Диссертация иши бугунги кунда "Фуқаролар учун бюджет"


Тадқиқот мақсади ва вазифалари


Download 1.15 Mb.
bet4/21
Sana08.03.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1250854
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Тадқиқот мақсади ва вазифалари

Тадқиқот асосий мақсади бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар учун бюджет” аҳолига давлат молияси, Давлат бюджети маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари тўғрисидаги ахборотни қулай ва тушунарли шаклда тақдим этилишини таъминлаш ҳисобланади.
Бюджет тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга ҳукумат томонидан режалаштирилаётган тадбирларни солиқ тўловчи ёки Давлат хизматларидан фойдаланувчи сифатида инобатга олиш имкониятини беради. Бу тадбиркорлар, ижтимоий нафақа ва имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга фуқаролар, талабалар, ота – оналар ва бошқа барча Давлат молияси билан алоқадор бўлган шахслар учун муҳимдир. Давлат бюджети асосий параметрлари лойиҳасининг чоп этилиши, бунга қизиқиши бўлган барча фуқароларга давлат бюджети лойиҳаси муҳокама жараёнини юқори даражада маълумотга эга бўлган холда кузатиш имконини беради. Диссертацияда кўзланган асосий мақсад бюджет лойиҳасини фуқаролар учун тушунарли ва қулай тайёрлаш.
Қўйилган мақсадга эришиш учун тадқиқот олдига қуйидаги вазифалар қўйилган:

  • аҳолининг кенг қатлами учун “Фуқаролар учун бюджет”ни мазмунан қулайлигини таъминлаш;

  • бюджет борасида фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмларининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чикҳқиш;

  • бюджет даромадлари, устуворликлари, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларни молиялаштириш ва кутилаётган мақсадлар ҳақидаги ахборот фуқаролар учун тушунарли бўлган тилда изоҳлар ҳамда тушунтиришлар билан очиб бериш;

  • “Фуқаролар учун бюджет”нинг асосий афзалликлари бўлиб қулай навигация ва маълумотларни инфографика орқали кўрсатиш ва ҳар бир фуқарога республикада олиб борилаётган бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида ахборот олиш;

  • “Фуқаролар учун бюджет” мунтазам равишда чоп этилиши ва у аҳолини Давлат бюджети ҳақида маълумотлар билан таъминлаш билан бир қаторда, уларнинг давлат бюджет сиёсатини шакллантиришда иштирокини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, натижалар бўйича чуқур таҳлилларга асосланган, аҳолининг давлат бюджети лойиҳасини ишланиши ва уларнинг кўрсаткичлари бўйича “Фуқаролар учун бюджет” орқали тушунарли ҳамда изоҳланган холатдаги илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

    1. Тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари

Ҳозирги кунда Молия вазирлиги томонидан аҳоли учун “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасидаги маълумотлар республикадаги соҳалар бўйича даромадлар ва ҳаражатлар бўйича жамланма маълумотлари кўрсатиб ўтилган. Бироқ берилган ҳисоботдаги маълумотларда худудлардаги даромад ва ҳаражат кўрсаткичлари ҳақида ёйилма маълумотлар келтирилмасдан қолмоқда.
Бундан ташқари, аҳоли ўртасида “Фуқаролар учун бюджет” ҳисоботларини ўқий оладиган шахсларнинг камлиги, барча маълумотлар аҳоли учун тушунарли тартибда чоп этиш бўйича аниқ бир услубий қулланманинг мавжуд эмаслиги бўйича муаммоларни келтириб утиш мумкин.
Ушбу магистирлик ишимизда илмий-назарий, илмий-услубий ва илмий-амалий вазифаларни тўғри ва оқилона ечиш учун ўз олдимизга қуйидаги асосий тадқиқот саволларини белгилаб оламиз:

  • Фуқаролар учун бюджет лойиҳасини тайёрлаш мамлакат учун қанчалик муҳим?

  • Фуқаролар учун бюджет лойиҳасини тайёрлаш иқтисодиётда қандай рол ўйнайди?

  • Фуқаролар учун бюджет лойиҳасини қай тарзда тайёрланса фойдаланиш учун қулай бўлади?


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling