Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


Download 0.6 Mb.
bet21/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

3) жуфт отлар: От+от - кўз-қулоқ, қулоқ-мия, қулоқма-қулоқ. Масалан: Бувниса хола эрининг қулоқ-миясини қоқиб, шу йил Содиқжон каникулга келганида, албатта уйлантириб қўяжагини айтди. [Р. Файзий, «Чўлга баҳор келди»]
4) отли фразеологик бирикмалар: а) Қулоғи йўқ – Гап-уқмайдиган; қулоқсиз. Масалан: Қулоғи йўқ бола бўляпсан.
б) Жон қулоғи билан ёки жон қулоғини тутиб – Бутун диққат-эътибор билан; эшитишга бутунлай берилиб. Масалан: Мажлис аҳли унинг нутқини жон қулоғи билан тинглади. [Н. Сафаров, «Оловли излар»]
c) Оғзи қулоғида – Ниҳоятда хурсанд. Масалан: ...жа хурсанд, оғзи қулоғида, йўрғалаганча кетяпти. [Э. Раимов, «Ажаб қишлоқ»]
д) Қулоғига айтадиган гап-– Ҳеч кимга эшиттирмай, фақат ўзига айтиладиган гап. Масалан: ...иккита хат ёзди. Биринчи хатку бошдан-оёқ “раҳмат“дан иборат эди, кейингисида “қулоғингизга айтадиган гапим бор“ деган мазмунда шама қилди. [А. Қаҳҳор, «Кўк конверт»]
э) Қулоғим сенда – Гапиравер, эшитаман (эшитяпман). Масалан: Хўп, қани, қулоғим сизда… [А. Қаҳҳор, «Қўшчинор чироқлари»]
ф) Деворнинг ҳам қулоғи бор – бирор кишининг яширинча эшитмоқ.
II. “Қулоқ” семантик майдонининг сифат сўз туркуми билан ифодаланиши:
а) Сифат – 1) қулоқли. Ушбу сифат икки маънода қўлланилади: биринчидан, қулоғи бўлган, қулоғи бор, иккинчидан гапга, сўзга кирадиган, қобил маʼноларини ифодалайди. Масалан: 1. Шу вақтда кампир икки қулоқли ёғоч от ясади. [Ўзбек тилининг изоҳли луғати., 617б] 2. Азамат қулоқли бола, у дарров айтганингизни бажаради. [Даракчи, №3.7-б, 2009].
2) қулоқсиз. Ушбу сифат икки маънода қўлланилади: биринчидан, қулоғи бўлмаган, қулоғи йўқ, иикинчидан, қулоғи кесик, чиноқ, учинчидан, қулоғи эшитмайдиган, кар, қулоғи оғир, тўртинчидан, гапга кирмайдиган, қулоққа олмайдиган. Масалан: 1. Қулоқсиз чойнак. 2. Кеча дадам бозорга бориб қулоқсиз қўй олиб келишди. 3. Унга қаттиқроқ гапиринг, у қулоқсиз бўлиб қолган. 4. Нодир борган сари қулоқсиз болалар сафига қўшилиб қоляпти. [Т. Мурод, “От кишнаган оқшом”]
b) Сифат+от—узун қулоқ, чучвара қулоқ, оқ қулоқ, шалпанг қулоқ, динг қулоқ, қўш қулоқ, жуфт қулоқ, ўрта қулоқ, қулоқ олди безлари, қулоқ пардаси. қулоқ супраси, қулоқ(нинг) юмшори (ёки гўшти, солинчаги). Масалан: Фермер хўжалигимизда узун қулоқ қуёнларни кўпайтиришни бошладик. [Тасвир, №8, 3-б, 2009]
c) Сифат+сифат–узун қулоқли, чучвара қулоқли, шалпанг қулоқл, қўш қулоқли, жуфт қулоқли. Масалан; Бугун бизнинг синфимизга янги чучвара қулоқли бола келди. [«Муштум»]
d) Отлашган сифатларгa кулоқсиз, қулоқли ва (ган)- ганлар шаклида учрайди. Мазкур кўриниш тилда отлашган сифатларнинг жамловчи от сифатида қўлланишидир. Шуни айтиб ўтиш жоизки, сифатдош ўзидан кейин албатта от сўз туркумига хос сўзларни талаб қилади. Отлашган сифат жамловчи от шаклида келиб, ўзидан кейин ҳеч қандай сўз талаб этмайди. У ўзига фақат кўплик қўшимчаси «лар»ни қўшиш орқали ифодаланади - қулоқланганлар (қулоқ қилинган кишилар деган маънода). Масалан: 1. Бу қулоқсизларга гапирганингиз билан оғзингиз оғригани қолади. 2. Кеча бўлиб ўтган йиғилишда йиллар давомида сабабсиз қулоқланганлар оқланиши эълон қилинди. [Б.Раҳмонов, Хўжайин кўчди, - 63б]
e) сифатли фразеологик бирикмалар: узун қулоқ хабарлар, қулоғи оғир, қулоғи ўткир, бўри қулоғи овда
III. «Қулоқ» семантик майдонининг сон сўз туркуми билан ифодаланиши.
а) Сон+от – икки қулоқ, тўрт қулоқ. Масалан: Тун ярмидан оғиб, атроф жимиши билан икки қулоғим деразада бўлади. Дераза тагига нўхатдек нарса тушса сезаман. [Р. Файзий, «Чўлга баҳор келди»]
b) Сон+сифат – икки қулоқли.
c) сонли фразеологик бирикмалар: бир қулоқдан кириб, иккинчисидан чиқди
IV. «Қулоқ» семантик майдонининг феъл сўз туркуми билан ифодаланиши. Феъларни икки гуруҳга бўлиб, типларга ажратиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Чунки «қулоқ» билан боғлиқ феълли бирикмалар қиёсланаётган ҳар икки тилдаги тадқиқот асосини ташкил этади. Биз феълларни а) феълли бирикма. б) феълли фразеологик бирикмалар гуруҳига ажратиб оламиз.
а) феъл – қулоқлашмоқ – а) бир – бирининг қулоғига шивирламоқ; Масалан: Қорасочдан ҳирсли қулоқларини узмаган бек, бой билан қулоқлашди. [Ўзбек тилининг изоҳли луғати., 617 б]; б) «қулоқ» деб ҳисобланмоқ, қулоқ табақасига ўтмоқ. Масалан: Ўрта деҳқоннинг қулоқашуви [Ўзбек тилининг изоҳли луғати., 617 б];
b) феълли бирикмалар – қулоғим битди, қулоқ бермоқ, қулоғини бураб қўймоқ, қулоқ солмоқ (ёки осмоқ), қулоқ тешмоқ, қулоқ чимирмоқ, қулоқ қашимоқ, ўз қулоғим билан эшитдим, қулоғини битирмоқ, қулоғига етмоқ, қулоғига айтмоқ,
с) феълли фразеологик бирикмалар -Қулоқ бермоқ айн. қулоқ солмоқ, қулоқ осмоқ айн. қулоқ солмоқ, қулоқ солмоқ, қулоқ тишлаш, қулоқ тутмоқ айн. қулоқ солмоқ, қулоқ эшитмаган, қулоқ қоқмай, қулоққа олмоқ, қулоғи динг бўлмоқ (ёки тиккаймоқ),
V. “Қулоқ” семантик майдонининг сифатдош билан ифодаланиши. Сифатдош феъл шаклига –ган қўшимчасини қўшиш орқали ясалади. Сифатдош - қулоқланган (қулоқ бўлган табақа вакили).
Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур изоҳли луғатда ифодаланган “қулоқ” семантик майдонини ифода этувчи сўз ва сўз бирикмалари қуйидаги тил бирликлари орқали ифодаланар экан:
1) морфемалар орқали;
2) лексемалар ёрдамида,
3) фраземалар билан;
4) паремиялар билан,
5) синтаксема орқали,
6) текстема орқали.
Юқоридаги тил бирликлари ёрдамида ифодаланган “қулоқ” семаларига оид мисолларни таҳлилга тортамиз:
1) морфемалар – “қулоқли, қулоқчин;
2) лексемалар – қулоқ солувчи;
3) фраземалар – Қулоғи остида (ёки тагида) қолмоқ, қулоғига етмоқ, қулоғига (гап) кирмайди, қулоғига кирмоқ, қулоғига қуймоқ, қулоғидан кун кўринади, қулоғини бурамоқ, қулоғини пишитмоқ (ёки пишиқтирмоқ) айн. қулоғига қуймоқ., қулоғини ушлаб кетмоқ, қулоққа урилмоқ (ёки кирмоқ), қулоққа чалинмоқ (ёки чатилмоқ), қулоғига қуймоқ, қулоғини динг қилмоқ (ёки қулоғини тиккайтирмоқ), қулоғини тишламоқ, қулоқ қашимай, қулоқ қоқмади, қулоғининг тагида шавла қайнатмоқ, эшакнинг қулоғига танбур чертмоқ, оғзи қулоғига етди, қулоғидан дунёга кўммоқ, тешик қулоқ эшитади, яхши сўзга қулоқ сол, ёмон сўзга улоқ сол, кўз-қулоқ бўлиб турмоқ, қулоқ-мияни қоқиб, қўлига бермоқ ёки қулоқ-мияни емоқ, қулоқ ошиш.
4) парема – Қозончининг эрки бор, қайдан қулоқ чиқарса.
5) сентенсема (содда/қўшма) – Қизнинг қулоғини пишиқтириб қўймаганига, мана энди афсус еб қолди.
6) текстема – Қиз ва йигит бир-бирига қулоқ ташлаб ўтирарди. Ким-кимни кўпроқ тингларди иккиси ҳам билмасди.
Кузатишларимиз асосида, биз юқорида зикр этилган тил бирликларининг диаграмма чизмасини мисоллар билан ёритиб беришга ҳаракат қиламиз (2.4-расмга қаранг):


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling