Диссертация иши бугунги кунда "Фуқаролар учун бюджет"


III. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ


Download 1.15 Mb.
bet9/21
Sana08.03.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1250854
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
III. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ

Ушбу боб тадқиқотнинг муҳим бўлаги ҳисобланиб, тадқиқот методология тадқиқот мавзусини тўлиқ ёритиб бериши ва тадқиқот саволларги ечим топа олиши керак бўлади. Тадқиқот мақсадига эришишда маълумотлар қайси манбалардан олинганлги ва уларнинг қай даражада ҳаққонийлиги муҳим рол ўйнайди. Тадқиқот мавзуси ҳудудлар, маҳаллий бюджетлар ва солиқ билан боғлиқ экан миқдорий кўрсаткичлар аниқ ва уларни керакли манбалардан олишнинг ўзи кифоя. Сифат маълумотлар эса одатда кўпроқ вақт ва меҳнат талаб қилади, чунки ушбу маълумотлар манбалари ҳар доим ҳам ишончли бўлавермайди. Бундай нотўғри маълумотлардан фойдаланиш эса натижанинг нотўғри чиқишига сабаб бўлади.


Шунингдек, тадқиқот услуби биринчи бобдаги шарҳланган адабиётлардан келиб чиқиб танланиши талаб этилади. Шунинг учун ҳам тадқиқот аввалида мавзу юзасидан адабиётларни чуқур шарҳлаш муҳимдир.


3.1. Маълумотлар манбалари
Тадқиқот учун зарур бўладиган маълумотлар манбалари сирасига Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳар йили нашр этиладиган тўпламлар, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг Ахборот-ресурс марказида сақланаётган ўқув ва илмий ишлар, хусусан, докторлик диссертациялари ва илмий-оммабоп журналлар киради.
3.2. Тадқиқот дизайни
Бу жараён тадқиқот тузилмаси бўлиб, тадқиқот парадигмаси сифатида позитивистик ва интерпревистик йўналиш қўлланилади. Тадқиқот муаммосини кўрсатиб бериш учун иккиламчи маълумотлар йиғилади. Чунки бунинг учун кўп вақт кетмайди. Кейин йиғилган маълумотларни тезда таҳлил қилиб, бошланғич тасвирни кўрамиз ва тадқиқот натижасида ушбу параметрларни ўзгаришини кўришимиз мумкин. Ушбу жараёнлар билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг аксарият қисми рақамларда ифодаланганлиги инобатга олинадиган бўлса, асосан миқдорий усуллардан шунингдек, таъсир қилувчи омилларни тавсифлаш ва тасвирлаш мақсадида сифат усулларидан ҳам фойдаланилади.


3.3. Тадқиқотда қўлланилган услублар
Тадқиқотни амалга оширилишида ушбу тадқиқот йўналиши юртимизда фуқаролар учун бюджет тизимини баҳолашнинг хориж тажрибасини қўллаш ҳамда фуқаролар учун бюджет тизмининг ҳозирги кундаги ҳолати ҳамда фуқаролар учун айнан қайси маълумотларни тақдим этиб бориш ҳамда қай ҳолатда етказий бўйича ўтказилган сўровномалар асосида таҳлиллар ўтказиш.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling