Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


III БОБ. ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА “ҚУЛОҚ” ЛЕКСИК- СЕМАНТИК МАЙДОНИ ИФОДА ВОСИТАЛАРИНИНГ ЛИНГВО-МАДАНИЙ ТАДҚИҚИ


Download 0.6 Mb.
bet23/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

III БОБ. ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА “ҚУЛОҚ” ЛЕКСИК- СЕМАНТИК МАЙДОНИ ИФОДА ВОСИТАЛАРИНИНГ ЛИНГВО-МАДАНИЙ ТАДҚИҚИ


3.1. Инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” семантик майдони лексик бирликларининг лингво-культурологик таҳлили
Типологик қиёслов объекти бўлган “қулоқ” семантик майдони конституентларининг тўғри ва ягоналаштирилган, яъни унификация қилинган таърифи ва тавсифини бериш учун, энг аввало, ушбу типологик бирликларнинг етарли даражада ишонарли илмий асослари деб тан олиниши мумкин бўлган бир қатор типологик релевант жиҳатлари ва мезонларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Типология термини грек тилидан келиб чиқиб, typos “шакл, тамға, намуна”, logos эса “сўз, ўрганиш” маъноларини англатиб келади. Типология тилларнинг функционал ва структуравий хусусиятларни қиёсий ўрганади. Тилларнинг ўхшаш ва фарқ қилувчи структур-семантик ҳолатини аниқлаш, уларнинг ижтимоий функцияси доирасида қандай қўлланишини тадқиқ қилади. Демак, типология терминига қуйидагича таъриф бериш мумкин: “Типология нарсалар ёки ҳодисаларни умумий аломатларига қараб илмий асосда типларга, гуруҳларга ажратиш, тасниф қилиш” демакдир133.
Биз ниманингдир типи (тури), масалан, объектив борлиқдаги қандайдир ҳодисанинг типи деганда, одатда, унда учрайдиган мавжуд хусусий ва конкрет жиҳатлардан имконият борича барча умумий жиҳатларни чиқариб оламиз. Айни ҳолатда биз кўрсатилган усулларда “қулоқ” семантик майдони конституентларининг барчаси ва шу билан бир вақтда уларнинг ҳар бири учун умумий бўлган жиҳатларни аниқлаб топишимиз лозим. Шундай умумий жиҳатлар сифатида алоҳида аҳамиятга молик бирлик бўлиб ҳисобланадиган “қулоқ” семантик майдони конституентлари учун хос бўлган қуйидаги барча белгилар ва жиҳатлар олинади:

  1. “Қулоқ” семантик майдони конституентлар орқали ифодаланадиган у ёки бу “концептуал семантика”нинг типи ва табиати;

  2. Таркибида “қулоқ” семантик майдони конституентларининг у ёки бу кўринишини ифодалайдиган конституентларини ўз ичига олган “қулоқ” семантик майдони конституентлари тавсифи ва таснифи;

  3. Тилларнинг иерархик сатҳлари билан боғлиқ “қулоқ” семантик майдони конституентлари типлари (морфема, лексема, фразема);

  4. “Қулоқ” семантик майдони конституентларининг морфологик, лексик, фраземик ва паремиологик типларининг белгилар сифати:

  1. Лингвокогнитив жиҳатлари;

  2. Структурал-cемантик жиҳатлари;

  3. Коммуникатив-прагматик, лингвокультурологик ва лингвостилистик жиҳатлари ва ҳ.к.;

  4. Фраземик “қулоқ” семантик майдони конституентлари компонентлари ўртасидаги муносабатлар;

  5. Паремиологик бирликлар;

“Қулоқ” семантик майдони конституентлари турлари типологиясини ишлаб чиқишда юқорида санаб ўтилган параметрлар (мезонлар) мажмуаси бир яхлит тизим сифатида ва ўзаро боғликликда олинганда ифода воситалари бўлмиш “қулоқ” семантик майдони конституентларининг ҳар бирига хос ва мос бўлган, умумий типологик релевант мезонлари йиғиндисини ташкил этади.
Лексик бирлик сифатида ўзининг семантик имкониятига эга эканлигидан келиб чиққан ҳолда, ҳар қандай алоҳида олинган тип конкрет маълум бир умум тушунчани ифодалаганидек, биз энди “қулоқ” семантик майдони конституентлари лингвокогнитив таърифини шакллантиришимизга етарли асос бор деб ҳисоблаймиз.
Шундай қилиб, “қулоқ” семантик майдони конституентлари шундай бир концептуал тил бирлигики, у морфема, лексема, фразема орқали ифодаланиб, нутқда сўзловчининг коммуникатив-прагматик муддаосини амалга ошириш мақсадида “қулоқ” семантик майдони конституентлари (лингвокогнитив) семантикасини ифодалаш учун махсус лексик-семантик восита сифатида қўлланиладиган лексик воситадир.
Шуни таъкидлаш лозимки, қиёсий таҳлилларимиз натижалари юқорида санаб ўтилган “қулоқ” семантик майдони конституентлари ҳар бир тилда ўзларининг умумлисоний жиҳатлари билан бир қаторда маълум изоморфик (ўхшаш) ва алламорфик (ноўхшаш) жиҳатлари мазкур инвариант тил бирликларининг ҳам типологик квалитатив (сифат) кўрсаткичларига, ҳам уларнинг типологик квантитатив (миқдор) кўрсаткичлари билан бевосита боғлиқдир. Бундай жиҳатларни таҳлил қилиш санаб ўтилган лексик воситаларнинг қандай лисоний мақомга эга эканлигини кўрсатиб беради, улар асосида тил тизимида мулоқот тўлақонлилигини таъминлаш учун нутқда уларнинг қанчалик кўп ёки оз қўлланилиши омилларини очиб беришга, уларнинг типологик мақомини, унга асосланган ҳолда эса мазкур лексик воситаларнинг умумлисоний мақомини ҳам аниқлашга имкон яратади.
Шундай қилиб, биз юқорида санаб ўтилган “қулоқ” семантик майдони конституентларининг тиллардаги мавжуд турларини, типларини аниқлашга ҳаракат қиламиз, кейин эса уларни когнитив типологик жиҳатдан киёслашга, уларнинг квантитатив ва квалитатив типологик табиатини очиб беришга ҳаракат қиламиз.
Бунинг учун аввало типологиянинг ўзи нима, типология деганда нимани тушунамиз, деган табиий саволларга юқорида жавоб беришга ҳаракат қилдик. Биз ушбу мавзу бўйича фикримизни яна давом эттирар эканмиз, қуйида типология терминининг моҳиятини янада чуқурроқ очиб бериш мақсадида қатор тил омилларига мурожаат қиламиз.
Тилшуносликда, типология ўзининг таҳлил объекти типларини, турларини, хилларини аниқлашни, уларни типлаштиришни, типлаштириш орқали эса категориялаштиришни тақозо этади. Шунинг учун ҳам, масалан, “Ўзбек тилида содда гаплар типологияси” деганда биз мазкур тилдаги мавжуд гап типларини инвентарлаштириб, типлаштириб, яъни уларни типларга, турларга ажратиб таҳлил қилишни, шунингдек, уларнинг квантитатив ва квалитатив табиатини очиб беришга, уларнинг когнитив, структурал-семантик, коммуникатив-прагматик жиҳатларини очиб беришга, шу аснода уларнинг психолингвистик, социолингвистик, лингвокультурологик ва лингвостилистик ва ҳ.к. нуқтаи назарлардан мавжуд изоморфик ва алломорфик жиҳатларини аниқлашга ҳаракат қиламиз. Бундай таҳлил гапларнинг айнан ўхшаш, ноўхшаш жиҳатларини тақозо этувчи лингвистик, экстралингвистик омилларни очиб беришни ва уларни тизимли асосда илмий ёритишни тақозо этади. Лекин шуни таъкидлаш керакки, у ёки бу тил бирлигининг, айни ҳолатда гап турлари ёки ҳар қандай тил бирлигининг типологияси бир ёки бирдан ортиқ тиллар материаллари асосида амалга оширилиши ҳам мумкин. Бу маънода олинганда тадқиқотга жалб қилинадиган тиллар қанча кўп бўлса, типологик таҳлил натижаларининг шунчалик пухта, асосли ва ишонарли бўлишига замин яратилади.
Бу борада шуни ҳам унутмаслик керакки, тадқиқот бир тил ёки бирдан ортиқ тил материалида олиб борилишидан қатъи назар, изланувчи қиёсланаётган у ёки бу тил(лар)ни типологик изланишларда қабул қилинган ва унга амал қилиб келинаётган тилларнинг мавжуд морфологик (аморф, аналитик, агглютинатив, флектив ва инкорпоратив каби) типлари ёки синтактик (SVO VSO VOS, SOV,OVS ва OSV каби) типлари билан узвий боғлашни зинҳор эътибордан қочирмаслик керак [қиёсланг: Шур 1976, 213-230; Шпитцбард 1976, 132-142; Ярцева 1976, 48-61; Гальперин, 1976, 92-108; Юсупов 1980, 49; 2007, 77; Хошимов 2001, 94; 2002 , 32 ва ҳ.к.].
Турли тизимдаги тилларда “қулоқ” семантик майдони конституентларининг типологияси деганда эса тадқиқотчи олдида инглиз, ўзбек тилларда айнан зикр этилган “қулоқ” семантик майдони конституентларининг инвентаризациясини амалга ошириш (яъни, уларнинг типларини, турларини рўйхатга олиш), уларнинг квантитатив ва квалитатив жиҳатларини аниқлаш ҳамда тавсифлаш асосида “қулоқ” семантик майдони конституентларининг турли тилларда ифодалаш техникаси, воситалари ва усулларини аниқлаш ҳамда уларни таҳлил қилишдек муҳим ва долзарб вазифа назарда тутилади. Шу билан бирга, бундай типология, юқорида таъкидлаганимиздек “қулоқ” семантик майдони конституентларининг когнитив, структурал-семантик, коммуникатив-прагматик, лингвокультурологик ва лингвостилистик нуқтаи назардан мавжуд изоморфик (умумий) ва алломорфик (хусусий) жиҳатларини аниқлашни талаб қилади. Бундай типологик таҳлил тиллардаги, жумладан, замонавий инглиз ва ўзбек тилларидаги “қулоқ” семантик майдони конституентларининг лингвокогнитив табиати билан боғлиқ бўлган умумий жиҳатлари ва хусусиятлари, яъни уларнинг абсолют универсал, фреквентал, импликатив, рецессив ва уникал хусусиятларини очиб беришга, шу йўсинда уларнинг лингвокогнитив типологиясини яратишга, бундай типологияга асосланган ҳолда эса “қулоқ” семантик майдони конституентларининг типологиясини ҳам яратишга имкон беради.
Инглиз тилида “қулоқ” семантик майдонининг от сўз туркуми орқали ифодаланишини A.S.Hornby [1980] таҳрири остида нашр қилинган “Oxford advanced learner’s dictionary of current English” ва 1993 йилда чоп этилган N.Websterнинг “Инглиз тилининг учинчи янги халқаро луғати” луғатларига таянган ҳолда кўриб чиқамиз.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling