6
жиҳатлари ва хусусиятларини ўрганиш ҳамда истиқболларини асослаш
ҳисобланади.
Мазкур мақсадга мувофиқ диссертация ишида қуйидаги вазифаларни
ҳал этиш кўзда тутилди:
ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий
механизмларининг
ўзига хос хусусиятлари, аҳамияти ва афзалликларининг мазмун-моҳиятини
асослаш;
халқаро муносабатлар тизимида ер
ресурсларидан фойдаланиш
тажрибаларининг Ўрта Чирчиқ ердан фойдаланиш тизимида
қўлланилиш имкониятлари ва шарт-шароитлари
юзасидан таклифлар
ишлаб чиқиш;
ердан фойдаланиш даражасини таҳлил этиш ва унинг
ҳолатига баҳо бериш асосида бу борада фойдаланилмаѐтган
имкониятлар
ва заҳираларни амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб
чиқиш;
аграр соҳада ердан фойдаланиш тизимини янада ислоҳ
этишнинг устувор йўналишларини ривожлантиришнинг иқтисодий-
ҳуқуқий
жихатларини асослаш;
мустақиллик йилларида мамлакатимизда ер ресурсларидан
фойдаланишдаги асосий тенденциялар ва
уларнинг микдор ва сифат
жиҳатидан тавсифи ҳамда ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш ва
баҳолаш.
Тадқиқот объекти ва предмета. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ
тумани ердан фойдаланиш тизими субъектларининг ташкилий-
иқтисодий фаолиятлари илмий тадқиқотнинг объекти килиб олинди.
Ердан фойдаланиш жараѐнларида
вужудга келадиган ишлаб
чиқариш, ижтимоий, ташкилий-иқтисодий муносабатлар тадқиқотнинг
предметини ташки л этади.