Диссертация илмий раҳбар: Ш. И. Шокиров Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тошкент 2022 йил мундарижа


Ўзбек тилида - 74 Инглиз тилида - 268


Download 0.6 Mb.
bet27/42
Sana07.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1081194
TuriДиссертация
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42
Bog'liq
1. Dissertatsiya elektron nusxasi (doc, docx) (7)

Ўзбек тилида - 74 Инглиз тилида - 268
3.1-жадвал
қулоқ” семантик майдонини ҳосил қилувчи лисоний бирликлар

тт\р

сўз туркумлари

Қулоқ лексема-лари сони

Кўрсатгич фоизи

т\р

сўз туркумлари

Қулоқ лексемалари сони

фоизи

11

От

11

15

1

От

142

60





22

Сифат

22

30

2

Сифат

49

18





33

Олмош

2

3

3

Олмош

2

1





44

Сон

2

3

4

Сон

2

1





55

Феъл

37

49

5

Феъл

73

20





Жами

74

100 %

Жами

268

100



Мисоллар таҳлили шуни кўрсатдики, қиёсланаётган инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” семантик майдони конституентлари сўз туркумлари билан узвий алоқага киришиб, икки тилда ҳам изоморфик, ҳам алломорфик хусусиятларини ифодалар экан. Айрим сўз ва сўз бирикмалари икки тилдан бирида ўзининг уникал хусусиятига эга эканлигини ҳам намоён қилди.



Инглиз тили

  1. ОТ



  1. ОТ+ОТ



  1. ОТ+СИФАТ



  1. ОТ+ФЕЪЛ



  1. СИФАТ



  1. СИФАТ+ОТ



  1. СИФАТ+СИФАТ



  1. СОН+ОТ



  1. ОЛМОШ+ОТ



  1. ФЕЪЛ



  1. ФЕЪЛ+ОТ+ПРЕДЛОГ



  1. ФЕЪЛ+ОЛМОШ+ОТ



  1. ФЕЪЛ+ОЛМОШ



  1. ФЕЪЛ+ПРЕДЛОГ+ОЛМОШ



  1. ФЕЪЛ+ПРЕДЛОГ+ОТ+ОТ



  1. ФЕЪЛ+ОТ+ПРЕДЛОГ+СИФАТ+ОТ



  1. ФЕЪЛ+ОТ(ОЛМОШ)+ОТ+ПРЕД+ОТ



  1. ФЕЪЛ+СИФАТ+ОТ



  1. ФЕЪЛ+ОТ+ПРЕДЛОГ+ОТ

  2. ФЕЪЛ+ОТ(ОЛМОШ)+ ПРЕДЛОГ+ОТ (ОЛМОШ)

ҚУЛОҚ
Юқоридаги лисоний омилларига суянган ҳолда қуйида биз инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” семантик майдони конституетларининг тил бирликлари билан ифодаланиш типлари диаграммасини беришга ҳаракат қиламиз (3.1-расмга қаранг).

  1. ОТ



  1. ОТ+ОТ




  1. ОТ+СИФАТ




  1. СИФАТ+ОТ




  1. СИФАТ+СИФАТ




  1. ОТ+СИФАТ+РАВИШ




  1. СОН+ОТ




  1. ОЛМОШ+ОТ




  1. ФЕЪЛ




  1. ФЕЪЛ+ОТ




  1. ОТ+ОТ+ФЕЪЛ




  1. СИФАТ+ОТ+ФЕЪЛ




  1. СИФАТДОШ




Ўзбек тили


3.1-расм. “қулоқ” семантик майдони конституетларининг тил бирликлари билан ифодаланиш типлари диаграммаси

Семантик диаграммадан кўриниб турибдики, ”қулоқ” семантик майдони конституентларининг тил бирликлари билан ифодаланиши инглиз тилида 20 тани, ўзбек тилида 13 та типни ҳосил қилар экан.



3.2. Инглиз ва ўзбек тилларида “қулоқ” компонентли фразеологик бирликларнинг лингво-маданий хусусиятлари
Таниқли рус тилшуноси, инглиз тили фраеология илмининг дарғаларидан бири А.В. Кунин фразеологияга шундай таъриф беради: “Фразеология – тилнинг хазинасидир. Фрзеологияда халқнинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзи акс этади. Фразеология кўпинча миллий характерда эга бўлади.134 Олимнинг фикрича, фразеологиянинг ўрганиш объекти мураккаб семантикага эга бўлган турғун бирикмалардир. Ушбу турғун бирикмаларнинг тилдаги мақомини белгилашда уларнинг қисман ёки тўлалигича идиоматик характерда экани диққат марказида турмоғи лозим”. Мутахассислар томонидан фразеологик бирикмалар асосли равишда махсус семантикага эга бўлган лексик комплекслар сифатида таърифланадилар135.
Яна бир тилшунос олим Э.М.Солодухо фикрича “Тил ҳодисаларининг, тушунчаларнинг ёки рўй бераётган жараённинг кўп қирралилиги уларнинг табиатини ўрганишда бир хил меъёр ва тамойил асосида ҳар томонлама ўрганиш зарурлигини тақозо этади”136.
Юқорида зикр этилган таърифга асосланган ҳолда биз тадқиқотимизда компонентлари соматизмдан ҳосил бўлган фразеологик бирикмаларни турғун бирикмалар сифатида талқин қиламиз. Бу тоифага мансуб бирикмалар индивидуал характерга эга бўлмай маълум тилда сўзлашувчи жамоа томонидан фойдаланиладиган турғун иборалар тарзида қабул қилинади.
Шундай қилиб фразеологик бирикмаларни компонентлари ўзаро мустаҳкам семантик алоқага киришган, семантикаси мураккаблашган тил бирлигидир. Уларда халқнинг турмуш маданияти, урф-одатлари ва анънаналари мужассам этилган, ўша миллатнинг миллий хусусиятлари ва тарихий хотираси ўз аксини топади. Фразеологик бирликларнинг семантик хусусиятлари уни ташкил қилган компонентларининг семантикаси ўзгариши билан боғлиқ.
Одатда фразеологик бирикмаларнинг компонентлари семантикасининг ўзгариши метафоризация ва метонимизация усуллари орқали рўй беради. Метафоризация усулида бир денотат (сўз англатган нарса) номини ассоциация (ўхшаш тасаввур) асосида ҳосил бўлган бошқа сўз билан ифодалаш орқали амалга ошади. Метонимизация усулида эса денотатдан англашилган маънони аралаш характердаги ўхшашлик орқали ҳосил бўлган бирикма билан алмаштирилади.
Таркибида “қулоқ” семаси бор бўлган компонентли фразеологик бирликларнинг қиёсий таҳлилини муваффақиятли амалга ошириш учун “эквивалентлик (ўхшашлик)” атамасининг моҳиятини аниқлаб олиш лозим бўлади.
Рус тилшуноси А.Д. Райхштейннинг фикрига қараганда, идиоматик характердаги фразеологик бирликлар ҳар бир тилнинг ўзига хос миллий колоритини (миллийлигини) ўзида мужасам этади. Шу боис уларни муқояса қилганда бир-бирига тўла мос тушадиган вариантларини топиш анча қийин кечади. Чунки бундай бирликлар юзлаб йиллар давомида ўша тилда сўзлашувчи ҳалқнинг, турмуш тарзи, маданияти ва характерини акс эттирувчи восита сифатида шаклланади ва турғун характерга эга бўлади.
Фразеологик бирликларнинг бу компонентлари лексик қатламнинг тарихан ва ижтимоий жиҳатдан энг кўп ишлатиладиган компонентларидан ҳисобланади.
Одатда кўп маънога эга бўлган бу сўзлар, уларнинг у ёки бу даражада сезилиб турадиган айрим кўчма маънолари фразеологик бирликлар таркибида ҳам кўзга ташланади. Бироқ уларнинг асосий (марказий, ўзак) маъноси ҳар доим ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Коммуникатив гуруҳга мансуб имо-ишоралар суҳбатдош (адресат)га тўғридан тўғри аниқ мақсад билан ахборот (информация) етказиб бериш мақсадида қўлланилади. Табиатига кўра булар мулоқот (диалог) жараёнида қўлланилади. Масалан, қўлини мушт қилиб кўрсатиш, кўрсаткич бармоғини силтаб пўписа қилиш, тилини чиқариб масхаралаш, кўзини қисиб ҳазиллашиш, бош ирғаб тасдиқлаш ёки рад этиш, ёноғи чеккасига кўрсаткич бармоғини қўйиб айлантириб масхаралаш, қулоғини қўли билан чўзиб қўймоқ кабилар.
Қуйида биз инглиз ва ўзбек тилларидаги “қулоқ” семантик майдони билан боғлиқ ФБларнинг қиёсий таҳлилини беришга ҳаракат қиламиз. А.В.Куниннинг “Англо-русский фразеологический словарь” номли китобида ФБларнинг сони 20000 та бўлиб, шундан 98 таси “қулоқ” билан боғлиқ ФБлардир. Масалан, инглиз тилида: to box one`s ears (қулоғининг тагида шавла қайнатмоқ, қулоғига туширмоқ), ears are burning (қулоғи қизимоқ) (асосан инкор шаклдаги гапларда)), ears are red (= one is blushing from deep-embarrassment) = (қулоғи қизармоқ), ears are ringing (= to have a ringing sound because of an illness or other condition, very loud music, or some other very loud sound) = (қулоқ шанғилламоқ), give (one`s) ear to smb/smth (= to listen carefully) = (қулоқ бермоқ), up-to (one`s) ears in debt (= having an excessive or overwhelming amount of debt) – (қулоғигача қарз бўлмоқ) and etc.
Ш.Раҳматуллаевнинг “Ўзбек тилининг фразеологик луғати”да ФБларнинг сони 10000 та бўлиб, шундан 156 таси “қулоқ” билан боғлиқ ФБлардир. Масалан; қулоғи ўткир, қулоғи йўқ, қулоғи битмоқ, қулоғига айтадиган гап, қулоғига етмоқ, қулоғи қизармоқ, қулоғигача қарз бўлмоқ, қулоғи динг (қулоғи тиккамоқ), қулоғи оғир, эшакнинг қулоғига танбур чертмоқ, кўз-қулоқ бўлиб турмоқ, оғзи қулоғида (оғзи қулоғига етди, қулоғини ушлаб кетмоқ ва ҳоказолар.
Ш. Раҳматуллаевнинг137 “Ўзбек тилининг фразеологик луғати”да “қулоқ” билан боғлиқ бўлган ФБларнинг берилишида қуйидаги ҳолатларни кузатамиз: Масалан; “қулоқ эшитмаган”. Ушбу ибора яқин ўтган замон шаклида ифодаланган. Ваҳоланки, феъллар билан келган бирикмалар турли замонлар орқали берилиши мумкин. Бизнингча, луғатларда юқорида айтиб ўтилган феъл орқали ўз аксини топган ФБларни замон шаклида эмас, балки шахс-сон, замон, нисбат ва майл каби категорияларидан ҳоли бўлган шакли, яъни феълнинг ноаниқ (инфинитив) шакли орқали қўлланиши мақсадга мувофиқдир.
Масалан; “оғзи қулоғига етди”→” оғзи қулоғига етмоқ”; “қулоғи остида” →” қулоғи остида (тагида) қолмоқ”.
Қуйида инглиз ва ўзбек тилларидаги ФБларни мисоллар орқали ифодалашга ҳаракат қиламиз.
Инглиз тилида: 1) pop-(one`s) ears; for ex. “Even when we got home I just felt like I needed to pop my ears”, she said. [Татьяна Поплавская, ‎Татьяна Сысоева. Английский язык. Проблемы коммуникации. Учебное пособие для вузов, 2021, p-124] – “Хатто уйга келганимда ҳам қулоғим битиб қолганини ҳис қиламан ва уни очиб юборишга мажбур бўламан”, - деди.

  1. play by (the) ears; for ex., The ear you see tin can telephone good vibrations play it by ear feel it in your bones ear exploration hair-raising sounds music to my ears in a dizzy tizzy ... [Karin Halvorson, M.D. Inside the Ears, 2013, p-3] – Сиз кўриб турган қалайдан қилинган телефон қулоқ ичида ҳис қилганда, мусиқани ёзиб олмасдан ёддан чалиб беришимга ёрдам берди, овоз зарби қулоғиимга диз-тиз қилиб сезилди.

  2. close one`s ears to smb or smth; for ex., Don't close your ears and hum. Listen to me. [John Guare. The House of Blue Leaves, 1987, p-176] – Илтимос, менинг гапимни охиригача тингланг, рад қилманг.

  3. autem prick ear; for ex., AId rather those autem prickears go and from their own church instead of trying to change our own. [Farlex Dictionary of Idioms. © 2015 Farlex, Inc, all rights reserved] – Аид ўзининг йўлини ўзгартириш ўрнига черковнинг ҳар қандай таълимотидан кетди.

  4. wet behind the ears; for ex., You might say I was still a little Wet Behind The Ears. [Brian K. Smith. Wet Behind the Ears, 2010] – Балки, кичиклигимда мени кеча тухумдан чиққан жўжасан-ку, деб айтган бўлишингиз мумкин.

  5. toss out on (one`s) ear; for ex., Once we reach London and I've been officially tossed out on my ear… [Miranda Jarrett. The Very Daring Duchess, 2001, p-228] – Биз Лондонга етиб бордик ва расмий равишда ковушимни тўғрилаб қўйишди.

  6. smile from ear to ear; for ex., Man, if Botswana ever came on to me, I would smile from ear to ear and tell him: “Come on, motherfucker, come get me. [Francisco X. Stork. The Way of the Jaguar, 2008, p-38] – Агар у ярамас одам менинг олдимга келса, бошим кўкка етган бўлар эди ва мен унга: «Кел, мени олиб кет», - дер эдим.

Ўзбек тилида: қулоғини ушлаб кетмоқ; Токи Яхшибоев қулоғини ушлаб кетмагунича чидашлари керак. [М.М.Дўст, “Лолазор”];

  1. қулоғи йўқ; Нодир борган сари қулоқсиз болалар сафига қўшилиб қоляпти. [Т. Мурод, “От кишнаган оқшом”];

  2. қулоғи ўткир; “Шу қизингизнинг қулоғи жуда ўткир – да... (М. Муродов, “Гуноҳ”];

  3. қулоғига (гап) кирмайди; Бу боланинг қулоғига гап кирмайди. [Мирмухсин, “Меъмор”];

  4. оғзи қулоғига етмоқ; ...жа хурсанд, оғзи қулоғида, йўрғалаганча кетяпти. [Э. Раимов, “Ажаб қишлоқ”]

  5. қулоғи остида (тагида) қолмоқ; Шундай қилинмаганда, ҳар икки томондан бир неча кишининг қулоғи остида қолиши турган гап эди. [M. Mуҳаммаджонов, «Tурмуш уринишлари»]

Юқорида зикр этилган таърифга асосланган ҳолда тадқиқотда биз “қулоқ” семантик майдонини ҳосил қилган фразеологик бирикмаларни турғун бирикмалар сифатида талқин қиламиз.
Таркибида “қулоқ” семаси бор бўлган компонентли фразеологик бирликларнинг қиёсий таҳлилини муваффақиятли амалга ошириш учун биз уларни уч гурухга бўлиб олдик: 1) Сўзма-сўз таржима; 2) Қисман таржима; 3) Изоҳли таржима:


  1. Download 0.6 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling