Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41
Хулоса қилиб айтганда, “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталари 
республика иқтисодиётининг тўрт ярим йиллик давридаги ҳолати, хўжалик 
267
Озод Бухоро. 24-сон. 1923 йил 15 декабр.
268
Ўша жойда. 
269
Фотима. Ҳақиқат очдур, ҳазм этмоққа омухта бўлмоқ лозим //Бухоро ахбори. 114-сон. 1922 йил 3 декабр.
270
Бухоро ахбори. 77-сон. 1922 йил 4 апрел. 


102 
тармоқлари ривожидаги ўзгаришлар, мураккаблик ва зиддиятлар ҳамда 
айрим соҳалардаги инқирозли жиҳатларини хронологик кетма-кетликда 
ўрганиб, тегишли хулосалар чиқаришда асосий манбадир.
“Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталари БХСРнинг 1920-1924 
йилларда маъмурий-ҳудудий бўлинишидаги ўзгаришлар, ҳукумат бошқаруви 
тизими, нозирлар, уларнинг фаолияти, миллий масала, аҳолининг миллий 
таркиби, сиёсий ташкилотлар тузилиши ва тарихи кабилар ҳақида тушунча 
ва тасаввурларга эга бўлиш имконини беради.
БХСР ҳукумати ўзи учун мураккаб ва оғир бўлган ички ва ташқи 
вазиятга қарамай, ўша даврнинг замонавий коммуникация ва информация 
тизимлари янгиликларини жорий қилиш вазифасига киришган. Бироқ 
аҳолининг кенг қатламлари орасига, айниқса, чекка вилоят ва кентларда
қишлоқларда яшовчи кишилар турмушига почта-телеграф, радио ва электр 
тармоқлари каби кундалик ҳаётга кириб келган янгиликлар мутлақо жорий 
қилинмаганлигини Бухоро матбуоти орқали билиш мумкин.
ХХ асрнинг дастлабки ўн йилликлари даврида Бухорода тиббиёт, 
тиббий хизмат кўрсатиш паст даражада бўлиб, сурункали юқумли 
касалликлардан аҳоли азият чекарди ва санитария-гигиена қоидаларига амал 
қилинмасди. БХСРда тиббиёт ва халқ саломатлиги муаммоларини 
атрофлича ёритиб борувчи “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталари 
ҳисобланади. 
Республика ҳукумати хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва жамиятдаги 
ўрни билан боғлиқ жиддий қарорлар қабул қилиш, уларни ҳаётга тадбиқ 
этишга улгурмади. Ҳукумат юксак режалар, истиқболли мақсад ва 
вазифаларни кўзлаган бўлсада, моддий, иқтисодий, ҳарбий, ташқи омиллар 
улар 
ижросига 
имкон 
бермади. 
Барибир 
жамиятни 
маънавий 
соғломлаштириш, ўзбек аёлининг иффати ва ор-номусини сақлаш ҳукумат 
диққат-эътиборида бўлганлигини газетанинг бу йўналишдаги материаллари 
орқали эътироф этиш мумкин. 
 
 


103 
 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling