Диссертация илмий раҳбар: т ф. н., доцент Э. Х. Нурматов тошкент- 2013
Хулоса ва таклифларнинг қисқача умумлаштирилган ифодаси
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
dilyaga dissertassiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишнинг тузилиши ва таркиби.
Хулоса ва таклифларнинг қисқача умумлаштирилган ифодаси.
Маъмурий туман ерларида кадастр баҳолашни ўтказиш ва ерларнинг меъѐрий баҳоси асосида шаклланувчи ер учун тўлов тизимига ўтилишини таъминлаш. Шаклланган маъмурий-ҳудудий чегаралар доирасидаги ялпи ерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни тугаллаш ва унинг асосида ерларни асосий рўйхатга олиш, ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар кирита бориш ҳамда ҳар бир ер участкасига алоҳида кадастр ҳужжатлари тўпламини шакллантириш лозим. Маъмурий туманларнинг ер тузиш тарҳларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни қайта тиклаш зарур ва айни вақтда уларга ―бош ва мажбурий ер тузиш ҳужжатлари‖,- деган мақом бериб, ундан олдинги ишларни эса босқичларга бўлиб, ―хўжаликлараро ва хўжалик ички ер тузиш лойиҳалари‖, деб номлаш керак. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг кундалик фойдаланишлари учун туман ер кадастри хариталарини ишлаб чиқиб, унда барча алоҳида қийматга эга ерларнинг мавжуд ер участкаларини, санитариявий муҳофазалаш, сувни муҳофазалаш ва бошқа минтақалар (зона) чегараларини акс эттириш лозим. Ишнинг тузилиши ва таркиби. Диссертация иши кириш, 3 та боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва иловалардан иборат. Иш хажми 120 бет компьютерда терилган матнидан иборат бўлиб, шу жумладан 2 та формула, 3та рам, 12 та жадвал, 47 та адабиѐтлар рўйҳатидан ташкил топган. 9 Бажарилган ишнинг асосий натижалари. Маъмурий туман ерларида кадастр баҳолашни ўтказиш ва ерларнинг меъѐрий баҳоси асосида шаклланувчи ер учун тўлов тизимига ўтилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди. Қишлоқ хўжалик корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва тарқатиб юбориш шароитида, ер фондларини фермер хўжаликларига тақсимлаб бериш натижасида далаларнинг (контурларни) бўлиниб кетиши, илгари татбиқ этилган ва ўзлаштирилган алмашлаб экиш, экинларни жойлаштириш таркибларининг бузилиши ҳамда деҳқончилик маданиятининг пасайиши каби жараѐнлар ерларнинг аэроэкологик ҳолати ѐмонлашувига олиб келиши тадқиқотлар жараѐнида аниқланди. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг кундалик фойдаланишлари учун туман ер кадастри хариталарини ишлаб чиқиб, унда барча алоҳида қийматга эга ерларнинг мавжуд ер участкаларини, санитариявий муҳофазалаш, сувни муҳофазалаш ва бошқа минтақалар (зона) чегараларини акс эттириш лозимлиги аниқланди. Ер тузиш, ердан фойдаланиш ва уни муҳофазалаш устидан давлат назорати ўтказиш, ер мониторинги ва давлат кадастри юритиш учун тегишли миқѐсдаги замонавий ва сифатли картография тарҳ ҳужжатлари билан таъминлаш ҳам муҳимлиги изланишлар натижасида аниқланди. ―Ергеодезкадастр‖ давлат қўмитаси тизимидаги ходимларнинг салоҳиятини ошириш ва қайта тайѐрлаш Дастури ишлаб чиқилиб, ходимларнинг малакасини ошириш, лавозимларни эгалловчи ходимлар заҳирасини тўлдириш, Давлат ер кадастрини юритишнинг янги, компьютерли технологиясини ўрганиш, кадастрли суратга олиш ва ер тузиш ишларини ўтказиш зарурлиги тўғрисида таклифлар берилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling