Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Бухоро хабарлари. Бухорода матбуот


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   41
Бухоро хабарлари. Бухорода матбуот 
“Учқун” журнали 
 
Бухоро маориф назорати тарафидан ойда 1 марта чиқиб турғон сиёсий, 
иқтисодий, адабий нашр “Учқун” журналининг 1-сони чиқди. Журнал 36 
саҳифада, яхши қоғозда босилиб чиққан. Журналда Қори Йўлдош ва Фитрат 
афандининг расмлари чиққан. Журналнинг баҳоси: Бухоро учун 2 танга, чет 
эллар учун почта орқали 900 сўм. 
Бухоро ахбори. 146-сон. 1923 йил 22 март. 
Бухоро хабарлари.
Газетамизга янги таҳрир ҳайъати 
 
Марказий фирқўм тарафидан газетамизга Аббос Алиев, Аҳмад 
Аҳмадов ва Абу Зариф ўртоқлардан иборат уч кишилик таҳрир ҳайъати 
тайин этилди. Булардан ўртоқ А.Алиев-сиёсий масъул йўлбошчи, Аҳмадов-
аъзо, Абу Зариф-технический муҳаррирлик вазифаларини ўтажаклар.
Бухоро ахбори. 155-сон. 1923 йил 12 апрел. 
 
 
 


158 
Бухоро хабарлари. 
Вилоятларда. Чоржўйда “Тил” газетаси 
 
Чоржўй вилоят ёшлар иттифоқининг ташаббуси билан ўзбек тилида 
“Тил” газетаси чиқармак учун 3 кишидан иборат ёзувчилар тўдаси тузилган 
эди. Ушбу газетани ўқимак учун 30 мартда фирқа клубида йиғилиш бўлди. 
Йиғилишда 70-80 одам қатнашди. Қуйидаги мундарижалик газета ўқилди: 
1. Эскилик йўқ бўлсун. 
2. Ёшларға. 
3. Биз ёш кучлармиз. 
4. Кулги бўлими. 
5. Янги Чоржўй хабарлари. 
6. Идорага хатлар. 
7. Идорадан жавоблар. 
Ёшларни ёруғ дунёға олиб чиқиб, маънавият билан таништирмоқни 
бошлаган вилоят ёшлар иттифоқидан бошқалар намуна олса эди. 
Бухоро ахбори. 159-сон. 1923 йил 19 апрел. 
Мухбир – ҳақиқатпарвар 
 
Мухбир, газетанинг кўз ва қулоғи деган эдик. Бу ҳақиқат шундай 
бўлгандан сўнг унинг берган маълумотлари, хабарлари шубҳа ниятлардан 
тоза бўлиши керак. Мухбир-газетада иштирок қилмоғи билан халқ ходими 
ўрнидадур. У ҳар бир масалани умумий назар билан қараб ҳал қиладур. 
Ўзининг шахсий ҳисларини, хусусий қарашларини аралаштириши лозим 
эмас. Унинг вазифаси-ҳақиқат ҳолини ёзиш.
Мухбир - ҳақиқатпарвар. У ҳеч нимадан қўрқмасдан ҳақиқатни устига 
чиқарадур. Ҳақиқатни ҳеч кимдан қўрқмасдан газета ўз мухбирини зарур 
бўлган фурсатда муҳофаза қила олур. 


159 
Эсдан чиқмасунким, мухбирлик олий ва муқаддас вазифа, халққа 
хизмат қилишдур.
Бухоро ахбори. 167-сон. 1923 йил 7 май. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling