Диссертация иши бугунги кунда "Фуқаролар учун бюджет"
-расм Давлат бюджети даромадлари тузилмаси
Download 1.15 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-расм Давлат бюджетига ресурс солиқлари тушумининг ўсиши. млрд.сўм
9-расм Давлат бюджети даромадлари тузилмаси
Манба:Фуқаролар учун бюджет-2019 лойиҳасидан олинди Миллий иқтисодиётнинг ўсиши, нарх омили ва қўшимча даромад манбаларини аниқлаш 2019 йилда Давлат бюджети даромадлари ўсишининг асосий омиллариҳисобланади. Давлат бюджети даромадларининг ярмидан ортиғи (54,1 фоизи) ёки 55,5 трлн. сўм. эгри солиқлар ҳисобига ҳосил бўлади. Эгри солиқларнинг асосий тушумлари ҚҚС ҳисобига (74 фоизи) таъминланади. Йиллик айланмаси (тушуми) 1 млрд. сўмга етган корхоналар умумий белгиланадиган солиқлар тўлашга ўтказилиши муносабати билан солиқ тўловчилар сонини ошириш ҳисобига ҚҚСни ошириш режалаштирилмоқда. Акциз солиғи тушумининг ошиши алкоголли ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари индексацияси билан боғлиқ. Тўғри солиқлардан 20,7 трлн. сўм. миқдорида даромад тушиши режалаштирилган, бу Давлат бюджетининг умумий даромадларида 20,1 фоизни ташкил этади. 2019 йилда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тушумида жиддий ўсиш кутилаётган бўлиб, бу юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси камайтирилиши муносабати билан юридик шахслар даромадларини легаллаштириш билан боғлиқ. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушум ошиши (181,0 фоизга) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ясси шкала жорий этилиши ҳисобига тадбиркорлик субъектларида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди легаллаштирилиши ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бекор қилиниши билан изоҳланади. Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи прогнози 14,6 трлн. сўмни ёки Давлат бюджети умумий даромадларининг 14,2 фоизини ташкил этади. 20 та энг йирик солиқ тўловчи Давлат бюджетига тушумларнинг деярли 38 фоизини таъминлайди. 2019 йилдан бошлаб солиқларни республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимлаш шартлари ўзгаради. Манба:Фуқаролар учун бюджет-2019 лойиҳасидан олинди 10-расм Давлат бюджетига ресурс солиқлари тушумининг ўсиши. млрд.сўм 10 - расмда давлат бюджети ресурс солиқлари тушуми бўйича маълумотлар берилган бўлиб, бунда ресурс солиқларининг 2018 йил бажарилиш ва прогноз кўрсаткичлари таққосланган. Расмдан кўриниб турибдики, ер ости бойликларидан фойдаланганлик солиғининг салмоғи юқори ва ўсиш тенденциясига эга. Манба: Фуқаролар учун бюджет-2019 лойиҳасидан олинди Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling