъно ифодаланади.
Ушбу вазиятда семантик жиҳатдан гўё ортиқчадек туюлган фикрларни ёрдамчи воситалар орқали ифодаланган прагматик маъноли гаплар деб аташ мумкин. Масалан, “Ие, эшитмадингми? деган гапда прагматик жиҳатдан рўпарангизда сиз кутмаган кишининг пайдо бўлишини англатса, семантик жиҳатдан сизнинг ҳайронлигингиз ифодаланаяпти. Бундай гаплар нутқнинг турли жанрлариида кенг миқёсда қўлланилади. Улар турли-туман стилистик ифода воситалари орқали англашилади.
Тилда бундай гапларнинг кўрсаткичлари (индикаторлари) шаклланган. Сўроқ юкламаси “-ми”нинг қўлланиши ана шу кўрсаткич вазифасини бажарса, “ие” сўзи сўзловчининг ҳайронлигини англатади. Бундай гаплар кўчма манода қўлланилиб, ўзига хос метафора вазифасини ҳам бажариши мумкин. Бундай гапларни конвенционал характердаги гаплар деб атайдилар. – Кечирасиз, қизнинг қулоғини пишиқтириб қўйдингизми? сўроқ гапида “Қизни ҳаммасидан хабардор қилиб қўйинг, илтимос” деган маънодаги мулойим илтимос ифодаланган. Бунда мулойимлик оттенкасини “қулоғини пишиқтириб қўймоқ” шаклидаги модаллик маъносини англатувчи феъл бажаради.
Семантик майдон нуқтаи-назаридан қараганда “қулоқ” лексемасининг ядровий (марказий) маъноси инсон ва ҳайвонлардаги ташқи оламни эшитиш воситаси сифатида тушунилади. З.М.Маъруфовни 1981 йилда ва А.Мадвалиевни 2020 йилида чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”ларида от сўз туркумига мансуб “қулоқ” сўзининг қуйидаги асосий маънолари санаб кўрсатилади:
1.1. Одам ҳамда умртқали ҳайвонларнинг эшитиш ҳамда мувозанат аъзоси ва унинг ташқи қисми: Одамнинг қулоғи. 2. Баъзи нарсаларнинг ушлаш, илиб қўйиш ёки маҳкамлаш учун хизмат қиладиган қисми; Челакнинг қулоғи.3. Бош кийимларнинг қулоқларини ва иякни ёпиб, иссиқ тутиб туриш учун тушириб қўйиладиган узун қисми; Телпакнинг қулоғи. 4. Баъзи механизм ва мусиқа арбобларининг бураб ишга тушириш ёки созлаш учун хизмат қиладиган қисми; Машшоқлар ўз асбобларининг қулоқларини бураб, созини тўғрилашди. [А.Қаҳҳор, “Сароб”] 5. Автомабиль трактор ва ш. к. Машиналарни бошқариш учун ҳизмат қиладигон қурилма; руль. Ҳушёрлик билан машина қулоғини бураб кетаётган ёш шофёр Козим, ўзининг ҳарбий ҳолатда эканини сезиб ниҳоятда ғайратланган. [М.Муҳаммедов, “Машқ”] 6. Ўсимликларнинг барг ёки ниҳол ёзадигон ери; дастлабки ниҳолча, баргча. Уч юз гектарча ернинг ғўзаси учинчи марта экилади. Аммо биз ҳам бўш келмадик: ғўза қулоқ кўрсатди дегунча парваришлаб, яганалайвердик. [Й. Шамшаров, “Енгиш”] [4.616-617].
1.2.1. Сувнинг анҳор, канал, ўқариқ ва ш.к дан кичик сув йўлагига, ариқларга тармоқланиб ўтадиган жойи; даҳана. Отанг мироб бўлса ҳам, қулоқнинг бошида бўл! [Мақол] 2.2. Шундай жойдан ўтадиган сув миқдори. {Акбар аканинг кўзига} Шу қадимий дарёдан экинига бир қулоқ сув чиқариб ололмай армонда ўтган, бахт излаб элма-эл кезган ғурумсаройликлар кўринди. [Й.Шамшаров, “Бахт излаб”]
1.3. {р. Қулак– Мушт, муштум} тар. Қароллар, камбағаллар, умуман, деҳқонларнинг ёнланма меҳнатидан фойдаланувчи катта ер эгаси, қишлоқ бойи; бой ёки ўртаҳол деҳқон (мустабит шўро тузуми 1929-33 йилларда бундай кишиларни “қулоқ– Муштумзўр” номи остида синф сифатида тугатиш сиёсатини олиб борган). Иш текширилди, Бозор ота.. аллақаердан қочиб келган қулоқ бўлиб чиқди. [А.Раҳмат, “Варракчи чол”]
“Қулоқ” лексемасининг ядровий (марказий) маъносини биз қуйдаги тартибда таҳлил қилдик (2.3-расмга қаранг).


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling