Диссертация иши бугунги кунда "Фуқаролар учун бюджет"


Ҳудудларда фуқаролар учун бюджет лойиҳасини тайёрлашнинг хориж мамлакатлар тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллаш масалалари бўйича фикрлар


Download 1.15 Mb.
bet14/21
Sana08.03.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1250854
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Ҳудудларда фуқаролар учун бюджет лойиҳасини тайёрлашнинг хориж мамлакатлар тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллаш масалалари бўйича фикрлар

“Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасини ишлаб чиишда, фуқаролар учун давлат бюджети хақида маълумотларни етказиш буйича жаҳон тажрибасини ўрганганимизда, давлат бюджетини тузишда фуқароларнинг иштирок этишидан давлат органларининг манфаатдорлигини кўрсатиш ҳамда уларга ўз фикрини ифодалаш имконини берадиган оддий ва очиқ баён қилинган ахборотни бериш муҳимлигини кўрсатади.
Россия Федерациясида "Фуқаролар учун бюджет"ни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш Россия Федерацияси Молия вазирлиги ва "очиқ ҳукумат" ҳаракатлари экспертларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижаси ҳисобланади. Бюджет маълумотлари фуқаролар учун 2013 йилдан бошлаб қулай шаклда эълон қилинади. Федерал бюджет тўғрисидаги федерал қонун ҳақидаги маълумотлар фуқароларнинг мақсадли гуруҳлари ва энг муҳим воқеалар, йирик тармоқ лойиҳалари бўйича тақдим этилади.
2017 йилга ва 2018-2019 йиллар режали даврига фуқаролар учун бюджет федерал бюджет тўғрисидаги федерал қонуннинг асосий қоидаларини тавсифлайди, шунингдек, давлат юджетидан ташқари фондлари бюджетлари ва Россия Федерацияси субъектларининг консалидациялашган бюджетларининг асосий тавсифларини ўз ичига олади.
Ҳужжатда Россия Федерацияси бюджет тизимининг ҳар бир бўғини аҳамияти аниқ кўрсатилган: федерал бюджетдан давлат хизматлари кўрсатиш учун фойдаланилади. Давлат хизматларидан тенг даражада барча фуқаролар (мудофаа, табиий офатларнинг олдини олиш ва тугатиш), манзилли ва якка тартибда хизматлар кўрсатиш учун (таълим), ободонлаштириш – минтақавий ва маҳаллий бюджетлар, қонунчиликда улар учун белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун – бюджетдан ташқари фондлар фойдаланади.
Молиявий кўрсаткичлар маъносига эга бўлган жойларда ялпи ички маҳсулотдан фоизлар, аҳоли жон бошига ёки даромадлар/харажатлар умумий ҳажмидан улуш сифатида кўрсатилади. Бу бюджет тадбирларининг устуворликлари ва кўламлари билан танишиш имконини беради. Россия Молия вазирлигининг расмий сайтида ҳар йили жойлаштириладиган федерал бюджет ва Россия Федерацияси бюджет тизими бюджетларининг ижроси тўғрисидаги расмли нашрлардан федерал бюджет бюджет маблағларидан фойдаланиш натижалари тўғрисидаги тўлиқ манзарани билиб олиш мумкин.
Молия вазирлиги томонидан бир қанча илмий муассасалар билан биргаликда Россия Федерацияси субъектларида ва муниципал тузилмаларда "Фуқаролар учун бюджет"ни энг яхши ривожлантириш амалиёти тўғрисидаги маърузани ҳар йили эълон қилиш, жўнатиш ва Очиқ ҳукумат фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ҳукумат комиссиясига тақдим этиш ташкил этилган (вақт эътиборидан бундай маъруза 2016 йилда эълон қилинган).
Маъруза бюджетларни ва уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни фуқаролар учун тушунарли шаклда тайёрлаш бўйича Россия Федерацияси субъектлари томонидан тақдим этилган материалларни таҳлил қилиш, шунингдек, Россия Федерацияси субъекти молиявий органининг бюджетни режалаштириш ва ижро этиш жараёнида фуқаролар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш асосида тайёрланади. "Фуқаролар учун бюджетлар"ни ишлаб чиқишда Россия Федерациясининг кўпчилик субъектлари бошқа минтақаларнинг тажрибасига таянади.
Россия Федерацияси субъектлари давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролар томонидан таклиф этилган ўзгартиришлар тўпламини оладилар. Бу фуқароларнинг эҳтиёжлари ва улар кутганларни яхшироқ тушунишга кўмаклашади, янги бюджет ташаббусларини баҳолаш ва улардан бюджет жараёнида фойдаланиш имконини беради. Умуман олганда Россия Федерациясида бюджет ахборотини тушунтириб бериш тизими IBP томонидан белгиланган мезонларга тўлиқ мувофиқ келади. Мамлакат 74 балл билан
11-ўринни эгаллаган ҳолда Бюджет очиқлиги индексининг 25 та етакчиси сирасига киради. Бу фуқароларга "жиддий" бюджет ахбороти тақдим этилишини англатади.
Қирғизистон Республикаси 2015 йилги "Бюджет очиқлиги индекси"да Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори ўринни эгаллайди (54 балл кўрсаткичи билан 35-ўрин). Мамлакат фуқаролик бюджетини 2011 йилдан бошлаб эълон қилади. Қирғизистон Молия вазирлиги томонидан 2017 йилда эълон қилинган охирги ҳужжат билан http://minfin.kg. сайтида танишиш мумкин. Ҳужжатнинг ўзига хослиги шундаки, унда тушунтирувчи материал ва тасдиқланган бюджетнинг тавсифи (прогноз) жойлаштирилган. Бундан шуни кўриш мумкинки, Қирғизистоннинг давлат молиясини бошқаришда дастурий ва лойиҳали ёндашувдан фойдаланилади, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг замонавий усулларидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари учун тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш) фойдаланилади. Шунингдек, мамлакатда давлат бюджети тақчиллигини бошқаришнинг халқаро стандартларга мувофиқ усуллари қўлланилиши кўрсатилган. Тақчиллик ҳам ички, ҳам ташқи манбалар ҳисобига молиялаштирилади. Ички манбалар – бу давлат қимматли қоғозларини корхоналар ва аҳолига сотишдан тушган тушум, Қирғизистон Республика Ҳукуматининг ҳисоб рақамларидаги қолдиқлар; кредитлар ва грантларни давлат инвестициялари дастурларига қайта молиялаштириш; бюджет ссудаларини қайтариш; давлат мулкини хусусийлаштириш; Ташқи манбалар бўйича ташқи дастурий қарзлар тушиши, давлат инвестициялари дастурига ташқи қарзлар тушиши назарда тутилган. Давлат инвестицияларини Қирғизистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштиришда улушли (рағбатлантирувчи) грантлар каби шакллардан фойдаланилади. Бунда республика бюджети лойиҳа қийматининг фақат бир қисмини молиялаштиради. Қолган молиялаштиришни маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари қидириб топадилар. Биргаликда молиялаштириш учун лойиҳаларни танлаш минтақаларда нодавлат нотижорат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар иштирокида амалга оширилади. Бу фуқаролик бюджетини давлат маблағларини тақсимлаш ва улардан фойдаланишда фуқаролик жамиятининг реал иштироки воситасига айлантиради.
Фуқаролик бюджети таҳлил элементларини, харажатлар ҳажмини таққослашни ва ҳар хил соҳаларда 2017 йилдаги вазиятни, 2015 ва 2016 йиллардаги вазиятга таққослашни ўз ичига олади. Қирғизистоннинг фуқаролик бюджетида маҳаллий бюджетлар, уларнинг даромадлари тузилиши ва харажатларнинг асосий йўналишлари, шунингдек, бюджетлараро муносабатларнинг хусусияти ва улардаги ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
Қозоғистонда фуқаролик бюджетлари 2011 йилдан бошлаб тузилади, амалдаги методика эса 2013 йилда қабул қилинган. Фуқаролик бюджети – республика ва маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва ижро этишнинг асосий қоидаларига даҳл қиладиган давлат томонидан режалаштириш ва бюджет ижроси бўйича ваколатли органларнинг расмий Интернет ресурсларида эълон қилинадиган ҳужжат. Мана шу асосда фуқаролик бюджетларини барча марказий давлат идоралари: вазирликлар ва давлат қўмиталари эълон қиладилар. Масалан, тасдиқланган бюджетнинг фуқаролар учун версияси билан Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Статистикаси қўмитасида ва ҳар чоракда эълон қилинган унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича танишиш мумкин.
Фуқаролик бюджети:
-республика даражасида – давлат томонидан режалаштириш бўйича марказий ваколатли орган ва бюджет ижроси бўйича марказий орган томонидан;
-вилоят, шаҳар ва туман даражасида – давлат томонидан режалаштириш бўйича тегишли даражадаги маҳаллий ваколатли орган ва бюджет ижроси бўйича маҳаллий ваколатли орган томонидан тузилади.
Барча даражалардаги бюджетлар ёки уларга хаволалар бўйича маълумотлардан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг: www.minfin.gov.kz. сайтида танишиш мумкин. Қозоғистон бюджети масалалари бўйича методик, тушунтирувчи ва ахборот материалларини ишлаб чиқишда Қозоғистоннинг миллий бюджет тармоғининг жамоат бирлашмаси фаол иштирок этади. У www.budget.kz, сайтига маъмурлик қилади. Ушбу сайтда республика ва маҳаллий бюджетлар, бюджет соҳасидаги янгиликлар ва воқеалар тўғрисидаги материаллар эълон қилинади, ҳукуматнинг бюджет чораларига баҳо берилади.
Фуқаролик бюджети тасдиқланган, аниқлаштирилган бюджетнинг ва бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботнинг тегишли вакиллик органига киритилган бюджет лойиҳаси асосида тузилади.
Қозоғистон ҳукумати Бюджет очиқлиги индексида ўз рейтингини ошириш вазифасига жиддий қарайди. 2015 йилда эълон қилинган IBP рейтинги бўйича Қозоғистон 51 балл билан 42 ўринни эгаллайди. Ҳукумат мамлакат бюджети ва бюджет йили мобайнида ҳукуматнинг молиявий фаолияти тўғрисида жамиятга етарлича ахборот тақдим этмайди деб ҳисобланади. Шу сабабли фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари жамоат молиясини бошқариш бўйича ҳукуматнинг кўпроқ ҳисобот беришига эришишга ҳақлидир.
Ушбу чет эл тажрибасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасида “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасини ишлашда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли қарори билан Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг шундай тартиби ўрнатилган, унга мувофиқ:
2019 йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирокининг туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган механизми жорий этилиши;
2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлар батафсил баён этилган, илғор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган қонун билан тасдиқланиши;
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилишидан олдин мажбурий жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши шартлиги;
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилиниши;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот юзасидан ташқи аудит ва баҳолаш натижалари бўйича хулосалари мажбурий эълон қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар қуйидагиларни назарда тутадиган «Очиқ бюджет» ахборот порталининг ишга туширилишини ва фаолият юритишини таъминлайди:
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаларини жойлаштириш орқали бюджет харажатларининг манзиллилиги устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
жамоатчилик фикрини шакллантириш учун туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилиш таклиф этилаётган тадбирлар тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш;
бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари тўғрисида хабардор қилиш ва бюджет жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш имкониятини ўз ичига олган фуқаролар билан қайта алоқани ташкил этиш.
Юқоридаги қарорда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқишда фуқароларнинг Портал орқали келиб тушган фикр ва таклифларини таҳлил қилиш тавсия этилган бўлиб, бу фуқаролар томонидан давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар билан танишиш имкониятини беради.
Бундан ташқари, мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидагиларни таъминлаш вазифалари юклатилган:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар муддатда Халқаро валюта жамғармасининг 2014 йилги давлат молия статистикаси бўйича қўлланмасига мувофиқ ишлаб чиқилган янгиланган бюджет таснифини тасдиқлаш;
бир ой муддатда бюджет ҳисоби тартибини Давлат секторида халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (IPSAS) уйғунлаштириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган тадбирлар режасини тасдиқлаш;
бюджет шаффофлиги бўйича халқаро рейтингда етакчи ўринларни эгаллаб турган илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида Портални доимий қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда икки ой муддатда Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон Республикасида давлат молиясини бошқариш самарадорлигини Жаҳон банкининг давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик мезонлари бўйича баҳолашдан ўтказиш чораларини кўриш;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет очиқлиги индекси бўйича рейтингга эришиши, жумладан Порталнинг яратилиши юзасидан зарур тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, бюджет шаффофлигини баҳолаш учун халқаро молия институтларининг экспертлари ва техник кўмаги жалб этилишини таъминлаш.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳам вазифалар юклатилган бўлиб улар қуйидагилардан иборат:
туман (шаҳар)лар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маҳаллий бюджетлар параметрлари ва ижроси ҳақидаги ҳисоботларнинг кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши жараёнининг оммавий ахборот воситаларида ҳар томонлама ёритилиши;
туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари қўшимча манбаларидан камида 10 фоизининг Портал орқали жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида 5 та штат бирлигидан иборат Давлат молиявий статистикасини юритиш ва бюджет очиқлигини таъминлаш бўлими ташкил этилиб, унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юкланган:
давлат молиявий статистикасини такомиллаштириш ва бюджет шаффофлигини таъминлаш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш;
бюджет жараёни ва бюджет маълумотларининг шаффофлигини, хорижий инвесторлар ва бошқа манфаатдор субъектларнинг улардан фойдаланиш имкониятини, бюджет жараёнига фуқароларнинг жалб этилишини, шунингдек, «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрининг эълон қилинишини таъминлаш;
Портални ахборот, услубий, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва бошқариш.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳаси 2019 йилдан бошлаб Давлат бюджети лойиҳаси келаётган йил учун бюджет параметрлари ҳамда келгуси икки 2020-2021 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли бюджет мўлжалларини ўз ичига олади.
Ўрта муддатли макроиқтисодий доиралар - Бюджетга таъсир кўрсатадиган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар: ЯИМ ўсиши, инфляция даражаси, валюта курси ва ҳоказолар;
Бюджет солиқ сиёсати концепцияси - Солиқ сиёсати ва Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари ва Давлат бюджети харажатлари соҳасидаги устувор йўналишлар;
Ўрта муддатли бюджет доиралари –
● Давлат бюджети даромадларининг умумий ҳажми;
● Давлат бюджети харажатларининг умумий ҳажми;
● Давлат бюджети тақчиллиги;
● Давлат қарзининг чекланган миқдори;
● Тармоқлар бўйича харажатларнинг чегаралари (лимитлар).
Ўрта муддатли бюджет мўлжаллари (ЎМБМ) силжиш (ўзгариш) графиги асосида тузилади, яъни ҳар йили бир йил олдинга сурилади.


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling