Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41
Газетага ёзилингиз 
 
Ҳар бир саводлик кишининг ўйлаб турмасдан газетага ёзилиши керак. 
Элимизнинг ўз кўз олдини кўра олмаслик даражада кўриниши, ёлғонни 
ҳақиқатдан айира олмаслиги, шубҳасиз, маорифсизлик ва бунинг устига 
матбуотсизлик бўлғонини ҳар ким тушуниши лозимдур. Буни тушинмаслик 
билан ўтганда бизлар кўп янглишликка қолғонмиз. Шу янглишларни тузатиш 
учун бир томондан мактаб ва маориф ишлариға ёпишишлик, иккинчи 
томондан матбуотни кучайтиришимиз, унга ҳар бир моддий ва маънавий 
кўмакни бериб, бўш вақтимизни газета, журнал ва бошқа янги замон 
китобларининг мутолаасиға беришимиз керак. 
Моддий кўмакнинг муҳим бир қисми ҳукумат томонидан берилсада
матбуотни юқорилатиш учун халқнинг кўмаги ҳам жуда керакдур. 
Бухоро Жумҳурияти каби зўр бир ўлка учун “Бухоро ахбори” 
газетасининг атиги 2000 дона босилиб тарқалиши жуда кўнгилсиздур. 
Бухоро ахбори. 167-сон. 1923 йил 7 май. 
Хусусий нашр - маориф жамияти 
 
5 сентябрда (1923 йил) таълим-тарбия курсини тугатган талабаларнинг 
имтиҳон мажлисидан сўнг, “хусусий нашр-маориф жамияти”ни тузиш 
мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда ўртоқ Порсохўжа, Саиджонов, Азимжон 
Шарипов, Юсуфзода, Ғиёс Ҳусний каби ва 50 га яқин одам иштирок қилди. 
Жамиятнинг 36 моддалик низомига кўра унинг мақсадлари жуда кўп. 
Жамиятнинг раёсати 7 кишидан иборат бўлиб, унга Абдуҳаким 
Махдум, Ғиёс Ҳусний, Қори Йўлдош, Қори Басит, Мусожон Саиджонов 


160 
ўртоқлар ҳам сайланди. Жамиятнинг вилоятларда ҳам шўъбалари ташкил 
қилинур. 
Бухоро ахбори. 201-сон. 1923 йил 14 сентябр. 
 
Тўртинчи бутун Бухоро шўролар қурултойи. 
Нашриёт ишлари 
 
Маориф учун муҳим ишлардан бири газета ва китоб чоп этмоқдур. 
Лекин бу борада жуда кам иш қилинган. Ҳозир ахбордан ташқари ўзбек 
тилида ҳеч бир газета йўқ. Сабаби ўзимизда матбуот ходимлари йўқ. 
Хориждан келганлар эса маълум сабабларга кўра Бухорода кўп яшай 
олмайдурлар. Масалан, Қозондан келтирилган 14 нафар ҳарф терувчидан 9 
таси ваража билан ўлиб битдилар. Тажрибали одам бўлмаганидан нашриёт 
ишлари тараққий этмади. 
Нашриётнинг бутун иши қўлёзмаларни тўплаб, китоб чиқаришдан 
иборат. 1923 йил феврал-март ойларида нашриёт шўъбаси “Учқун” журнали 
ва Пўлат Солиевнинг “Бухоро тарихи” китобини 500 нусхада чоп этди. 
Бухоро матбаасида Садриддин Айнийнинг форс-ўзбекча “Инқилоб 
шаҳидлари” китоби 400 нусхада босилди. 1 апрелдан кейин театр учун “Қози 
бола”, “Ҳозир ўқийман” каби китоблар чоп этилди. 
Озод Бухоро. 5-сон. 1923 йил 28 октябр. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling