Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Download 165.47 Kb.
|
ХУЛОСАЎзбекистонда ўтиш даври ижтимоий-демографик жараёнлари: ҳолати ва ўзгаришлар (1991-2016)номли диссертация таҳлили ҳамда тадқиқи қуйидаги хулосаларга асос бўлди: 65 Қодирова З.А. Глобаллашув шароитида Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат бозорига интеграциялашуви: иқтисодиёт ф. ф. докт (PhD) автореферат. дисс. - Тошкент, 2018. - 21-бет. Мустақиллик йилларида яратилган аксарият тадқиқотларда Ўзбекистонда кечган ижтимоий-демографик жараёнларни ҳаққоний ёритиш имкони бўлмаган. Чунки мустақилликнинг дастлабки чорак асри давомида, ўша давр мамлакат раҳбарияти томонидан олиб борилган ёпиқлик сиёсати (мамлакатда кечаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни, улар билан боғлиқ манба ва маълумотларни яширишга уринишлари) натижасида ижтимоий соҳадаги камчиликлар очиқланмади, муаммолар ўз номи билан аталмади, манба ва адабиётлардан фойдаланиш имкониятлари чегараланди. Бу ҳолат тадқиқотлар илмий савиясига ўз салбий таъсирини кўрсатди. Натижада аксарият илмий ишларда муаммонинг асл моҳияти четда қолиб, балки уни юзаки ўрганилишига олиб келди. “Ўтиш даври” тушунчаси ижтимоий-иктисодий ёки сиёсий тизимни шакллантиришга кетадиган тарихий оралиқ босқич ҳисобланиб, мазкур соҳалардаги ислоҳотлар билан ҳамоҳанг бўлгандагина янги жамиятни тўла юзага чиқишига замин бўлади. Ўтиш даврининг муддати эса жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаёти тараққиётнинг янгича йўлига ўтказилиши, унинг якуни эса барча соҳаларда барқарор ривожаланишнинг таъминланиши билан асосланади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда юзага келган ўзига хос демографик вазият кўпгина хусусиятлари билан совет давридаги ҳолатдан анча фарқ қилади. Бу ўзгаришлар, аввало, демографик жараёнларда акс этди. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ва демографик ривожланишнинг ички муаммоларини мустақил ҳал қилиш борасидаги имкониятлар натижасида ижтимоий соҳада сезиларли ишлар амалга оширилди. Туғилиш кўрсаткичларидаги ўзгаришлар, иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, хусусийлаштириш жараёнининг бошланиши ва унинг эркин рақобатга асосланиши, аҳоли турмуш шароитида ижтимоий-моддий негизларнинг бузилиши, кам таъминланганлик, ишсизлик муаммосининг кескинлашуви каби ҳолатлар аҳоли ижтимоий турмуш тарзида бевосита акс эта бошлади. Ўзбекистонда аҳоли сонининг юқори суръатлар билан ўсиши туфайли демографик сиёсат оилани режалаштириш ва ўлим даражасини камайтиришга қаратилган бўлиши керак. Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати эндиликда оилани режалаштириш сиёсатига мамлакатда камбағаллик даражасини камайтириш, аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини оширишнинг муҳим омили сифатида қараши мақсадга мувофиқ. Бозор ислоҳотлари жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижаси ўлароқ аҳолининг даромад даражасига кўра ҳаддан ташқари табақаланишини ушлаб туришга, қашшоқликнинг олдини олишга ҳамда аҳоли турмуш даражасини кўтаришга, унинг фаровонлигини таъминлашга эътибор қаратилди. Шу сабабдан, Янги Ўзбекистон шароитида камбағалликнинг очиқланиши ва уни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланди. Чорак аср мобайнида инсонларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур даромадлар меъёрини кўрсатадиган “истеъмол саватчаси” ва унинг ҳуқуқий асослари қонунчиликда мустаҳкамланмади. Натижада, аҳолининг даромадлари, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, пенсия, турли ижтимоий нафақаларнинг амалда ҳақиқий минимал эҳтиёжлар миқдоридан орқада қолишига олиб келди. Қишлоқларда аксарият аҳоли қатламини иш билан бандлигини таъминлаган ширкат хўжаликлари санацияга тортилиши ва ерларининг фермер хўжаликларига бириктирилиши натижасида минглаб аҳоли ишсиз қолди. Фермерликка ўтилиши натижасида ишсиз қолган ёлланма ишчиларнинг аксарияти танг вазиятдан чиқиш, оилани таъминлашда меҳнат миграциясини танлашга мажбур бўлишди. Мустақиллик йилларида аҳолининг чет элга меҳнат миграцияси ортиб борди. Улар миграция эҳтиёжларидан келиб чиқиб, расмий ва норасмий ҳаракатларнинг иштирокчиларига айланишди. Бунда миграциянинг асосий ҳаракатлари вақтинчалик ёки мавсумий миграция тусини олган. Кўчиб кетувчиларнинг катта қисмини профессионал тайёргарликка ва юқори малакага эга мигрантлар ташкил этган бўлиб, ушбу ҳолат секин-аста камайиб боргани кузатилади. Меҳнат ресурслари сони юқори бўлган Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Андижон ҳудудларига алоҳида эътибор қаратилмагани боис, ҳудуд аҳолиси таркибида четга чиқиб ишловчилар кўпайиб борди. Натижада иқтисодий ислоҳотлар жараёнида бозор мунособатларига асосланган ва унинг ажралмас қисми бўлган ишсизлик феномени юзага келди. Тадқиқот иши натижалари бўйича қуйидаги Download 165.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling