таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилди:
Ўзбекистонда демографик жараёнлар, яъни туғилиш, аҳолининг табиий ўсиши ва миграция соҳаларидаги ўзгаришлар бўйича ижтимоий- гуманитар ва табиий фанлар вакиллари ҳамкорлигида фанлараро тадқиқотлар ўтказиб, уларни объектив равишда изчиллик билан ўрганиш;
Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаларидан фойдаланган ҳолда, аҳолишунослик ва тарихий демография масалаларни ўрганиш бўйича магистратура мутахассислигини очиш тавсия этилади;
Аҳоли соғлиғини сақлаш тизимини ислоҳ этишни янада чуқурлаштириш, даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, аҳолига юқори сифатли, замонавий талаб ва стандартларга мувофиқ тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш;
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоясини ҳамда кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб- қувватлашни кучайтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |