Диссертация иши бугунги кунда "Фуқаролар учун бюджет"


Тадқиқот объекти ва предмети


Download 1.15 Mb.
bet5/21
Sana08.03.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1250854
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
1.4 Тадқиқот объекти ва предмети
Тадқиқот объекти сифатида “фуқаролар учун бюджет” тизими олинган. Тадқиқот предмети сифтида эса “фуқаролар учун бюджет”ни шакллантиришда юзага келувчи иқтисодий муаммолар ҳисобланади.

    1. Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти

Ушбу тадқиқот жараёнида, Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджет параметрлари давлатнинг олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий сиёсати ва унинг таъсири шу давлатда яшаётган барча аҳоли қатламлари ўз аксини топади, бироқ давлатнинг ушбу молиявий хужжати жуда кўп ҳажмда, махсус ибораларга бой, оддий фуқарога тушуниш қийин бўлган хужжат ҳисобланади. Шу сабабли, “Фуқаролар учун бюджет”да бюджетнинг соддалаштирилган, оддий аҳолига тушунарли бўлган шаклда тузилади. Шунингдек, тадқиқот асосида мамлакатимизда “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳаси бўйича муаммо ва камчиликлар юзасидан объектив хулосалар шакллантирилади. Ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан мамлакатимиз фуқаролар ва давлат ўртасидаги муносабатлар, халқаро молиявий муносабатларини яҳшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин бўлган тахлилий маълумотларга асосан ёритиб берилади.
Тадқиқотимизни фан учун аҳамияти шундаки, тадқиқот натижаси сифатида илмий мақолалар, тезис ва бошқа тадқиқот ишларини ёзишда, қарорлар қабул қилишда, назарий хулосаларга асосланишда ҳамда таққослама таҳлилда қўлланилиши мумкин.

    1. Диссертация таркибининг қисқача тавсифи

Диссертация ишининг таркиби қуйидагича бўлиши режалаштирилди:
Диссертациянинг 1-боби, яъни кириш қисми; диссертациянинг кириш қисмида қуйидагилар баён этилади:

Диссертациянинг 2-боби. Ушбу боб адабиётлар шарҳига бағишланади, унда тадқиқот мавзуси бўйича бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлили ёритилади, тадқиқот гипотезаси асосланади;
Диссертациянинг 3-боби. Тадқиқот методологиясига бағишланади, унда маълумотлар манбалари, тадқиқот дизайни, тадқиқотда қўлланилган услублар, тадқиқот парадигмаси, тадқиқот дизайнининг чекловлари ҳамда фойдаланилган воситалар баёни келтирилади;
Диссертациянинг 4-боби. Тадқиқот таҳлили ва натижалари келтирилади ҳамда улар муҳокама қилинади, улардан келиб чиққан ҳолда тавсия ва таклифлар келтирилади, тавсияларга таъриф ва асослар баён қилинади;

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling