4-расм Бюджет харажатлари ижроси тўғрисида фуқароларни қизиқтирган маълумотлар
Манба: Ўтказилган сўровномалар асосида тингловчи томонидан тузилди.
Бюджетнинг харажатлари тўғрисида қандай маълумотларни билиш бўйича сўровнома натижаларига эътиборни қаратадиган бўлсак, аҳолини 60% ни харажатлар кўпроқ қаерга йўналтирилаётганлиги хусусидаги маълумот қизиқтиради. Шу билан бирга, харажатлар қайси соҳаларга қанча сарфланаётгани ва бюджетдан амалга ошириладиган инвестициялар тўғрисидаги маълумотлар аҳолининг 34-38%ни қизиқтиради. Бюджет харажатларини сарфлаш натижасида эришилган миқдорий ва сифат натижалари аҳолининг 30% қизиқтирмоқда. Маҳаллий бюджетларга юқори бюджетдан бериладиган ёрдамлар ва фуқароларнинг айрим қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ҳаражатлар аҳолининг 24-25% ни қизиқтиради.
Давлат бюджетининг даражалари кесимида қарайдиган бўлсак, республика бюджети аҳолининг 79% га қизиқарли, маҳаллий бюджетларга қизиқиш эса нисбатан паст даражада 37-43% ташкил этади. Бунга сабаб, аҳолининг даромадлар ва харажатларни бюджет бўғинлари ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумоти тўлиқ эмаслиги деб ҳисоблаймиз.
Манба: Ўтказилган сўровномалар асосида тингловчи томонидан тузилди.
5-расм Бюджет даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида маълумотарни қандай тартибда тақдим этилиши бўйича фуқароларнинг фикрлари
Бюджет тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш тартиби масаласига келсак, шундай маълумотлар Молия вазирлиги веб саҳифасида электрон кўринишда ҳамда статистик тўплами ҳолатида чоп этилиши аҳолининг
50-61 % маъқул келмоқда. Бюджет маълумотлари газета ва журналларда чоп этилишига аҳолининг учдан бир қисми тарафдордир.
Сўровда қатнашганларнинг 88% эркаклар ва 12% аёллар ташкил этади, ёш нуқтаи назардан уларнинг аксарияти 92 % 25-45 ёш атрофида, 6% 25 ёшгача ва қолганлари 45 ёшдан юқори бўлган.
Сўров барча вилоят вакилларини қамраб олган, шундан Тошкент шаҳар вакиллари кўпчиликни 29% ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |