Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


-расм. “қулоқ” архимаъноси таҳлили


Download 0.6 Mb.
bet17/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

2.2-расм. “қулоқ” архимаъноси таҳлили
Масалан, “одамнинг қулоғи” (a man’s ear) бирикмасидаги бош маъно “эшитиш аъзоси” ҳисобланиб, у эркин ва номинатив маъно хусусиятига эга. Лекин The ear of the pot, the walls have ears, an ear (close) to the ground, идишнинг қулоғи, деворнинг қулоғи, ерни қулоғи бирикмаларида унинг боғли (иккиламчи) маъноси юзага чиқмоқда. Бу бирликларда “қулоқ” сўзи ясама (ҳосила) маъно бўлиб бу маъно pot, walls, ground, қозон, девор,ер сўзлари билан бириккандагина юзга чиқади. Шу боис буларда кўчма маъно мавжуд.
To talk (one`s) ear off, to have an earto, to incline (one`s) ear, to get/give smb a thick ear (= to be disciplined by being hit)қулоғини жароҳатламоқ, гапиравериб зириктириб юбормоқ, гапиравериб безор қилди, қулоғини чўзиб қўймоқ лексемаларида экспрессив – эмоционал бўёқдорлик мавжуд.
Масалан: инглиз тилидаги “to give (one`s) ear to smb/smth” лексемасида “to listen” “be careful” (Эшит. Эҳтиёт бўл) прагматик маънолари ифодаланган. Лекин “to incline (one`s) ear” ушбу маънони кучли, таъсирчан тарзда ифода этишлиги билан “диққат билан”, “тингламоқ”дан фарқ қилади.
Мазмун тўдалари (микромайдон аъзолари) маънодошлик алоқаларига киришиши мумкин. Маъновий муносабатлар деганда нафақат синонимия, омонимия, антонимия, балки гипонимия, партонимия, градуонимия, иерархонимия кабиларни ҳам назарда тутамиз.
Инглиз тилида маънодош лексемалар тўдасига қуйидаги синоним лексемаларни киритамиз: ear-hark, hear - listen to, hearken – harken, hallucinate-attention, be all ear-give ear, to make ears-do in the ear, keep (one`s) ears open - keep an ear out for smb/smth, have an ear for smth - have the ear of (smb)- listen (to smb/smth) with half an ear, have a/the wolf by the ears - hold a wolf by the ears, pour honey into (one`s) ear - put a bug in (one`s) ear, get/have one`s ears lowered - get one`s ears set out, preach to deaf ears - prick up (one`s) ears.
Юқоридаги камида икки аъзоли синонимик қаторларни микропарадигмалар деб ҳисоблаймиз. Синонимик қатор аъзолари умумий маъно ўхшашликлари баробарида услубий ўзига хосликларга эга бўлишлари мумкин. Масалан, hearken кўпроқ бадиий услубга, attention илмий услубга хос бўлса, hear - listen to бадиий ва сўзлашув услубига, ear ва hark расмий ва илмий услубларга хос синоним лексемалардир.
Инглиз ва ўзбек тилларида улар “қулоқ” (от) га нисбатан қуйидагича даражаланишга эгалар:
hark ear hear listen attention
қулоқ солмоқ, эшитиш қобиляти, эшитмоқ- тингламоқ, диққат, эътибор,
have an ear for smth have the ear of (smb) listen (to smb/smth) with half an ear have big ears be easy on the ear have an ear for smth.
қулоқ осмоқ, қулоқ тутмоқ, қулоқ бермоқ, қулоқ қоқмоқ.
Маъновий жиҳатдан бир-бирлари билан зидлашув (антонимик) муносабатда бўлган лексемаларга қуйидагилар мисол бўлади: to have a good attention–to have a bad attention, be not much between the ears - much between the ears, throw/toss out on (one`s) ear - prick up (one`s) ears, қулоғи динг-қулоғи қар, қулоқли-қулоқсиз, қулоғига кирмоқ-қулоғига кирмаслик ва бошқалар.
Морфологик тузилиши ва ёзувдаги ифодаси бир хил, лекин турли маъноларни англатувчи “қулоқ” семемали лексемаларни омоним лексемалар деб атаймиз:
have an ear for smth - have the ear of (smb)- listen (to smb/smth) with half an ear
ear (от) – ear (от)
The organ of hearing - ears are burning e (эшитишидан безовта бўлиш)
- ears are flapping (пинхона гап эшитиш)
- are your ears burning? (сезни фикрингиз)
Демак, “қулоқ” семантик майдони уч қисмдан иборат бўлиб, “қулоқ” архисемали лексема унинг доминантини, яқин маънодошлик муносабатида бўлган лексемалар унинг ядросини, дистант маъноли лексемалар эса унинг чекка қисми (периферияси)ни ташкил этадилар.



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling