Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа
-расм. “қулоқ” семантик майдони билан боғлиқ лисоний бирликларнинг фрейм таҳлили
Download 0.6 Mb.
|
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. Инглиз тилида “қулоқ” лексик-семантик майдони конституентлари структур-семантик, функционал хусусиятлари
2.1-расм. “қулоқ” семантик майдони билан боғлиқ лисоний бирликларнинг фрейм таҳлили
Фрейм “қулоқ” Шундай қилиб, мазкур фаслда кўриб чиқилган “қулоқ” лексик-семантик майдонига доир илмий изланишлар ва тадқиқотлар шуни кўрсатдики, “қулоқ” лексемаси устида бажарилган илмий ишларнинг аксарият қисмини роман-герман тилшунослигида, шунингдек, рус тилшунослигида олиб борилганлиги аниқланди ва ушбу назарияларга биз томонимиздан илмий муносабатлар билдирилди. 2.2. Инглиз тилида “қулоқ” лексик-семантик майдони конституентлари структур-семантик, функционал хусусиятлари Лексемалар орасидаги формал семантик муносабатлар “қулоқ” лексик-семантик майдон ичида лексемалар ўртасидаги синониик ва антонимик муносабатларга комплекс ёндошиш орқали аниқлик киритиш имконини беради. Лексик материалга бундай асосда ёндошиш бу семантик категорияларни аниқроқ тасвирлабгина қолмай, балки қиёсланаётган тиллардаги лексик-семантик майдоннинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга ҳам ёрдам беради. Инсон тасаввурининг маълум бир соҳасига тааллуқли бўлган сўзлар ифодалаган маънони қамраб олиши учун немис тилшуноси Й. Трир128 семантик майдон тушунчасини истеъмолга киритди. Масалан, замон майдони, ҳайвонот дунёси майдони, қариндошлик терминлари майдони, рангни ифодаловчи номлар майдони, ҳаракатни ифодаловчи феъллар майдони, ҳаракат йўналишини ифодаловчи жўналиш келишиги майдони кабилар. Ҳар бир майдон қамровига кирган сўзлар ўзаро семантик муносабатлар орқали боғланадилар. Бу муносабатлар тилда эмас, балки, нутқда ўз аксини топадилар. Уларнинг турларини аниқлаш ва сўзлар ўртасида ана шу муносабатлар бор ёки йўқлигини аниқлаш лексик семантиканинг асосий масалаларидан бири ҳисобланади. Лексик қатламда қуйидаги семантик муносабат турлари тан олинган: Сезги органлари ичида қулок энг муҳим вазифалардан бири – эшитиш вазифасини бажаради. У инсонга атроф-муҳитни тинглаш, тушуниш, ташқи оламни туйиш ва унда ўз ўрнини топиб юриш имконини беради. Бундан ташқари, қулоқ инсон танасининг жисмоний объект, яъни ўз шаклига, сонига (жуфт) ва эшитиш хусусиятига эга бўлган ташқи аъзоси сифатида намоён бўлади. Таниқли рус тилшуноси С.Д.Кацнельсоннинг таъбири билан айтганда, “тафаккур тизими тил тизими томонидан такрорланади, тафаккур тизимининг асосий структурал хусусиятларни такрорласа ҳам ундан моҳиятан (кескин) фарқ қилади”129. Оламни билиш жараёнида инсонда ўша атрофдаги нарса ва ҳодисаларни эшитиш орқали таниши (тушуниш ва хис қилиш) ва улар ўртасидаги узвий боғлиқлик ҳақида тасаввур (концепт) ҳосил бўлади. Инсоннинг дунёни билиш жараёнида тушунчаларнинг шаклланиши инсон сезги органларининг, унинг асаб тизими ва мияси ҳамкорлигидаги фаолияти натижасида ҳосил бўладиган туйғу асосида инсон онгида бизни ўраб турган борлиқнинг субъектив образи тарзида рўй беради. Дунёни билишни инсон ўзидан бошлайди, бошқача айтганда, тадқиқот антропонимик йўналишда амалга ошади. Бунда асосий ролни “соматизм”лар – инсон тана аъзоларининг номлари, соматик таркибли фразеологизмлар фаол иштирок этадилар. Инглиз тилидаги “ear” лексемасига луғатларда берилган таърифларга эътибор берамиз. Вебстернинг “Инглиз тилининг учинчи янги халқаро луғати”да от сўз туркумига кирувчи “ear” сўзи қадимги инглиз тилда “eare”, ўрта асрлар инглиз тилида “ora”, қадимги юқори немис тилида “eyra”, лотин тилидаги “auris”, грек тилидаги “ous” (two ears), санскрит тилида “ausis” сўзларига қариндош эканлиги, унинг асл ва етакчи маъноси “an organ of hearing” ( эшитиш аъзоси) эканлиги ёзилган:130 “Ear” сўзининг бошқа маъноларини луғатдаги кетма-кетликда таржима усули орқали қуйидагича аниқладик: (1) а) умуртқали сутэмизувчи хайвонларда эшитиш ёки мувозанатни ушлаб турувчи ташқарига бўртиб чиққан чандир. б) атроф муҳитдаги содир бўлаётган харакатланишни эшитиш, пайқаш учун диққатини жалб қилмоқ; Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling