Диссертация иши бугунги кунда "Фуқаролар учун бюджет"


Download 1.15 Mb.
bet19/21
Sana08.03.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1250854
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
V. ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

    1. Тадқиқотнинг асосий илмий ва амалий янгилиги ва натижалари

Фуқаролар учун бюджети кенг жамоат назоратини ўрнатиш орқали бюджет интизоми мустаҳкамланиши, давлат молияси соҳасидаги амалга ошириладиган ислоҳатларнинг муҳим йўналишларини белгилаб олишда, давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга эришишда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, фуқароларимизнинг бюджет жараёнида тўғридан-тўғри иштироки аҳолининг давлат ишончини оширади, давлат сиёсатидан қониқиш, шу билан бирга, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошиширади.
Бюджет ахборотининг ошкор этилиши ва фуқароларнинг жалб этилганлиги аҳолининг ҳукумат томонидан қабул қилинаётган бюджетга доир қарорларнинг асосланганлигига бўлган ишончини ва умуман жамиятнинг давлатга ишончини оширади, давлат сиёсатидан қониқишнинг, шунингдек, солиқ тўловчилар жавобгарлиги ва интизомининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

    1. Тадқиқот натижасида келтирилган асосий тавсия ва таклифлар

  • Хулоса қилиб, Давлат бюджети тўғрисида маълумотларни аҳолига тақдим этишда эътиборни кўпроқ республика бюджети ҳаражатларига қаратиш лозим. Хусусан, харажатларни улуши катта бўлган йўналишлар ва соҳалар (таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқалар) ҳамда инвестиция лойиҳалари кесимида кўрсатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан бирга, харажатларни сарфлаш натижасида эришилган миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга объектларга йўналтириладиган (янги қурилиш, қайта қурилиш ва ремонт) харажатлар ҳам аҳоли учун муҳим маълумотлар ҳисобланиши аниқланди.

  • Давлат бюджети даромадларини аҳолига тақдим этишда, мазкур маълумотларни асосий солиқ тўловчилар (ташкилотлар) ҳамда йиллар кесимида кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, бюджетни шаклантиришда жисмоний шахсларнинг хиссасини (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлари) солиқ ва носолиқ даромадлар манбаларини (фойда, даромад ва бошқалар) фуқароларга етказиш орқали уларни бюджет маълумотига бўлган эҳтиёжини қондириш мумкин.

  • Бюджет тўғрисида маълумотларни ошкора қилиш воситалари сифатида Молия вазирлиги веб-саҳифасидан ташқари, статистик тўплам ва газета, журналлардан фойдаланиш лозим.

  • Респондентларнинг бюджет тўғрисидаги маълумоти нисбатан яхши бўлсада, бироқ ушбу хулоса Ўзбекистон аҳолисига нисбатан қўллайдиган бўлсак тўғри бўлмаслиги мумкин, чунки сўров ёш ва олий иқтисодий маълумоти мавжуд ҳамда иш фаолияти банк-молия соҳаси алоқадор бўлган аҳоли ўртасида ўтказилган. Бундай сўровларни аҳолининг бошқа қатламлари ўртасида ўтказилиши, хулосалар сифатини оширади.


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling