Диссертация иши бугунги кунда "Фуқаролар учун бюджет"


-расм Ўрта муддатли бюджет мўлжалларини ва йиллик бюджетни тузиш


Download 1.15 Mb.
bet15/21
Sana08.03.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1250854
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
6-расм Ўрта муддатли бюджет мўлжалларини ва йиллик бюджетни тузиш.
Манба:Фуқаролар учун бюджет-2019 лойиҳасидан олинди
Бюджетни ўрта муддатли режалаштиришга ўтиш макроиқтисодий ва солиқ бюджет барқарорлигини қўллаб қувватлаш учун зарур. “Режалаштириш доираси” бир йил бўлса, жорий муаммоларни ҳал этиш масалалари стратегик мақсадлардан кўра муҳимроқ мақсадларга айланиб қолиши мумкин. Уч йиллик мўлжалларнинг мавжудлиги истиқбол учун ишлашга ёрдам беради. Ўрта муддатли бюджет мўлжаллари бугун амалга оширилаётган солиқбюджет сиёсатининг бир неча йилдан кейин мамлакат иқтисодиётига ва аҳоли турмуш даражасига таъсирини баҳолаш имконини беради. Оддий фуқаро учун ҳукуматнинг кейинги уч йиллик сиёсатидан, яъни яқин йиллар да солиқ сиёсати қандай бўлишини, харажатлар миқдори ва тузилмаси ўзгарадими йўқми ва қайси соҳалар (таълим, соғлиқни сақлаш, мудофаа ёки бошқа соҳалар) устувор бўлишидан ҳабардор бўлишини англатади.
Шунингдек, уч йилга мўлжалланган бюджетнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборот шахсий ва оилавий бюджетни режалаштиришдаги барқарорликни англатади: аҳоли солиқларни чиқариб ташлаган ҳолда ўзининг келгуси даромадларини ҳисоблаб чиқиш имконига эга бўлади.
Ўрта муддатли бюджетни режалаштириш бизнес учун ҳам фойдалидир, яъни ноаниқлик ва рискларни камайтириш имконини беради. Бюджет харажатларининг йўналтирилганлиги ҳар доим ишбилармонлар учун ўзига хос “компас” бўлади. Қайси тармоқларга кўпроқ бюджет маблағлари ажратилса, шу тармоқларда Давлат харидлари кўпроқ ҳажмда бўлади.
Шунингдек, мамлкатнинг ўрта муддатли макроиқтисодий кўрсаткичлари тўрисида ҳаққоний маълумотлар инвестицион компаниялар ҳамда Халқаро рейтинг агентликлари учун қизиқарлидир. Очиқ ва кўрабиладиган солиқ – бюджет сиёсатининг ҳамда ўрта муддатга мўлжалланган бюджет параметрларининг мавжудлиги инвестицион муҳитнинг яхшиланишига олиб келади. Тармоқлар ва ҳудудлар концепция ва дастурлар асосида ривожланишига ўтади. Тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари, айниқса йирик масалаларни ҳал этишни назарда тутувчи ва қиммат турувчи инвестиция лойиҳалари бир йил билан чекланиб қолмайди. Шунга кўра, уларни давлат томонидан молиялаштириш ҳам жорий ёки келгуси молия йилларида эмас, балки узоқроқ муддатга мўлжалланиши керак. Энг асосийси, ўрта муддатли бюджет мўлжаллари бюджет сиёсатини олдиндан билиш имконини яратади ва ўз навбатида аҳоли ҳамда хусусий хамкорларда ҳукумат режалари ва хатти ҳаракатларига ишончи ортишига хизмат қилади.


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling