Диссертация илмий раҳбар: т ф. н., доцент Э. Х. Нурматов тошкент- 2013


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/21
Sana01.07.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1657839
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
dilyaga dissertassiya

Тадқиқот услубиёти ва усуллари. Диссертация ишини 
тайѐрлашда гуруҳлаш, статистик ва қиѐсий таҳлил, илмий-
тадқиқотларни амалга оширишнинг мантиқий, табақалаштириш ва 
муаммога тизимли ѐндашув, монографик, сўров ўтказиш каби 
усуллардан самарали фойдаланилди. 
Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик 
даражаси. Диссертацияда эришилган илмий янгиликлар ва амалий 
тавсиялар қуйидагилардан иборат: 
- ердан 
фойдаланиш тизимида иқтисодий муносабатларни 
ислох килишнинг миллий иктисодиѐтни модернизациялаштириш 
тизимидаги ўрни ва вазифаларини белгилашда мустақил
муаллифлик ѐндашуви асосланди; 
- ердан фойдаланиш тизимининг хориж тажрибалари муҳим 
элементларининг маҳаллий шароитларга реализация қилинишидаги
механизми жорий этилди; 
- ердан фойдаланиш даражасидаги салбий тенденцияларга олиб 
келган омиллар таҳлил қилинди ва уларни бартараф этиш бўйича чора-
тадбирлар белгилаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди; 
- Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш тизимини 
яхшилашнинг устувор йўналишларини белгилаш ва бу борада уларни 
давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим вазифалари ишлаб 
чиқилди; 
- ер бозор баҳоси (нархи)нинг ер бозори шаклланишидаги ўрни ва 
вазифалари асосланди ҳамда уни аниқлаш ва ҳисоб-китоб
қилишнинг методологик ва амалий жиҳатлари асосланди. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва тадбиғи. Илмий 
ишда ишлаб чиқилган илмий фикр-мулоҳазалар, методологик ѐндашувлар ва 
илмий-назарий тавсиялар Ўрта Чирчиқ ердан фойдаланиш тизимини янада 



такомиллаштириш, ундаги иқтисодий муносабатларни бозор талаб ва 
шартларидан келиб чиққан ҳолда эркинлаштириш ва ислоҳотларни янада 
чукурлаштиришнинг энг илғор ва замонавий шакл ҳамда услубларини 
ишлаб чиқиш юзасидан олиб бориладиган махсус илмий-амалий тадқиқот 
ишларида қўлланилиши мумкин. 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling