Диссертация Педагогика магистри академик даражасини олиш учун


Download 1.13 Mb.
bet12/34
Sana06.05.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1433476
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34
Bog'liq
kasb-xunar kollezhlarida kasbij-axlokij meyorlarini tarbiyalashning ilmij-pedagogik asoslari

Абдулкосим Фирдавсий номи жахонга машхур. Унинг Европа китобхоналари калбини мафтун этганига хам икки аср булди. Шаркда эса у минг йилдан бери кишилар завк-шавкини кузгаб, фикру-уйи, орзу-умидларига мадад бериб келмокда. Шоирга бокий умр, номига безоволлик бахш этган асар унинг биргина достонидур. Бу асар "Шохнома" - "Шохлар китоби" деб аталади. Ривоятларга кура, у уз асари устида 30-35 йил мехнат килган. Бу азим достон 60 000 байтдан иборатдир. Бу асар ёзилган вактдан бошлабок китобхон томонидан "Шохлар хакидаги китоб" сифатида эмас, балки халкнинг орзу-умидлари, унинг идеали хакидаги "Шох китоб " сифатида кабул килди.
"Шохнома" ни урганувчи олимлар уни уч катта кисмга булиб карайдилар. Биринчи булимда кадимий афсоналар кайта ишланиб бадиий ифода этилди. Иккинчи булимда халк баходирлари хакида ривоятлар хакида суз беради. Учинчи булимда эса тарихий подшолар хаёти тавсиф этилади.
"Шохноманинг" етакчи гояси-Ватанни улуглаш, халк кудратини куз-куз килиш, халк баходирларини васф этишдир.
Шунинг учун хам бу ажойиб асар уша даврдаги жахонгир султон Махмуд Газнавий томонидан рад этилиб, асар муаллифи кувгинга учратилди.
"Шохнома" истикболга интилган асар. Уни укиган кишида одамзод ёмонлик, коронгулик, зулмат панжасида узок колмаслигига, инсон акл-заковати галаба килишга ишонч хисси уйгонади.
Муаллифларнинг маълумотларини караганда "Шохнома" ахлокий-таълимий, табиявий ахамиятга эга асарлардан биттасидир. Уни укиган инсон узини бошка бир дунеда тасаввур килади. "Шохнома" уз укувчиларини хаксевар, одоб-ахлок юзасидан баркамол инсон, гузал хулки, нафис табиат эгаси килиб вояга етказишга хукукли, десак муболага булмайди.
Бугунги мустакил юритимиз ёшлари, келажаклари учун таълим масканларида шундай максадга мувофик асарлардан фойдаланиш даркор. Уларни хам Фирдавсий богидан бахрга олишга ундаш лозимдир.
Агар шундай инсоний хислари, гоялари фикр ва туйгулари учун унинг асари асрлар буйи севилиб укилиб келинмокда, тилдан-тилга таржима килинмокда.
"Шохнома"ни укувчи инсон кеча оркасидан кундуз келиши ёругликнинг коронгулик устидан тантана килишига ишонади. Неча минг йиллардан буён узининг мавкеини, лутфу-тарофатини йукотмаган "Шохнома" бугунги куннинг асосий талабларидан бири булганлиги аник. Ватаннинг эртаси-ёшлар хам Фирдавсий ортида колмасликлари унга интилишлари зарур. Шунда хаётимиз жуда гузал серфайз утади

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling