Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


-расм. “қулоқ” семантикаси атрофига бирлашган лисоний бирликлар


Download 0.6 Mb.
bet22/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

1.1-расм. “қулоқ” семантикаси атрофига бирлашган лисоний бирликлар

Юқоридаги фикрларга таянган ҳолда, биз ўзбек тилида “қулоқ” семантикаси атрофига бирлашган лисоний бирликлар 11 та моделни ташкил этишини аниқладик. Ўзбек тилида “қулоқ” архисемаси атрофига бирлашган лексемалар қуйидаги каби моделлар ёрдамида ясалади:



  1. N ёки V (содда тузилишига эга бир ўзакли сўзлар); қулоқ, қулақлашмоқ

  2. N+suffix=Adj (бир от ва бир суффиксли ясама сўз); қулоқли, қулоқсиз

  3. N+N= Adv (икки от ўзакли қўшма сўзлар); қулоқма-қулоқ

  4. N+N=N (икки от ўзакли қўшма сўзлар); қулоқчўзма, қулоқ-мия

  5. Adj+N=WC (бир сифат ва бир отдан иборат сўз бирикмаси); узун қулоқ

  6. N+suffix= N (бир от ва бир суффиксли ясама сўз); қулоқланганлар

  7. N+Аdj=WC (бир от ва бир сифатдан иборат сўз бирикмаси); қулоғи оғир

  8. Num + Аdj = WC (бир сон ва бир сифатдан иборат сўз бирикмаси); икки қулоқли

  9. N+V=WC (бир от ва бир феълли сўз бирикмаси); қулоқ тишламоқ

  10. N+N+V=WС (икки от, бир феълли сўз бирикмаси); қулоғидан кун кўринади

  11. N+ га(да, дан, и, ни, нинг) +V=WС (келишик ва эгалик суффиксли от ва феълли сўз бирикмаси); қулоқни ушлаб кетмоқ.

Юқоридаги инвариант тил моделлари жонли нутқда реаллашади ва конкретлашади. Улар асосида содда ва мураккаб мазмунли нутқ бирликлари пайдо бўлади.
Ўзбек тилшунослигида “қулоқ” лексик-семантик майдони билан боғлиқ масалага бироз бўлса-да аҳамият қаратилган. Бироқ улар илмий мақолаларда кўриб чиқиш билан чекланган. Мазкур йўналиш бўйича катта кўламдаги ишларни кузатмаймиз. Шундай бўлса-да, “қулоқ” лексик-семантик майдонига оид илмий мақолалар таҳлилини беришга ҳаракат қиламиз.


Иккинчи боб бўйича хулосалар
Жаҳон тилшунослигида “қулоқ” лексик-семантик майдонини ташкил этувчи тил бирликлари юзасидан тилшунос олимлар томонидан берилган назарий фикрлар кенг кўламда таҳлил этилди. Эшитиш перцепциясининг ҳолатини ифодаловчи тил омиллари доирасида когнитив жараён босқичлари чизмалар асосида ёритиб берилди.
Тилшуносликнинг когнитология йўналишида концепт тушунчаси борасида жаҳон тилшунослари томонидан олиб борилган тадқиқотлар таҳлилга тортилди, уларнинг натижасида “қулоқ” лексик-семантик майдонини “Фрейм” таҳлили ёрдамида амалга оширишга эришилди.
“Қулоқ” семантик майдони морфологик, синтактик, лексик, сўз ясаш воситалари шунингдек, лексик синтактик жихатдан кўриб чиқиди. Шу билан бирга, ушбу компонентлар орасида денотатив ва коннотатив муносабатлари қайси функционал стилга мансуб эканлигини кўрсатиб берилди.
Инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” лексемасининг маъно гуруҳлари чизмалар орқали асослаб берилди.
“Қулоқ” семантикаси атрофига бирлашган лисоний бирликларнинг инглиз тилида 12 та, ўзбек тилида 11 та структуравий модели илк бор ишлаб чиқилди ва мисоллар ёрдамида исботлаб берилди.
Ўзбек тилида “қулоқ” лексемасини ифодаловчи ядро ва периферияларга ажратилиб, улар фрейм таҳлили асосида изоҳлаб берилди.
Қиёсланаётган тиллар изоҳли луғатларида “қулоқ” лексемасини ифода этувчи сўз ва сўз бирикмаларини мисоллар ва диаграмма чизмалари ёрдамида кенг кўламда ёритиб берилди.


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling