Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Тадқиқотнинг амалий натижалари


Download 165.47 Kb.
bet4/11
Sana19.06.2023
Hajmi165.47 Kb.
#1610530
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Тадқиқотнинг амалий натижалари:


Ўзбекистонда аҳоли туғилиши, ўлим, никоҳ, ажралиш, меҳнат миграцияси каби демографик вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари мавжудлиги, водий аҳолисининг табиий кўпайишидаги ҳудудий фарқлар,
унга таъсир этувчи омиллар, демографик жараёнларнинг республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсирини таҳлил қилиш натижасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
республикадаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнининг бошланиши, унинг эркин рақобатга асосланиши, камбағал оилаларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши ва бу ҳолатнинг аҳоли турмуш даражасига таъсири кўрсатиб берилган;
архив ҳужжатлари, статистик маълумотлар ва адабиётларни ўрганиш натижасида аҳоли моддий таъминоти ҳақидаги янги маълумотлар илмий муомалага киритилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқотда тарих фанида тан олинган метод ва ёндашувларнинг қўлланилганлиги, кўплаб архив ҳужжатлари, статистик маълумотлар, кенг турдаги адабиётлар, муаммога алоқадор тарихий ҳамда бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар тадқиқотларидан фойдаланилганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Ўзбекистон аҳолисининг ижтимоий- демографик ривожланиш тарихини ўрганишда фанлараро ёндашувлар ва ўтиш даврига оид янгича назарий қарашлардан фойдаланиш, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича олиб борилаётган тадқиқот ишларини илмий-назарий ва услубий нуқтаи назардан бойитиш, ушбу масалага доир илмий хулосаларни амалиётга жорий этилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти илмий натижалардан олий таълим муассасаларида “Ўзбекистон тарихи”, “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”, “Мустақил Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши” каби фанларни ўқитиш ҳамда ушбу фанлар бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалари тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги билан асосланади.

Download 165.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling