Диссертация иши бугунги кунда "Фуқаролар учун бюджет"


-расм Респондентларнинг фаолият соҳаси


Download 1.15 Mb.
bet12/21
Sana08.03.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1250854
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
1-расм Респондентларнинг фаолият соҳаси
1-расмда сўровномада қатнашган респондентларнинг фаолият соҳаси берилган бўлиб, аксариятидавлат хизматчилари ҳисобланади. Бу шуни англатадики, ўтказилган сўровномамизда асосан бевосита иш фаолиятида фойдаланиб келаётган соҳа вакилларининг мулоҳазалари таҳлил қилинган. Шунингдек, сўровномада иштирок этган респондентларнинг 48 % қисмини банк, 14% қисмини молия, 4% қисмини ғазначилик, 3% қисмини мос равишда 1%дан соғлиқни сақлаш, суғурта, пенсия, 31% қисмин бошқа соҳа вакиллари ташкил этган.



Манба: Ўтказилган сўровномалар асосида тингловчи томонидан тузилди.
2-расм Фуқароларни бюджет тўғрисидаги маълумотларга қизиқиши
Юқорида сўровнинг умумий натижалари шуни кўрсатдики, фуқароларнинг асосий 83% қисмини бюджетнинг харажатлари қайерга йўналтирилаётгани қизиқтирса, бюджетнинг даромад қисми бўйича, яъни даромадлар нимадан шаклланиши тўғрисида маълумотга эга бўлиш ҳоҳловчилар аҳолининг 52 % ини ташкил этган. Бундан куриниб турибдики, республика фуқароларнинг асосий қисмини “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасида давалт бюджетининг харажатлар қисми бўйича аниқроқ ҳамда соддалаштирилган маълумотларни киритишлари хақидаги таклифларни беришган, ҳар бир солиқ тўловчи фуқаро солиқ йиғимлари асосида давлат бюджети даромадларнинг асосий қисмини ташкил этишини билган ҳолда давлат бюдежи даромадлари шаклланиши классификацияси бўйича маълумотлар олишни исташини таъкидлашган. “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасидаги харажатлар ва даромадлар бўйича маълумотлар уларнинг йиллик жами миқдори, харажатларнинг соҳалар бўйича йуналтирилган миқдорлари ва даромадларнинг турлари бўйича шаклланиши миқдорлари ҳамда улушлари ҳақида маълумотларни соддалаштирилган ҳамда барча учун тушунарли ҳолатда кўрсатиб берилишини айтиб ўтишган.

Манба: Ўтказилган сўровномалар асосида тингловчи томонидан тузилди.
3-расм Бюджет даромадлари ижроси тўғрисида фуқароларни қизиқтирган маълумотлар
Ўтказилган сўров натижалари бўйича эътиборимизни бюджет даромадлари қисмига қаратадиган бўлсак, аҳолининг 44-47%ни бюджет даромадлари ижросининг миқдорий кўрсаткичлари, бюджет даромадларини шакллантиришда жисмоний шахсларнинг хиссаси, асосий солиқ тўловчилар тўғрисида маълумотга эга бўлишни билдиришган. Бундан ташқари, аҳолининг учдан бир қисмига даромадларнинг йиллар кесимидаги маълумот ҳамда солиқ ва носолиқ даромадларининг шакллантириш манбалари қизиқтириши маълум бўлди.
Республикамиз худудидаги фуқаролари давлат бюджети даромадлари ижроси бўйича “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасида давлат бюджети даромадлари шаклланишида солиқ ва носолиқ тўловларининг улушлари бўйича маълумотлар кўрсатилишини исташган. Ўтказилган сўровларда фуқароларга солиқ тўловчи сифатида давлат бюджети даромадларида солиқларнинг улуши ва носолиқ тўловларнинг улуши бўйича маълумотлар йиллар кесимада ҳам берилишини таъкидлашган. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда асосий солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотлар доимий рўйҳатини шакллантириб боришни ҳамда “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасида маълумотларни бериб боришни айтиб ўтишган.
Ўтказилган сўров натижаси бўйича, фуқаролар солиқ тўловчи сифатида давлат бюджети даромадларини шаклланишида қанча улушни ташкил этиши, бундан ташқари солиқларнинг турлари бўйича йиллик ҳамда чораклик маълумотлар келтириб ўтилишини исташган.
Бундан куриниб турибдики, фуқаролар давлат бюджети даромадларини шаклланиши бўйича соддалаштирилган ҳамда барча учун тушунарли тартибда берилган маълумотларни


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling