Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа
Download 0.6 Mb.
|
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)
1) содда от – қулоқ: а) эшитиш аъзоси; Масалан: қулоққа балдоқ илмоқ.
b) баъзи нарсаларнинг ушлаш, илиб қўйиш ёки мустаҳкамлаш учун хизмат қиладиган қисми; Масалан: чиғириқнинг қулоғи. c) бош кийимлардаги қулоқларни ва иякни ёпиб, иссиқ тутиб туриш учун тушириб қўйиладиган қисми. d) баъзи механизм, машина ва мусиқа асбобларининг бураб ишга тушириш ёки созлаш учун хизмат қиладиган қисми; Масалан: Шу машинанинг қулоғини бурасанг, лаганча ғир-ғир айланиб, ашула, дутор-тамбур вангиллайверади. [Ойбек, Танланган асарлар] e) ўсимликларнинг барг ёки ниҳол ёзадиган ери; Масалан: Баҳор жалалари полларни сувга тўлдириб, шоли қиёғининг қулоғидан тортиб чиқарди. [Саид Аҳмад, Уфқ] f) сувнинг анҳор, канал ва ўқариқдан кичик сув йўлига тармоқланиб ўтадиган жойи; Масалан: Тилим шўх яллада, доим хаёлимда баланд ҳосил, фикр текис суғормоқ бўлса, зеҳним сув қулоғида. [Ўзбек тилининг изоҳли луғати., 617б] g) шундай жойдан ўтадиган сув миқдори; Масалан: (Акбар аканинг қулоқига) Шу қадимий дарёдан экинига бир қулоқ сув чиқариб ололмай армонда ўтган, бахт излаб элма-эл кезган ғурумсаройликлар кўринди. [Й.Шамшаров, «Бахт излаб»] h) Қароллар, камбағаллар, умуман деҳқонларнинг ёлланма меҳнатидан фойдаланувчи катта ер эгаси, қишлоқ бойи; бой ёки ўртаҳол деҳқон (мустабид шўро тузуми 1929-33 йилларда бундай кишиларни “кулоқ–муштумзўр“ номи остида синф сифатида тугатиш сиёсатини олиб борган). Масалан: Иш текширилди, Бозор ота, аллақаердан қочиб келган қулоқ бўлиб чиқди. [А. Раҳмат, «Варракчи чол»] l) бирон жойга ёки кишига яширинча маълумот етказиб турувчи шахс, жосус. 2) қулоқдош – бошқалар билан биргаликда қулоқ солувчи, бирга эшитувчи; Масалан: (Султонбек Мадазимга) Қулоқдош бўлиб тур. Турғунга айт, тайёр турсин. [К. Яшин, Пьесалар]; 3) қулоқли – а) қулоғи бўлган, қулоғи бор. Масалан: ғўза икки-уч қулоқли бўлгандаёқ культивация қилинади [Ўзбек тилининг изоҳли луғати., 617 б]. б) гапга, сўзга кирадиган, қобил. c) бирон жойда унга яширинча маълумотларни етказиб турувчи одами бор шахс. Масалан: Ундан эҳтиёт бўлинг, у қулоқлилардан - а! 4) қулоқсиз – а) қулоғи бўлмаган, қулоғи йўқ. Масалан: қулоқсиз қозон. б) қулоғи кесик, чиноқ. Масалан: қулоқсиз ит. C) қулоғи эшитмайдиган, кар, қулоғи оғир. Масалан: бу нарса қулоқсизлар учун ишланган асбоб, буни ҳар қандай қулоқсиз киши таққанда ҳам, энг аста товушларни эшита олади. [Ўзбек тилининг изоҳли луғати., 618 б]. д) гапга кирмайдиган, қулоққа олмайдиган. Масалан: Дала – тузни сув олса, қўнғир ғознинг тўшидан, Қулоқсизга сўз айтсанг, қулоғининг ташидан. [Мақол] э) маҳфий ёки яширин маълумот келтирмайдиган кишисиз. Масалан: Биз бу ишни қулоқсиз охирига етказа олмаймиз, бирон одам юбориш керак. 5) қулоқчин – а) эшитиш воситаси, б) тушириб қўйиладиган қулоқли иссиқ телпак. Масалан: Эгнида пўстин, бошида қулоқчин, оёғида пўстинли этик, бўйнида санитар сумкаси. [Ўзбек тилининг изоҳли луғати., 618 б] 6) қулоқлик – бош кийимига қулоқ қилишга ярайдиган, етарли материал. Масалан: қундуз, қоракўл териси, … [Ўзбек тилининг изоҳли луғати., 617 б] 2) қўшма отлар: от+от, от+феъл каби қурилишга эга бўлади. а) От+от – қулоқчўзма – а) этн. Бола туғилгандан кейин бир ҳафта ўтгач бериладиган зиёфат ва бу зиёфат вақтида кўзи ёриган хотин тишлаб турган иккита нонни олиб қочиш (нонни биринчи бўлиб узиб олган бола қочади, бошқалари уни қувлайди, қочган бола ушланса, «қулоқчўзма», деб унинг қулоғини чўзадилар). b) этн. Бекинмачоққа ўхшаш болалар ўйини (бу ўйинда бир бола марра пойлайди, қолганлари унга тутқизмасдан маррага етиб келишга ҳаракат қилади, пойлоқчи қайси болани қувиб етиб, ушлаб олса, маррагача унинг қулоғидан чўзиб келади). Масалан: Болалар тўда-тўда бўлиб, ошиқ, қулоқчўзма ўйнашади. [Т. Мурод, От кишнаган оқшом] c) Уришиб, бир-бири билан сўзлашмай юрган болаларни қулоқларидан чўзиб, бир-бирининг номини айттириб яраштириш. Қулоқчўзма қилмоқ Қулоғидан чўзмоқ, танбеҳ бермоқ, жазоламоқ ёки яраштирмоқ. Масалан: - (Алимов:) Ўринбосар бўлгандан кейин баъзан қўни-қўшни, эру хотин ўртасида бўладиган жанжалларга аралашиб, қулоқчўзма қилмасак ҳам, ҳар қалай, икки тарафнинг ўртасига тушган совуқчиликни кўтариб, уларни яраштириб қўямиз. [«Муштум»] d) Ёмон иш қилган боланинг қулоғини чўзиб танбеҳ бериш. Масалан: Қайнона қўлидан ёғлиқ чўзма егандан, Она қўлидан қулоқчўзма еган яхши. [Мақол]; 2) отқулоқ. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling