Диссертация иши бугунги кунда "Фуқаролар учун бюджет"


Download 1.15 Mb.
bet3/21
Sana08.03.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1250854
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
КЕЛТИРИЛГАН ҚИСҚАРТМАЛАР


IBP

Халқаро бюджет ҳамкорлик ташкилоти (International Budget Partnership)

ХВЖ (IMF)

Халқаро валюта жамғармаси (International Monetary Fund)

ЯИМ (GDP)

Ялпи ички маҳсулот (Gross Domestic Products)


























МУНДАРИЖА

I БОБ.

КИРИШ................................................................................................

8

1.1.

Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги.......

8

1.2.

Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари...............................................

10

1.3.

Тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари..............................

11

1.4.

Тадқиқот объекти ва предмети...........................................................

12

1.5.

Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти....

12

1.6.

Диссертация таркибининг қисқача тавсифи......................................

13

II БОБ.

АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ...................................................................

14




Кириш.............................................................................................

14

2.1.

Назарий адабиётлар шарҳи...........................................................

15

2.2.

Эмперик адабиётлар шарҳи..........................................................

23

III БОБ.

ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ.................................................

25

3.1.

Маълумотлар манбалари.....................................................................

25

3.2.

Тадқиқот дизайни.................................................................................

25

3.3.

Тадқиқотда қўлланилган услублар.....................................................

26

3.4.

Тадқиқотни ўтказиш учун зарур шароитлар.....................................

26

3.5.

Тадқиқот жараёнида кутилаётган муаммолар ва уларнинг ечими.

26

3.6.

Тадқиқотдан кутилаётган илмий ва амалий натижалар...................

27

IV БОБ.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР............................................................

28

4.1.

Фуқаролар ўртасида “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳаси тушунчаси буйича ўтказилган тадқиқот натижалари таҳлили..................................................................................................

28

4.2.

Ҳудудларда фуқаролар учун бюджет лойиҳасини тайёрлашнинг ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллаш масаласи бўйича фикрлар......................................................

36

V БОБ.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР............................................................

52

5.1.

Тадқиқотнинг асосий илмий ва амалий янгилиги ва натижалари..

52

5.2.

Тадқиқот натижасида келтирилган асосий тавсия ва таклифлар....

52

5.3.

Келгуси тадқиқотчилар учун таклифлар...........................................

53




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати..................................................

54



I. КИРИШ

    1. Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги

Ҳаммамизга маълумки, Давлат бюджети–давлат пул маблағларининг марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдорини назарда тутувчи энг муҳим молиявий ҳужжатларидан бири ҳисобланади.
Мазкур хужжатда давлатнинг олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий сиёсати намоён бўлади ва унинг таъсири шу давлатда яшаётган барча аҳоли қатламларида ўз аксини топади. Давлатнинг ушбу молиявий хужжати жуда кўп ҳажмда, махсус ибораларга бой, оддий фуқарога тушуниш қийин бўлган хужжат ҳисобланади. Шу сабабли, айрим мамлакатларда бюджетнинг соддалаштирилган, оддий аҳолига тушунарли бўлган шакли ҳам тузилади.
Бюджет тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга ҳукумат томонидан режалаштирилаётган тадбирларни солиқ тўловчи ёки Давлат хизматларидан фойдаланувчи сифатида инобатга олиш имкониятини беради. Бу тадбиркорлар, ижтимоий нафақа ва имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга фуқаролар, талабалар, ота – оналар ва бошқа барча Давлат молияси билан алоқадор бўлган шахслар учун муҳимдир. Давлат бюджети асосий параметрлари лойиҳасининг чоп этилиши, бунга қизиқиши бўлган барча фуқароларга давлат бюджети лойиҳаси муҳокама жараёнини юқори даражада маълумотга эга бўлган холда кузатиш имконини беради.
Бюджет ахборотининг ошкор этилиши ва фуқароларнинг жалб этилганлиги аҳолининг ҳукумат томонидан қабул қилинаётган бюджетга доир қарорларнинг асосланганлигига бўлган ишончини ва умуман жамиятнинг давлатга ишончини оширади, давлат сиёсатидан қониқишнинг, шунингдек, солиқ тўловчилар жавобгарлиги ва интизомининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
Жаҳон амалиёти аҳолининг давлат органлари фаолиятига жалб қилиниши нафақат бюджет харажатлари самарадорлигини оширишга, балки коррупцияни камайтиришга, бошқа вазиятларда катта миқдордаги харажатлар туфайли молиялаштирилмайдиган катта меҳнат талаб қиладиган ижтимоий фойдали ишларни бажаришга ижобий таъсир кўрсатиши исботланмоқда. Турли мамлакатлар ҳукуматлари давлат молияси тўғрисидаги ахборотнинг кенг кўламини ошкор этади. Бу – солиқлар тушиши ва давлат маблағлари сарфланиши, табиий ресурслардан фойдаланиш, ички ва ташқи қарзни бошқариш, инвестиция киритиш ва давлат корхоналари фаолиятидан фойда олиш ва ҳоказолар тўғрисидаги ахборотлардир.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, «Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун нормаларини танқидий ўрганиш ва уларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.
Шу жумладан:

  • расмий идоравий веб-сайтларга давлат хизматлари кўрсатишни, маъмурий тартиб-таомилларини қўллашга оид масалалар юзасидан барча қарор ва ҳужжатларни жойлаштириш;

  • қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамасида фуқаролик жамияти институтлари ва тегишли илмий тадқиқот муассасалари вакилларининг кенг иштирокини таъминлаш назарда тутилади.

  • давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлиги таъминланади. Бу ўз навбатида тадқиқот мавзусининг долзарблигини белгилаб беради.





    1. Download 1.15 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling