Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 165.47 Kb.
bet9/11
Sana19.06.2023
Hajmi165.47 Kb.
#1610530
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Иккинчи давр (2003 йилдан 2014 йилга қадар). 2003-2014 йилларда қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар кучайиб, фермерликка ўтиш жадаллашди. Давлат дотацияси асосида фаолият юритаётган саноат корхоналари ҳам инқирозга юз тутди. Илгари 100 минглаб одам ишсиз бўлса, энди улар миллионларни ташкил қилар эди. Ноанъанавий иқтисодий ислоҳотлар сабаб, эркин бозор иқтисодиётига ўтиш тўлиқ ислоҳ қилинмади. Ҳатто, бу ҳолат дунёнинг халқаро ташкилотлари томонидан ҳам танқид остига олинди 63. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан товарлар олиб киришда таъқиқ жорий қилинди64. Бу орқали кун кўраётган айрим майда савдогарлар товарлари мусодара қилиниб, уларга нисбатан жиноят иши очилди.
61 Санация - йирик корхоналарни синишдан сақлаш мақсадида давлат хисобидан амалга ошириладиган ёрдам, чора-тадбир. Қаранг: Улмасов А., Тўхлиев Н. Бозор иқтисодиёти. - Тошкент. 1991. - 138-бет.
62 Муродов У., Саидахмедов А. Аграр ислоҳот ва қишлоқ иқтисодиётини ривожлантириш. //Экономический вестник Узбекистана. - 1999. - № 7. - 15-бет.
63 ЕТТБ томонидан Ўзбекистон ҳукуматига сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни бажаришдаги сусткашлик хамда инсон ҳуқуқларига риоя қилинмаётгани айблови қўйилди. 2005 йилдаги Андижон воқеаларидан кейин эса ЕТТБ республикани бутунлай тарк етди. https://russian.eurasianet.org/node/57816
64 Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (154-сон 06.05.2002)
Учинчи давр (2014 йилдан 2016 йилгача бўлган давр). 2014 йил бошида Қримнинг Россияга қўшилиши ва Украинадаги фуқаролар уруши Россияга нисбатан етакчи Ғарб мамлакатлари томонидан иқтисодий санкцияларнинг фаол қўлланилишига сабаб бўлди. 2014 йилнинг бошидан Россия йўналишидаги меҳнат миграцияси қисқара бошлади. Россия миграцион қонунчиликда янги патент тизимининг киритилиши МДҲ даги миграцион манзарага жиддий таъсир кўрсатди. Давлатлар билан икки ва кўп томонлама меҳнат шартномалари имзоланган бўлса-да, бунга амал қилинмади.
Бу даврда Россия йўналишидаги меҳнат миграцияси суръатлари қисқариб борди. Ўзбекистонлик ёшларнинг аввалги авлодлардан фарқли равишда рус тилида яхши сўзлаша олмаслиги балки инглиз тилини ўрганиб, ривожланиш даражаси юқори бўлган АҚШ, БАА, Туркия Республикаси, Исроил давлати, Қозоғистон, Корея Республикаси ва Япония каби мамлакатларга ўқишга ва ишлашга бордилар 65.
2021 йил октябрь-декабрь ойларида меҳнат мигрантлари билан сўровнома ўтказилиб, мигрантликни танлаган шахсларга тегишли жараён тўғрисида савол бердик. Оғзаки сўровларда 40 нафар эркак (86,5 фоиз) ва 5 нафар аёл (13,5 фоиз) қатнашди. Қатнашганларнинг аксариятини эркаклар ташкил қилди (улардан 7 нафари олий маълумотли). Унга кўра, уларнинг аксарияти чет элда ишлашга турли сабабларга кўра чиқиб кетишган. Сўров давомида “Сизнинг чет элдан иш излашингизга нима сабаб бўлди?” деган саволга 55,8 фоиз респондентлар меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг пастлиги сабаб чет давлатга ишга кетишга мажбур бўлганини маълум қилишди. Шунингдек, ўрта-махсус маълумотга эга респондентлар “доимий иш йўқлиги ва қониқарсиз меҳнат шароити” ни қўшимча қилишди. Мазкур саволга жавоб берган респондентларнинг 22,4 фоизи “уй-жой сотиб олиш”, “тўй ўтказиш”, “автомобил сотиб олиш”, “яхши даромад топиш”ни мақсад қилиб кўрсатишди. Уларнинг аксарияти 10-12 соат ишлаб, 47 мингдан 60 минг рублгача (6-8 млн сўм атрофида) пул ишлаб топиб 25-32 минг рублгача (3-4 млн сўм атрофида) даромадини уйига жўнатишган.
Хуллас, тадқиқ этилган даврда Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар мамлакатда кечган ижтимоий-демографик жараёнларга ўз таъсирини кўрсатди. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш билан боғлиқ туб ўзгаришлар ва аҳолининг тез ўсишидан вужудга келган демографик босим натижасида аҳолини иш билан таъминлаш масаласи тўлиқ ўз ечимини топмади.



Download 165.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling