Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


-расм. “Қулоқ” лексемасининг ядровий (марказий) маъноси таҳлили


Download 0.6 Mb.
bet19/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

2.3-расм. “Қулоқ” лексемасининг ядровий (марказий) маъноси таҳлили
“Қулоқ” семасига эга бўлган лексеманинг прагматик характери инсон табиатини, унинг ҳиссиётларини ва умумий психик ҳолатини тушунишда ҳам намоён бўлади. Бунда инсон бошидан кечираётган илиқлик, ҳурмат, ғазаб, ёвузлик, бахт, саодат, умид, ишонч, безовталик, қўрқув, хафалик, маюслик, қизиқувичанлик, самимийлик, олижаноблик каби кўплаб ҳиссёт ва туйғу элементларини ифодалаши мумкин
“Қулоқ” лексемалар нутқда турли стилистик восита сифатида ҳам қўлланиши мумкин. Масалан, бу лексемадан метафорик ва метонимик моделлар ясаш орқали нутқда қўллаш мумкин.
Масалан, “Қулоқ – сиғим (идиш)” метафорик модели инсон тасаввурини чуқурлик ва кенглик ўлчамларига эга бўлган макон (объект) сифатида юзага чиқаради. М.: Уни қулоғигқ қуюб қўйди.
Метафорик моделлар билан бир қаторда “қулоқ – инсон (одам)“ типидаги метонимик моделлар ҳам қўлланилади. М.: Ёшликдаги қулоқ (қизнинг қулоғи) тишлашлар ҳам чиппакка чиқди; Сизни юзлаб қулоқлар (одамлар) эшитиб турибди.
Юқорида зикр қилинган мулоҳзаларга таянган ҳолда таъкидлаш мумкинки, қулоқ ўз ранги, товланиши, шакли, ҳажми ҳамда ўз ўрнига эга бўлган жисмоний объект бўлиб, у кишининг қайси миллатга мансуб ва ҳис-туйғуларини ифодаловчи муҳим соматизмлардан бири сифатида лисоний тадқиқот учун объект сифатида хизмат қилади. “Қулоқ” семасига эга бўлган лексемалар турли сўз туркумларига мансуб бўлган лексемалардан бўлиб, улар инсон танасидаги фақат эшитиш органигина эмас, балки, унга ёндош бўлган коннотатив маъноларни ҳам ифодалаб ўзининг прагматик хусусиятларини намоён қилади. У нутқда қўлланганда унинг прагматик характери (коннотатив маъноси) доим унга ҳамроҳ сифатида намоён бўлади.
Қуйида биз ўзбек тилида “қулоқ” семантик майдони конституентларининг сўз туркумлари орқали ифодаланиши таҳлилини беришга ҳаракат қиламиз. Демак, ўзбек тилида “қулоқ” семантик майдони конституентлари қуйидаги сўз туркумлари билан ифодаланар экан:
Бизга маълумки, ўзбек тилида отнинг тўртта тури мавжуд бўлиб, улар содда, қўшма, жуфт ва қисқартма отлардир. Таҳлилимизда юқоридагилардан содда, қўшма ва жуфт отлар орқали ифодаланган “қулоқ” семантик майдони сўз бирикмалари ва фразеологик бирикмалари назарда тутилади.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling